Mareograf
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Мареограф (лот. маре ва ... граф) — денгиз суви сатҳи ўзгаришларини автоматик тарзда узлуксиз қайд қилиб борадиган асбоб. Муқим (стационар) ва гидростатик хиллари бор. Қалқовучли муқим М.да сувнинг тўлқинланиши туфайли қалқовучнинг дам баландга, дам пастга кўтарилиб-тушиб туриши натижасида (механик ўтказгичлар тизими ёрдамида) асбоб пероси барабанга кийгизилган диаграмма лентаси сиртида силжийди. Барабанни соат ме-ханизми ҳаракатлантириб туради. Перо ана шу лента сиртига денгиз сувининг тўлқинланишига монанд эгри чизиқларни кичрайтирилган масштабда чизиб туради. Бундай М. йирик портларда қўлланади. Гидростатик М.нинг иши сув устунининг гидростатик босимини ўлчашга асосланган. У очиқ денгизга 200–250 м чукурликка туширилиб, 1 ойгача автоматик тарзда ёзиб бориши мумкин; илмий экспедицияларда қўллланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |