Mardtepa
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мардтепа – Ғузордан 3–4 км жанубда, Ғузордарёнинг чап қирғоғида жойлашган қадимий қалъа (25х30 м). Ривоятларга кўра, исломгача бўлган даврда бу ер маҳаллий ҳокимлар – „мардлар“нинг қароргоҳи бўлган; улар жуда жасур, қўрқмас ва ўз фуқароларига нисбатан адолатли бўлганлар. Араблар фатҳидан сўнг „мардлар“ ҳокимияти тугатилган ва шаҳар аҳолиси бу ерни тарк этган. Археологик маълумотларга кўра, бу шаҳар харобасида ҳаёт милоддан аввалги 2— И асрдан – милодий ВИИ асргача давом этган. Ушбу қалъа дастлаб Бақтрия – Тохаристон томонидан бўладиган хавф-хатарга қарши ҳимояланиш учун қурилган. Айни мана шу қалъада ВИИИ аср бошида Ҳузор вилоятининг туркларидан бўлган ҳокими – Собуқро яшаган. Арабларгача бу қалъа Ҳузор вилоятининг маркази бўлган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ўзбекистон тарихи ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |