Manzuma
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Манзума (арабча: منظومة — шеърий асарлар; тизим ёки тизма) — воқеабанд шеърий асар ёки шеърий мактубни ифодаловчи термин. М. асосан маснавий шаклида, ҳар бир байти а-а, б-б, в-в қофия тартибида ёзилади. Ўзбек мумтоз адабиётида шеърий ҳикояларга нисбатан ҳам М. термини ишлатилган. М.ларда кичик сюжет ва сюжет унсурлари бўлади. Шоир биронбир кичик воқеанинг ҳикоявий шеърий ифодасини келтиради. Турли мавзуларга бағишланган ва узига хос услубий хусусиятларга эга. М.лар мавжуд: ишқий, саргузашт, афсонавийромантик, тари-хийбиографик, ахлоқийдидактик, арзи ҳол (ҳасби ҳол), тамсил, сатирик ва ҳоказо М., айниқса, ХИХ аср ўзбек шоирлари ижодида янги бир босқичга кўтарилди, анъанавий хусусият касб этди. Муқимийнинг қатор ҳажвий, Фурқатнинг маърифатпарварлик руҳидаги асарларида (нома-М.лар) бу шаклнинг имкониятлари кенгайтирилди. Фурқатнинг „Суворов ҳақида“ М.си маснавий шаклидаги 86 байтдан иборат. М.ни назм либосидаги ҳикоя, кичик шеърий қисса дейиш ҳам мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |