Марғилон (бошқа номлари Маргилан, Маргинон) — Ўзбекистон шаҳарларидан бири. Фарғона вилоятида жойлашган. Аҳолиси 300.4 минг кишини ташкил этади.[1] Шаҳарда 30 дан артиқ миллат ва элатлар истиқомат қилади. Жумладан, 91,9 % ўзбеклар, 3,1 % руслар, 1,4 % татарлар. Шаҳар иқлими — континентал, қиш юмшоқ, ёз эса жуда иссиқ келади. Марғилон шаҳрининг туристик марказлари ҳозир Бурҳониддин Марғиноний, Каптарли мозор ёки Пури Сиддиқ мажмуаси, Бурҳониддин Марғиноний парки, "Ёдгорлик" ипак фабрикаси, Марғилон ҳунармандлар маркази, "Маргилан cитй" туристик марказларидир.

Марғилон

Марғилон
шаҳар
[[филе:
|0пх|алт=]]
40°28′16″Н 71°43′29″Э / 40.47111°Н 71.72472°Э / 40.47111; 71.72472
Мамлакат Ўзбекистон
Шаҳар Фарғона вилояти
Ҳукумат
 • Ҳоким Элбек Рустамов(2026)[1]</реф>
Асос солинган Милл авалги 250-260 йиллар
Илк эслатилиши Милл авалги 120-250йиллар
Аввалги номлари Марғинон
Қачондан бери шаҳар Милл аваллги 250йил
Майдон 67 км2 (26 кв ми)
Денгиз сатҳидан475-487м 487м м
Иқлим тури Мўтадил
Расмий тил(лар)и Ўзбек тили
Аҳолиси
 (2026)
300,4 минг киши (2 026)
Зичлиги 4716,2 киши/км2
Миллий таркиб 30дан ортиқ миллат
Конфессиявий таркиб мусулмонлар, христианлар ва бошқалар
Вақт минтақаси УТC+5, ёзда УТC+6
Телефон коди +998 73
Почта индекс(лар)и 151100-151114
Автомобил коди 40-49
АСИА/Ташкент 151100
MargʻilonMargʻilon xaritada
MargʻilonMargʻilon
МарғилонМарғилон

Шаҳарда осмон ўпар бинолар кундан кунга кўпаймоқда, хусусан "Маргилан cитй" мутлақо Янги Ўзбекистоннинг ривожланган массивидир, шаҳарда эски уйлар бузулиб янги осмон ўпар бинолар қурулди ва қурулмоқда. Шаҳар иқтисодиёти йилига 12.1% га ўсди. Ўтган йилларда бу кўрсатгич 9.47%ни ташкил этганди. Шаҳарда транспорт тизими яхшиланиб бормоқда, шаҳар бугунги кунда эски қадимий Марғилон ва ривожланган Марғилонни акс эттирмоқда. Шаҳарда кўплаб саноат зонлари бор, улар: Ипакчилик, поябзалчилик, озиқ-овқат, ширинликлар зоналари ва ҳоказолар. Шаҳар ҳозирги кунда Фарғона водийси, қолаверса Марказий Осиё минтақасида яшаш учун энг яхши манзилардан бири десак нотўғри бўлмайди. Марғилон қадимий- Ипак шаҳри. Марг’илон нафақат атласи билан балки о’зининг эски О’збек қадирятларини сақлаган ислом динига чин дилдан ко’нгил қо’йган, одамлари эса бир бирни доимо сизлайдиган, ёши кичик-у каттани ака, опа дейдиган инсонлар шаҳридир. Шаҳар аҳолиси қадимдан О’збек тилининг энг ривожланган палласидаги шевада гаплашади, бу о’з-о’зидан шаҳарни замонавий инсонлар маконига айлантиради. Марг’илон бу оддий шаҳар эмас мерос, қадирятлар пойдевори бо’лган, О’збекистондан етакчи маскандир.

Географик жойлашуви

Фарғона водийсининг жанубий қисмида, Олай тизмаси этагида жойлашган. Географик кординатлари: 40°28' 16 Н Шимолий кенглик, 71°43' 29 Э Шарқий узунликда. Денгиздан 487 метр баландликда. Фарғона шаҳридан 10–12 км шимолида, 475 м баландликда. Яқин темир йўл стансияси — Марғилон (4 км). Июлнинг ўртача температураси 25—26°, январники —3,5°. Марғилоннинг жанубий чеккасидан Жанубий Фарғона канали ва шаҳар ичидан Марғилонсой оқиб ўтади. Аҳолиси 183,2 минг киши (2002; 1973-йилда 117 минг, 1939-йилда 46 минг, 1897-йилда 36 минг кишини ташкил этган), асосан, ўзбеклар (89,3%), шунингдек, рус, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Марғилондан 3–4 км жануброқда жойлашган Янги Марғилон (собиқ Горчакова) шаҳарчаси Марғилон шаҳар Кенгашига қарайди.[2] 2007-йил ЙУНЕСКО қарорига биноан шаҳрнинг 2000 йиллик тантаналари ўтказилади. Ҳозир Марғилон шаҳрининг майдони 4100 гектарни ташкил этади. 54 та маҳалладан иборат. 2026-Йилда Марғилонга 10-лаб маҳаллалар қўшилди. Аҳоли жон бошига шаҳар иқтисодиёти 2026-йил 1-май ҳолатига коъра 5900$ АҚСҲ долларини ташкил этди бу эса умумий 1872660$ АҚСҲ долларини ташкил этиб шаҳарни янги даврга олиб чиқди. Марғилонга турли вилоятлардан кўчиб келишлар кўпайди улар: Андижон вилояти, Наманган вилояти, Сурхондарё вилояти, Сирдарё ва Навоий вилоятлари ва бошқалар. Кўчиб келганлар 43.078 кишини ташкил этди. Марғилон яна Ўзбекистоннинг энг катта шаҳарлари қаторидадир. Марғилонга 2026 йилнинг 2-чорагида жамоат транспортлари ҳаракатини яхшилаш учун афтобуслар олиб келиниши мақсад қилинган.

Тарихи

Афсоналарга кўра, Марғилонга Искандар Зулқарнайн томонидан асос солинган. Айтишларича Зулқарнайн овқатлангани тўхтаганда, унга Мурғ яъни товуқ ва Нон берилган экан ва шундан Мурғинон бўлиб шаҳарни номи келиб чиққан экан. Лекин бошқа ишончлироқ маълумотларга қараганда Марғилон Милоддан Кейинги ИХ асрда Буюк Ипак йўли муҳим шаҳрлардан бўлган. ХВ асрда яшаб ўткан ватандошимиз ва Бобурийлар империясининг асосчиси Бобур ўзиниг Бобурнома китобида „кўп яхши нарсаларга бой шаҳар. Унинг Шафтолилари ва Анорлари ҳам кўб яхшидур“ деб ёзган. Ва унинг айтишича „Самарқанд нинг ва Тошкент нинг энг кўзга кўринган безори ва уришқоқлари Марғилонликлардир“. 1710—1876-йилларда Қо'қон хонлиги даврида шаҳар Марғилон беклиги маркази, хонликнинг муҳим стратегик аҳамиятга молик кенти бўлган. Марғилон Фарғона водийсининг қадимий шаҳарларидан биридир.[3] 1994-2004 йилларда Ўзбекистон Археология институти ходимлари шаҳарда иш олиб бориб, Марғилон воҳасида эрамиздан аввалги ИВ — ИИИ асрлардан бошлаб суғорма деҳқончилик мавжудлигини аниқладилар. Марғилон Чор Россияси ҳукмронлиги даврида Туркистон губернияси такибидаги, Фарг'она вилояти, Марғилон уэзди маркази бўлган. Шаҳарда ҳамма замонларда ҳам ҳунармандчилик ва савдогарлик юксак даражада ривожлангани маълум. Шунингдек, Марғилонни „Сундуқул орифийн“ (Орифлар сандиғи) дейдилар.[4] Бунга сабаб эса бу шаҳардан жуда кўп олиму фузало, орифларнинг чиққанидир. Марғилон савдогарлари Ўрта Осиё савдо-сотиқ ишларида муҳим рол ўйнаганлар ва Совет иттифоқи даврида бу шаҳарни одамларини қонун билан чиқишмовчиликлари бўлган.

Марғилон тўғрисидаги дастлабки ёзма маълумотлар Х асрга тааллуқли[5]. Ўша даврларда шаҳар „Марғинон“ деб аталган ва кейинчалик ҳар икки номи ҳам ишлатилиб келинган. Марғилон номининг келиб чиқиши ҳақида аниқ бир маълумот йўқ. Айрим топонимистлар „марғ“ — „майсазор“, „ўтзор“дан деб тахмин қиладилар. Марғилон „мурғ“ ва „юнон“ сўзларидан деган маҳаллий тўқима ривоят ҳам бор. Ибратнинг „Тарихи Фарғона“ қўлёзма асарида ёзилишича, шаҳарга 883-йилда асос солинган. Археологик топилмалар Марғилон ўрнида мил. бошларидан аҳоли яшаб келаётганлигини, Х асрда у катта қишлоқ бўлганлигини, ХИ — ХИИ-асрларда эса шаҳарга айланганлиги тасдиқламоқда. В. В. Бартолд „Мўғуллар истилоси даврида Туркистон“ асарида Қорахонийлар даврида ҳам Марғилон вилоятнинг бош шаҳри ҳисобланганлигини қайд этган. „Бобурнома“да Марғилон Фарғонадаги 8 та шаҳардан бири эканлиги, шаҳарнинг ободлиги, ширин мевалари ҳақида сўз юритилиб, унинг „донаи калон“ деб аталувчи анори ва „субҳоний“ навли ўриги мақталади. Шаҳарнинг қад. қисмида ўтказилган археологик қазилмалар натижасида Марғилонга бундан 2 минг йил аввал асос солинганлиги аниқланди. Маҳаллий маълумотлар бўйича шаҳарнинг 12 дарвозаси бўлган. Буюк ипак йўлида жойлашган Марғилон аҳолиси қадимдан атлас тўқиш билан шуғулланиб келган ва шу тариқа уни жаҳонга машҳур қилган. Марғилоннинг шойи матолари Миср, Эрон ва Юнонистон, Қашғар савдогарлари томонидан кўплаб харид қилинган. Шунингдек, Марғилонда дўппидўзлик, мисгарлик ривожланган, шаҳарда вақт-вақти билан танга ҳам зарб қилинган. Шаҳар турли даврларда Темурийлар, Шайбонийлар давлатлари, кейинги даврда Қўқон хонлиги таркибида бўлган. 1875-йилда рус қўшинлари томонидан босиб олинган. Марғилонда оқ подшо маъмурлари зулмига қарши қаратилган, тарихда маълум бўлган „Пўлатхон қўзғолони“ (1873—76), маҳаллий аҳолини Россиядаги фронт орти ишларига зўрлаб олиб кетилишига қарши кўтарилган халқ қўзғолони (1916) бўлиб ўтган. Марғилон 1876—1926-йилларда Фарғона вилоятининг уезд шаҳри бўлган, сўнгра Фарғона округи миқёсидаги шаҳарга айлантирилган.

1927-йилда Марғилонда биринчи пиллакашлик фабрикасини қуришга киришилди. Бундан ташқари, иккита электр стансияси, босмахона, механика устахонаси, нон ва лимонад заводлари бор эди. Кейинроқ механизациялашган кўнчилик заводи, тахта тилиш цехи, поябзал ф-каси фойдаланишга топширилди. Шойи тўқиш артеллари йириклаштирилди, бир қанча янги ҳунармандчилик корхоналари ишга туширилди. 1963-йилда бадиий газламалар ишлаб чиқарувчи ҳунармандчилик артеллари негизида „Атлас“ фирмаси вужудга келди (1976-йилдан „Атлас“ ишлаб чиқариш бирлашмаси). Шаҳарда 20 га яқин саноат, 8 автотранспорт корхоналари, 17 қурилиш ташкилоти бор (2002). „Туроншойи“, А. Навоий номли ипак газламалар ва механика, „Фарғонасут“, ёғочсозлик корхоналари мавжуд. „Дўстлик— Марғилон“ қўшма корхонаси, 600 дан ортиқ кичик ва хусусий корхона, марказий деҳқон бозори, „Марғилон“ меҳмонхонаси, автобуслар шоҳбекати, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ишлаб турибди. Марғилонда ҳунармандчилик (айниқса, дўппидўзлик, тандирчилик, мисгарлик) ривожланган. 34 умумий таълим мактаби, „Истиқбол“ гимназияси, миллий хунармандчилик ва аниқ фанлар лицейлари мавжуд бўлиб, уларда 200 ўқувчи таълим олади. 2 мусиқа, 2 касб-ҳунар мактаби, қурилиш, тижорат, ҳисоб-кредит, тиббиёт ва педагогика коллежлари, махсус мактаб, меҳрибонлик уйи, „Шойи“ корхонасиининг ипакчилик институти фаолият кўрсатмоқда.

Файл:Марг'илон ҳунармандлари.жпег
Марғилон ҳунармандлари иш жараёни

12 жамоат ва болалар кутубхонаси (168 минг китоб), 6 маданият уйи (жумладан, марказий маданият уйи), Й. Охунбобоев мемориал музейи, маданият ва санъат музейи, „Нурхон“ халқ театри, маданият ва истироҳат боғи бор. „Ал Ҳидоя“ хотира мажмуи мавжуд. Шаҳар телевидениеси ва радиоэшиттиришлари қўмитаси ишлаб турибди.

Марғилон водийдаги йирик шаҳарлар билан автомобил йўллари орқали боғланган. „Марғилон ҳақиқати“, „Турон шойиси“ газеталари чиқарилмоқда. Шаҳарда 1037 ўринга мўлжалланган касалхоналар, 2 тиббиёт санитария қисми, Саломатлик маркази, тез тиббий ёрдам маркази ва бошқа тиббий муассасаларда 422 врач, 1599 ўрта тиббий ходим хизмат қилади. „Атласчи“ ва „Турон“ стадионлари, 33 спорт зали, кўплаб волейбол, баскетбол ва футбол майдонлари, 3 болалар ва ёшлар спорт мактаби бор. 56 та жисмоний тарбия жамоасида 43 минг нафардан зиёд ёшлар шуғулланмоқда. Меъморий ёдгорликлардан Пир Сиддиқ мажмуи („Каптарлик“, ХВИИИ аср ўрталари), Хўжа Мағиз мақбараси (ХВИИИ асрнинг биринчи ярми), Чокар, Торонбозор масжидлари (ХХ аср бошлари), Саидаҳмад Хожа Эшон мадрасаси (ХИХ аср охири) ва бошқа сақланиб қолган. Марғилонда буюк аллома Бурҳониддин Марғиноний яшаб ўтган, шоира Увайсий (Жаҳон Отин) туғилган ва бошқа бир қанча машҳур кишилар ижод қилганлар[6]. Марғилон шаҳри минг йиллардан бери ўзининг уста-ҳунармандлари, олиму фузалолари билан дунёга машҳурдир.

"Ал Ҳидоя" хотира мажмуаси

2007-йил УНЕСCО қарорига биноан шаҳрнинг 2000 йиллик тантаналари ўтказилди.[7][8] Қадимий Хитой ёзма манбаларида Довонда Лар ги шаҳри келтирилган, Хитой олимлари илмий ишларида бу шаҳар Ҳозирги Марғилон шаҳрига тоғри келади ва бу шаҳар 2700-йил тариҳга эга эканлигини исботлайди. Яна шаҳарда,Ўзбекистондаги энг йирик шойи ишлаб чиқарадиган Ёдгорлкик шойи Корҳонаси ва Турон шойиси Корҳоналари жойлашган.Фарғона водийси Шойи тўқиш қачон келганлиги номаълум, лекин эски замонлардан маълумки Марғилон бу соҳада жуда машҳур бўлган.[9]

2019-йил Марғилон шаҳрида ўтказилган „Буюк ипак йўли“ халқаро фолклор мусиқа фестивалининг очилиш маросимида „Марғилон қадим санъат дарвозаси“ китоби тақдим этидли.[10][11]

Тарихий ва архитектура ёдгорликлари ва асосий жойлар

Бурҳониддин Ал-Марғиноний мажмуаси Янги барпо этилган Бурҳониддин Ал-Марғиноний мажмуаси, халқ тилида айтганда Марғилон cитй айланиш учун асосий манзилгоҳ чунки бу улуғ масканда: Отабек ва Кумушнинг расмий уйи, Марказий Осиёдаги энг катта оловли фаввора, энг катта мақом театри, ўзбек миллий қўл ишлари ва хизмат кўрастиз заллари бор. Бу масканга кириш мутлақо текин ва туну кун халқ хизматидадир.

Ёдгорлик ипак фабрикаси

Саноатлаштириш шароитида анъанавий ипак тўқиш техникасини сақлаб қолиш мақсадида 1983-йилда ташкил этилган „Ёдгорлик“ ипакчилик фабрикаси юқори сифатли қўлда ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратади. Бу ерда 200 дан ортиқ ишчи меҳнат қилади, ипак қуртларини тут барглари билан боқишдан тортиб, ипакларни табиий минерал ва ўсимлик бўёқлари билан бўяш, ипак тўқишгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш жараёни фабрикада амалга оширилади. Фабрикада сайёҳлар Марғилоннинг анъанавий ипак тўқиш саноати билан танишиш имконини берувчи экскурсиялар учун очиқдир.[12]

„Ёдгорлик“ ипакчилик фабрикаси.

Марғилон ипак фабрикаси

Марғилон ипак комбинати саноат ипак ишлаб чиқариш бўйича давлат тасарруфидаги улкан обектдир. Ўзининг энг юқори чўққисида у ҳар йили 22 миллион квадрат метргача ипак ишлаб чиқарган 15 минг ишчи ишлаган[12]. Ҳали ҳам ташриф буюриш мумкин[13].

Қумтепа бозори

Қумтепа бозори Марказий Осиёдаги энг жонли бозорлардан биридир. У якшанба ва пайшанба кунлари шаҳар марказидан 5 км ғарбда жойлашган жойда бўлиб ўтади. Ушбу бозор тўқимачилик, янги маҳсулотлар ва уй-рўзғор буюмларини сотиб олиш учун яхши жой[12].

Марғилон Қумтепа бозори. 2009-йил

Торон масжиди

Тўрон масжиди Марғилон марказий бозорининг шимолда жойлашган. Унга ХИХ асрда болшевиклар инқилоби даврида Марғилонга қочган чор маъмуриятининг маслаҳатчиси, бой филантроп Саид Аҳмад Хўжаев асос солган[12]. ХХ асрда бино қамоқхона сифатида ишлатилган, кейин эса офисга айланган. Ҳозир бу ерда анъанавий атлас ва адрас тўқимачилик технологиялари сақланиб қолган Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш маркази жойлашган[14].

Марказий Осиёдаги энг катта айлана йўл

Бу иншоат Марғилон шаҳрининг рамзларидан десак ҳам хато бўлмайди. Бу улкан йўл Фарғона ва Марғилон шаҳарлари орасида жойлашгандир.

Истироҳат боғи

Марғилоннинг энг катта ва энг жозибали боғи — Эркин Воҳидов номидаги (собиқ Маъмуржон Узоқов номидаги) Истироҳат боғи.[15] У йўллар, майсазорлар ва дарахтлар билан яхши тартибга солинган ва маҳаллий аҳоли кўплаб ташриф буюрадиган маданий масканлардан бири ҳисобланади.

Ижодкорлар боғи кириш қисми

Хонақоҳ жоме масжиди

Хонақоҳ жоме масжиди ХВИ асрда қурилган ва Маданият вазирлиги томонидан таъмирланган. Масжидда ҳар бирининг баландлиги 26 м бўлган иккита таъсирчан минора ва марғилонлик усталар томонидан садр ёғочидан ясалган ўзига хос ўйилган ёғоч устунлар мавжуд[12]. Масжид гумбази остида осилган ўйилган ёғоч шифт ва қандил ҳам жозибали кўринишда.

Ўзбекистон, Марғилон шаҳридаги Хонақоҳ масжиди

Яна қаранг

  • Саид Аҳмадхўжа мадрасаси — ХИХ асрда фаолият кўрсатган мактаб, мадраса ҳисобланади.
  • Марғилонда шўролар даврида ўзбек раққосаси Нурхон Йўлдошхўжаева шарафига ҳайкал қурилиб, ўрнатилган, бироқ 1991-йилда Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси барҳам топганидан сўнг кўп ўтмай бузиб ташланган.
  • Пир Сиддиқ мажмуаси (Каптарликмозор) — Бурҳониддин Марғиноний яшаб ижод қилган чиллаҳона ва унинг шогирдларида бири дафн этилган мақбара.
  • Ҳўжа Маоз ёки Ҳасти Маоз — шаҳар четида жойлашган, машҳур саҳобаи киром Муоз ибни Жабал мақбараси.
  • Ҳўжа Порсо мақбараси.
  • Ҳўжа Эгиз масжиди
  • Оқ масжид
    Файл:Чиллаҳона.жпег
    Пир Сиддиқ мажмуаси

Ҳокимлар

  1. Ахатов Нематилло Асатович,
  2. Насибулло Раҳматуллаев (2008-йил 29-майгача),
  3. Илҳом Маматов (2008-йил 29-майдан),
  4. Эркабоев Шавкат Шокирович (2012—2016)[16],
  5. Тоиржонов Муҳаммадали Абдусатторович (2019—2021).

Иқтисодиёт

Шаҳар Ўзбекистондаги энг йирик анъанавий ипак фабрикаси — Ёдгорлик ипак фабрикаси жойлашган. 2000 дан ортиқ ишчини иш билан таъминлаган ҳолда, ҳамма нарса анъанавий тарзда амалга оширилади, йилига 250 000 квадрат метр юқори сифатли ипак мато ишлаб чиқарилади.

Қўшни Марғилон ипак комбинатида 15 минг нафар ишчи замонавий техника асосида ишлайди ва йилига қарийб 22 миллион квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқаради. Фарғона водийсига ипакчилик сирлари қачон келгани номаълум, лекин, албатта, Марғилон қадимдан саноатда фаол.

Марғилондан етишиб чиққан машҳур шахслар ва давлат арбоблари

Файл:Увайсий.жпг
Жаҳон отин Увайсий



Манбалар

  1. ↑ „Ўзбекистонда аҳоли сони энг кўп бўлган шаҳарлар ма’лум қилинди“. 2023-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  2. ↑ „Марг'илон шаҳри ва унинг тарихи“. 2023-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  3. ↑ „Марг’илон – олтин водийнинг ҳикмат жавоҳири“. 2020-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  4. ↑ „Марғилон бозори ва савдогарлари ҳақидаги миш-мишлар қанчалик ҳақиқат?“. 2023-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  5. ↑ „Маргилан, Узбекистан“. 2022-йил 8-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-феврал.
  6. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  7. ↑ [ҳттпс://лех.уз/доcс/-2346499 „ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ МАРҒИЛОН СҲАҲРИНИНГ 2000-ЙИЛЛИГИНИ НИСҲОНЛАСҲ ТЎҒРИСИДА“]. 2019-йил 23-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  8. ↑ „Марг’илон шаҳрининг 2000 йиллик юбилейига баг’ишланган тантанали маросим о’тказилган кун“. 2021-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  9. ↑ „Ёдгорлик фабрикаси“. 2023-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  10. ↑ „“Марғилон қадим санъат дарвозаси” китоби нашр этилди“. 2020-йил 24-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  11. ↑ „Марғилон шаҳрида халқаро фолклор фестивали бошланмоқда“. 2019-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  12. ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 Иббоцон, Сопҳиэ. Узбекистан. Унитед Кингдом: Брадт Гуидес Лтд, 2020 — 149–150-бет. ИСБН 9-781784-771089. 
  13. ↑ „Маргилан Травел Гуиде“ (эн-УС). Cараванистан. Қаралди: 2021-йил 20-апрел.
  14. ↑ „УНЕСCО - Маргилан Cрафц Девелопмент Cентре, сафегуардинг оф тҳе атлас анд адрас макинг традитионал течнологиэс“ (эн). ич.унесcо.орг. Қаралди: 2020-йил 1-ноябр.
  15. ↑ „Марғилондаги истироҳат боғига Эркин Воҳидов номи берилиб унинг ҳайкали ўрнатилади“. 2022-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-июн.
  16. ↑ Шаҳар хокими — Фарғона шаҳар ҳокимлиги расмий веб сайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-06-07 санасида архивланган) (ўзб.) Андоза:Архивировано

Ҳаволалар