Манёвр (франс.) — 1) қўшинлар (флот қўшинлари)нинг душманга талафот етказиш учун қулай бўлган куч ва воситалар гуруҳини тузиш мақсадидаги ҳаракатлари; 2) қўшинлар (флот, авиация кучлари)нинг йирик икки тарафлама машқи; қўшинларни қўшилма ва бирлашмаларнинг командирлари ҳамда штабларини тактик, шунингдек, оператив тайёрлашнинг олий шакли. Жанговар ҳолатга яқин шароитда ўтказилади; 3) локомотивлар ва вагонларнинг стансия йўлларида ҳаракат қилиши.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил