Марат Азимов (1945-йил 14-март, Тошкент шаҳри, ЎзССР) — театр ва кино актёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Дўстлик ордени соҳиби.

Марат Азимов
Таваллуди
Марат Азимов

1945-йил 14-март (1945-03-14) (81 ёш)
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi ЎзССР → Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби театр ва кино актёри
Фаолият йиллари 1971-йилдан ҳозирга қадар
Мукофотлари

Ҳаёти

Марат Азимов 1945-йил 14-мартда Тошкент шаҳрида туғилган. 1964—1967-йилларда ҳарбий хизматни ўтаб, 1967-йилда Тошкент театр ва рассомлик сан’ати институтига ўқишга киради ва уни 1971-йилда тамомлайди.

Фаолияти

Марат Азимов 1971-йилда Ўзбек миллий академик драма театрида актёр сифатида фаолиятини бошлаган ва 1990-йилгача у ерда ишлаган. 1997—1999-йилларда Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида бош режиссёр, 1999—2014-йилларда Ўзбек миллий академик драма театрида сахналаштирувчи режиссёр, 2014—2015-йилларда шу театрда бош режиссёр вазифасини вақтинча бажарувчи, 2018—2018-йилларда Ўзбек миллий академик драма театри актёри, 2018—2019-йилларда Ўзбек миллий академик драма театри бош режиссёри, 2019—2020-йилларда эса режиссёр лавозимларида фаолият юритиб, ижод қилиб келган. 2020-йилдан ҳозирга қадар Ўзбек миллий академик драма театрида саҳналаштирувчи режиссёр сифатида ишлаб келмоқда. Санъат соҳасида салкам 50 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда.

Марат Азимов Миллий театрда „Абулфайзхон“, „Муҳаббат султони“, „Ер ёнганда“, „Саббаи Сайёр“, „Жиноят устида ушлансин“, „Юрак операцияси“, „Ноёб нусха“, „Нажот истаб“, „Хотинлар гапидан чиққан ҳангома“, „Семурғ“, „Амир Темур“, „Афандининг беш хотини“, „Беш кунлик куёв“, „Нексия“, „Талваса“, „Уч кунлик дунё“, „Омонат дунё“, „Кундош“, „Сизсиз ўтмас кунларим“, „Йиғлома қиз“, „Ўткан кунлар“, „Иймон“, „Истиқбол сари“, „Абай“, „Ўжарлар“, „Садоқат билан... (Офицерлар)“, „Усмон Носир“ каби спектаклларни саҳналаштирган.. Бундан ташқари Жиззах вилояти мусиқали драма театрида „Амир Темур“, Фарғона вилояти мусиқали драма театрида „Ал Фарғоний“, „Алишер Навоий ва Байқаро“, „Уфқ“, Қозоғистон Республикаси, Чимкент шаҳридаги Сайрам Ўзбек драма театрида „Алишер Навоий ва Байқаро“ каби спектаклларни саҳналаштирган. Марат Азимов актёр сифатида театр саҳнасида 50 дан ортиқ роллар ижро этган. „Комиссия“ спектаклида оддий аскар, „Аризасига кўра“да Элёр, „Юлдузли тунлар“да Тоҳир, „Абу Али Ибн Сино“да Соғиндиқ, „Ҳаёт шоми“да Эдмунд, „Қароқчилар“да Шуфтерле, „Қалби олов“да Колубов, „Мен Чиллига ишонаман“да Чичков, „Ой тутунган тун“да оқ йигит, „Эшик ортидаги аёл“да Мансур, „Тарих тилга кирди“да қўрқмас, „Қор маликаси“да Шаҳзода, „Нел минораси“да қароқчи, „Аяжонларим“да доктор, „Ғариблар“да кичик ўғил, „Шакунталла“да Соҳиб каби турли хилдаги образларни яратган.

Марат Азимов Мустақиллик ва Наврўз байрамларида саҳналаштирувчи режиссёр ва блокларнинг бош режиссёри сифатида ҳам фаолият кўрсатган. Вилоятларда ўтказилган республика миқёсидаги байрамларда ҳам бош режиссёр сифатида томошаларнинг юқори савияда ўтишини та’минлаган.

Марат Азимов видеофилм ва телевиденияларда ҳам юздан ортиқ образлар яратган. „Алишер Навоий“да Музаффар, „Қутлуғ қон“да Салим бойвачча, „Рўйхатларида йўқ эди номи“, „Унинг номи баҳор эди“да Элёр, „Ой бориб омон қайтинг“да Учқун, „Диёнат“да тафтишчи, „Бобур“да саркарда, „Учинчи авлод“да журналист образлари шулар жумласидандир[1].

Мукофотлари

Марат Азимов 1995-йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист фахрий унвони билан, 2003 йили „Қорақалпоғистон сан’ат арбоби“, 2005 йили Дўстлик ордени билан мукофотланган. 2021-йил „Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги“ ҳамда 2022-йил „Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 30 йиллиги“ кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Марат Азимов“. кино-театр.ру. Қаралди: 22-ноябр 2024-йил.

Ҳаволалар