Мардоний (қад. форсча — Мардуния) — форс саркардаси, Доро И нинг куёви. Юнон-форс урушларияа форслар қўшини қўмондони. Милоддан аввалги 492 йил М. бошчилигидаги ахоманийлар армияси ва флоти Жан. Фракия, Македония ва Тасос о.ни қайта бўйсундирган. Ксеркс И нинг милоддан аввалги 480 йилдаги ҳарбий юришида қатнашган; Саламин жангидан сўнг Ксеркс чекингач, қўшиннинг бир қисми билан Юнонистонда қолган. 479-йил Афинани талонтарож қилган, Платея жангида мағлубиятга учраган ва ўлдирилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил