Мансух (араб. ўчирилган) – ҳукми ўчган ҳадис, оят, ҳукм. „Насх“ сўзи луғатда „ўзгартириш“, „бекор қилиш“ деган маъноларни билдиради. Истилоҳда эса бир шар’ий ҳукмнинг ундан кейин келган шар’ий далил билан бекор қилинишига айтилади. Мансух эса, ҳукми бекор қилинган ҳадис, оят, ҳукмлардир[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 287.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.