Marazm
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Маразм (юн. марасмос — дармонсизлик, сўниш) — одам руҳий фаолиятининг заифлашиб кетиши; шахснинг тубанлашуви билан ўтади. Акли заифликнинг энг оғир кўринишларидан бири. Бош мия пўстлоғи атрофияси сабаб бўлади. Умумий дармонсизлик, бора-бора барча ҳаётий жараёнларнинг сўниши билан кечади. Бунда бемор атроф муҳитдан бутунлай ажралиб, ўзини эплай олмай, нотавон бўлиб қолади. Истеъмол қилиб бўладиган нарсани еб бўлмайдиган нарсадан фарқлай олмайди; овқатланиш ва жинсий хирс сақланиб қолади. Жисмоний заифлашиб, ўрнида ётаверади, ётоқ яралар, ички аъзоларда дистрофик ўзгаришлар рўй беради. Сабабсиз йиглайди ёки кулади. Кексаликдаги эси пастликнинг сўнгги босқичида, ривожланувчи фалажла ва марказий нерв системасинннг баъзи касалликларида учрайди. Бемор йиллаб ўрнидан туролмай ётиб қолади, шунинг учун уни сабртоқат билан парвариш қилиш лозим (қаранг Беморни парвариш қилиш).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |