Мао дун (тахаллуси; асл исмшарфи Шен Янбин) (1896, Чжецзян вилояти — 1981.27.3, Пекин) — хитой ёзувчиси. Ижтимоий-психологик наср устаси, замонавий хитой адабиётининг йирик намояндаларидан. Ижоди ХХ асрнинг 20-йилларидан бошланган. "Тутилиш" трилогияси Хитойдаги 1924—27 йиллардаги инқилобий воқеалар ҳақида. М. Д. 1928—30 йилларда Японияда мухржирликда бўлган. У ерда "Наъматак", "Ўтган йилги ўт" (1929) ҳикоялар тўпламини ва Хитой ҳаёти ижтимоий таҳлил қилинган "Камалак" романини (тугалланмаган) ёзган. Чет элдан қайтгач, Хитой сўл ёзувчилари лигасининг илғор аъзоларидан бири бўлган. "Қишлоқ трилогияси" (1932—34)да иқтисодий инқироз натижасида юз берган деҳқонларнинг қуролли қўзғолони тасвирланган. "Тонг олдидан" романи (1933) янги Хитой адабиётининг ютук,ларидандир. Унда 30-йиллар бошидаги Хитой шаҳар ва қишлоклари ҳаётининг кенг манзараси берилган.

Япония билан бўлган уруш йилларида (1937—45) М.Д. "Биринчи босқич ҳақида қисса" (1939), "Инқироз" (1941), "Енгилишдан сўнг" (1942) асарларини яратди. Уруш тугагач, "Матонат" романи (1948, тугалланмаган) устида ишлади. Адабиёцҳунослик ва адабий танқидга оид асарлари бор ("Тарих ва тарихий драмалар ҳақида", 1962 ва бошқалар).

Аc: Ҳикоялар, Т., 1955.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил