Марcело Жосé Бордон (португалча: Марcело Жосé Бордон; 1976-йил 7-январ, Рибеирао Прето, Сан-Паулу) — бразилиялик футболчи, ҳимоячи ҳисобланади.

Марcело Жосé Бордон Futbol
Умумий маълумотлар
Тўлиқ исм шарифи

Марсело Жозе Бордон

Туғилган

7-январ 1976-йил (1976-01-07) (46 ёш)
Рибейран-Прету, штат Сан-Паулу, Бразилия

Фуқаролиги
Бўйи

189 cм

Позицияси
Клуб ҳақида маълумотлар
Клуб

Фаолиятини тугатган

Ёшлар клублари
1983—1993 Flag Brazilii Ботафого (Рибейран-Прету)
1993—1995 Flag Brazilii Сан-Паулу
Клубдаги фаолияти
1995—1999 Flag Brazilii Сан-Паулу 73 (2)
2000—2004 Flag Germanii Штутгарт 129 (11)
2004—2010 Flag Germanii Шалке 04 168 (14)
2010—2011 Flag Katara Эр-Райян 11 (1)
Миллий терма жамоада
2004 Flag Brazilii Бразилия 1 (0)
Халқаро медаллари
Америка кубоги
Олтин Перу 2004
Logotip Vikisklada Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Фаолияти

Бордон ўз фаолиятини „Ботафого“ клуби академиясида Рибейран-Претудан бошлаган. 17 ёшида у „Сан-Паулу“ футболчисига айланган ва у ерда 1999-йилнинг охиригача ўйнаган[1].

„Штутгарт“

2000-йил январ ойида Бордон Германиянинг „Штутгарт“ клубига ўтди[2]. Бразилиялик футболчи тезда янги клубига мослашди ва охир-оқибат "Бундеслига"нинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бирига айланди[3]. 2003-йил 16- сентябрда Бордон Чемпионлар лигасидаги дебютини Шотландиянинг „Рейнжерс“ клубига қарши 1:2 ҳисобида ўтказган. Марсело нафақат юқори ҳимоявий маҳорати, балки сермаҳсул ҳужумкор ўйини билан ҳам танилган эди. 2004-йил 28-март куни у „Вердер“га қарши ўйинда хет-трик қайд этган[4].

„Шалке 04“

2004-йилнинг ёзида Бордон 4 миллион евро эвазига "Шалке-04"га ўтган. Янги клуби учун биринчи мавсумда у 27 лига ўйинида майдонга тушди. Сўнгги турда „Фрайбург“га қарши ўйинда Бордон „Шалке“нинг дастлабки иккита голини киритган. 2005-2006-йилги мавсумда Марсело „Кобалт“ таркибида Германия лига кубоги соҳиби бўлиб, финалда „Штутгарт“ни (1:0) мағлуб этган.

2006-2007-йилги мавсумда Бордон „Шалке“ сардорига айланди ҳамда чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади. 2007-2008-йилги мавсумда бразилиялик футболчининг бешта голи „Шалке“га учинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасига қайта йўл олишига ёрдам берди. Бундан ташқари, жорий мавсумда гелзенкирхенликлар тарихда биринчи марта Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олишди ва у ерда Испаниянинг „Барcелона“ жамоасига мағлуб бўлишди.

Кейинги мавсум на клубга, на футболчига омад келтирмади. „Шалке“ еврокубокларга чиқа олмади, ши билан бирга УЭФА кубоги гуруҳ босқичидан сўнг қуйи лигага тушиб кетди.

2009-2010-йилги мавсумда „Шалке“ Бундеслиганинг кумуш медали соҳибига айланган ва Бордон биринчи марта битта ҳам гол ура олмаган. 2010-йилнинг 5-июлида клуб бразилиялик билан амалдаги шартномани 2011-йилгача бекор қилганини эълон қилди. Бордон умумий ҳисобда „Шалке“ сафида Бундеслигада 168 та, еврокубокларда 36 та, Германия кубогида 18 та ва Германия лига кубогида 6 та ўйинда майдонга тушган.

„Эр Райён“

Бордон 2010-2011-йилги мавсумни Қатарнинг „Эр Райян“ клубида ўтказган ҳамда чемпионатнинг 11 ўйинида битта гол урган. 2011-йилда у футболдаги фаолиятини якунлаган.

2011-йил 9-июлда унинг хайрлашув учрашуви Велтинс Аренада бўлиб ўтди ва Бордон ҳам „Шалке“ шон-шараф залига сайланди.

Бразилия терма жамоаси сафида

Бордон Бразилия терма жамоаси сафида 2004-йилда Венгрияга қарши битта ўйин ўтказган. У 2004-йилги Америка кубоги учун таркибга киритилган, у ерда бразилияликлар финалда Аргентинани мағлуб этишган.

Ютуқлари

Braziliya bayrogʻi „Сан-Паулу“

  • КОНМЕБОЛ кубоги соҳиби: 1994-йил
  • КОНМЕБОЛ кубоги ғолиблари кубоги соҳиби: 1996-йил
  • Паулиста лигаси ғолиби: 1998-йил

„Штутгарт“

  • Интертото кубоги ғолиби (2): 2000, 2002

„Шалке 04“

  • Германия Лигаси кубоги соҳиби: 2005-йил

Braziliya bayrogʻi Бразилия терма жамоаси

  • Америка кубоги ғолиби: 2004-йил

Жамоалари

Номи Мамлакат Йиллар
Сãо Пауло ФC Бразилия 1994-1998
ВфБ Стуттгарт Бразилия 1999-2004
ФC Счалке 04 Бразилия 2004-2010
Ал-Райян Cлуб Бразилия 2010-2011

Манбалар

  1. ↑ БОРДОН марcело жосе // Басе де Датос дел Футбол Аргентино (исп.)
  2. ↑ Марcело Бордон // Трансфермаркт.cом (мн.) — 2000.
  3. ↑ Марcело Бордон // филмпортал.де — 2005.
  4. ↑ „Беим 4:4 зwисчен Стуттгарт унд Бремен эрзиэлт Марcело Бордон дреи Торе фüр ден ВфБ – спиэлт эр счон аб Жули ин Счалке?“. 2017-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 29-сентябр.