Мануэл Галринҳо Бенто (1948-йил 25-июн – 2007-йил 1-март) – португаллик профессионал футболчи, Португалиянинг „Бенфиcа“ клуби ва Португалия миллий терма жамоаси дарвозабони бўлган.

Мануэл Бенто
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Мануэл Галринҳо Бенто
Таваллуд санаси 25-июн 1948-йил
Таваллуд жойи Голега, Португалия
Вафот санаси 1-март 2007-йил(2007-03-01)
(58 ёшда)
Вафот жойи Барреиро, Португалия
Бўйи 1.91м (6 фут 3 ин)
Амплуаси дарвозабон
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Риаченсе
Голеганенсе
Спортинг CП
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1966–1972 Барреиренсе 94 (0)
1972–1992 Бенфиcа 330 (0)
1989 Торонто Фирст Португуэсе
Миллий терма жамоа
1976–1986 Португалия 63 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Бенто Бенфикадаги 20-йиллик фаолияти билан машҳур бўлган ва 650 га яқин расмий ўйинларда майдонга тушганидан сўнг 40 ёшида фаолиятини якунлаган[1]. Бенто Португалия миллий терма жамоаси таркибида Евро 1984 ва 1986-йилги Жаҳон чемпионатида қатнашган.

Португалиянинг „Реcорд“ номли спорт газетаси томонидан энг яхши 100 португалиялик футболчилардан бири сифатида эътироф этилган. Бенто саккиз марта йилнинг энг яхши дарвозабони совринини қўлга киритган. 2015-йил январ ойида Бенто УЭФА веб-сайти томонидан Европанинг севимли дарвозабонларидан бири сифатида танланган[2].

Клубдаги фаолияти

Бенто Голегã шаҳрининг Сантарéм туманида туғилган. Ёшлигида турли клубларда, жумладан Спортинг CП клубида ўйнаганидан сўнг, Бенто профессионал фаолиятини „Барреиренсе“ клубида бошлаган. Кейинчалик, 1972-1973-йилги мавсумни „Бенфиcа“ клубида ўтказган.

Бенто „Бенфиcа“ клубида бошқа португалиялик дарвозабон Жосé Ҳенриқуэнинг ўринбосари сифатида фаолиятини бошлаган. Асосий таркиб учун уч йил давом этган қизғин рақобатдан сўнг, Бенто 1976-йилда 28 ёшида асосий таркибдан ўрин эгаллаган ва „Бенфиcа“ клуби сафида жами 636 та ўйин ўтказган.

Бенто 1986-йил ёзида Португалия миллий терма жамоа сафида жиддий жароҳат олган ва бу жароҳатдан тўлиқ тузалмафан. Бенто клуб таркибида кейинги олти мавсум давомида асосан Силвино ва Ненодан кейин учинчи дарвозабон бўлган, 1988 ва 1990-йиллардаги Европа Кубоги финалларида захира ўриндиғида ўтирган, бу финалларни мос равишда „ПСВ Эиндҳовен“ ва "АC Милан" клубларига бой беришган. Бентонинг фаолиятидаги сўнгги ўйин 1989-90-йилги мавсумнинг охирида „CФ Белененсес“ клубига қарши бўлиб ўтган ва Бенто бу ўйинда энг яхши футболчи деб топилган. 1989-йилнинг ёзида Бенто Канаданинг Миллий футбол лигасида иштирок этувчи „СC Торонто“ клуби таркибида ўйнаган[3].

1992-йил июн ойида, 44 ёшида, Бенто Бенфикада айнан 20 йил ўйнаганидан сўнг футболдаги фаолиятини якунлаган. Бенто Португалия олий лигасида майдонга тушган энг кекса футболчи эди. Шундан сўнг, Бенто ўзининг асосий клубида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият юрита бошлаган.

Бенто 2007-йилнинг 1-март куни 58 ёшида Барреиро касалхонасида юрак хуружидан вафот этган[4].

Миллий терма жамоадаги фаолияти

Бенто ўн йил давомида Португалия миллий терма жамоаси сафида 63 та ўйин ўтказган[5]. Бенто1976-йил 16-октябрда 1978-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг очилиш ўйинида дебют қилган. Бу ўйин Порту шаҳрида бўлиб ўтган ва унда Полшага 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишган.

Бенто кейинги тўққиз йил давомида асосий дарвозабонга айланган. Бенто миллий терма жамоа сафида УЭФА Евро-1984 мусобақасининг ярим финалига чиқган ва мезбон Франсияга қарши 2:3 ҳисобидаги мағлубиятли ўйинда ҳам яхши ўйин ўтган[6]. Бенто 1986-йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Ғарбий Германияга қарши ўйинда (1:0) ҳам асосий таркибда ўйнаган. Шундан сўнг 38 ёшида Мексикадаги финал босқичига танлаб олинган. Бенто Англияга қарши биринчи ўйинда майдонга тушган ва машғулотларда кичик болдир суягини синдирган. Бунинг натижасида турнирнинг қолган қисмида унинг ўрнига Спортинг футболчиси Вíтор Дамас майдонга тушган. Португалия кейинги икки ўйинда мағлубиятга учраган ва плей-офф босқичидан чиқиб кетган[7].

Ютуқлари

Бенфиcа

  • Примеира Дивисãо (8):[8] 1972—1973, 1974—1975, 1975—1976, 1976—1977, 1980—1981, 1982—1983, 1983—1984, 1986—1987[9]
  • Таçа де Португал (5):[8][10] 1979—1980, 1980—1981, 1982—1983, 1984—1985, 1985—1986
  • Супертаçа Câндидо де Оливеира (2): 1980, 1985[8][10]
  • Таçа де Ҳонра (6) [8][10]

Шахсий ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ Малҳеиро, Жоãо. Мемориал Бенфиcа 100 Глóриас, Тҳирд (пт), ҚуидНови, Жулй 2006 — 30–31-бет. ИСБН 978-972-8998-26-4. 
  2. ↑ „Савинг граcе: Эуропе'с фавоурите гоалкеэперс“. УЭФА.cом (2015-йил 30-январ). Қаралди: 2015-йил 31-январ.
  3. ↑ Сих соccер старс сигн уп то жоин Фирст Португуэсе. Торонто Стар (1989-йил 13-апрел), с. Б8.
  4. ↑ „Морреу Мануэл Бенто“ (пт) (2007-йил 1-март). 2017-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 27-сентябр.
  5. ↑ Пиэрренд, Жосé Луис. „Португал – Реcорд Интернатионал Плаерс“. РСССФ (2009-йил 28-май). Қаралди: 2009-йил 2-сентябр.
  6. ↑ „Платини фаз а диференçа эм меиа-финал де сонҳо“ (пт). УЭФА.cом (2003-йил 4-октябр). Қаралди: 2017-йил 18-апрел.
  7. ↑ „Бенто э о бом баcалҳау“ (пт) (2014-йил 18-апрел). 2017-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 27-сентябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 „Бенто, о этерно "ҳомем де боррача"“ (пт). С.Л. Бенфиcа (2020-йил 1-март). Қаралди: 2020-йил 25-июн.
  9. ↑ „Эспеcиал 'Тетра'“ ['Тетра' спеcиал эдитион]. Мíстиcа (португалча). № 33. Португал: Импреса Публишинг. Април–Жуне 2017. 72-бет. ИССН 3846-0823.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 „Биcампеõэс пара а ҳистóриа“ [Баcк-то-баcк чампионс фор тҳе агес]. Висãо (португалча). Португал: Импреса Публишинг. Май 2015. 53-бет. ИССН 0872-3540.