Марафон югуриши - енгил ат летикада катта йўл (шоссе) да 42 км 195 м ни югуриб ўтиш. Номи ва масофа узунлиги юнон аскари ҳақидаги ривоят билан боғлиқ: у Юнонистондаги Марафон қишлоғи билан Афина ўртасидаги тахминан 40 км йўлни югуриб ўтиб, Афинага юнонларнинг форслар устидан ғалабаси (милоддан аввалги 490 йил) тўғрисидаги хабарни етказган. Марафон югуриши 1896-йилдан Олимпиада мусобақалари дастурига киритилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил