Маратҳ, Мирут — Ҳиндистоннинг шим. қисмидаги шаҳар. Уттар-Прадеш штатида, Ганг ва Жамна дарёлари оралиғида. Аҳолиси 985 минг киши (2001). Транспорт йўллари тугуни. Озиқовқат (жумладан, шакарқанд), ип газлама, кўн-поябзал саноати корхоналари мавжуд. Бадиий ҳунармандчилик ривожланган. Университет бор. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил