Margaret Thatcher
Маргарет Ҳилда Тҳатчер (талаффузи: Маргарет Ҳилда Тетчер; қизлик фамилияси — Роберц; 13-октабр 1925 – 8-апрел 2013) – Британ сиёсатдони, 1979—1990-йилларда Бирлашган Қироллик Бош вазири бўлган. Тҳатчер шу мансабдаги биринчи аёл киши бўлган. Қаттиққўл сиёсати ва раҳбарлиги учун бир Совет мухбири уни „Темир Хоним“ (инглизча: Ирон Ладй; русча: Железная Леди) деб атаган, бу лақаб кейинчалик кенг тарқалиб кетган. Бош вазирлик вақтида консерватив сиёсат юритган.
| Маргарет Ҳилда Тҳатчер | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Маргарет Ҳилда Роберц 13-октябр 1925-йил |
| Вафоти |
8-апрел 2013-йил (87 ёшда) Буюк Британия |
Аввалига кимё билан шуғулланган Тҳатчер кейинчалик ҳуқуқшуносликка ўтган ва 1959-йили парламент аъзоси этиб сайланган. 1970-йили Эдwард Ҳеатҳ уни Таълим ва Фан давлат котиби этиб ишга олган. 1975-йилги Консерваторлар сайловида Тҳатчер раҳбарини енгиб, Бирлашган Қироллик тарихида катта партиянинг биринчи аёл-етакчиси бўлди. 1979-йилги сайловда ҳам енгиб чиқиб, Буюк Британия Бош Вазири бўлди.
Тҳатчер йиллари дерегулация билан характерланиб, шу муҳлат давомида у ҳукумат ширкатларини хусусийлаштириш, касаба уюшмалари таъсирини чеклаш каби консерватив ислоҳотлар олиб борди. Ишсизлик ва рецессиядан сусайган Тҳатчер ҳукумати остида мамлакат кейинчалик иқтисодий ўсиш кўрди ва 1982-йили Фолкленд урушида ғалабага эришди. Бу муваффақият туфайли Тҳатчер 1983-йили қайта сайланди.
Тҳатчер 1987-йили учинчи муҳлатга сайланди, бироқ унинг жон бошидан олинадиган солиқ ъэлон қилиши аҳоли орасида норозиликка сабаб бўлди, Европа Ҳамкорлигига нисбатан қарашлари эса унинг маҳкамаси томонидан хуш қаршиланмади. Натижада 1990-йил ноябрида Тҳатчер истеъфога чиқди ва умрининг охиригача баронесса унвонида ва Лордлар уйида қолди.
Маргарет Тҳатчер 2013-йил 8-апрелида инсултдан вафот этди.[1][2]
Манбалар
- ↑ „ББC Неwс - Эх-Приме Министер Баронесс Тҳатчер диэс“. ббc.cо.ук (8-апрел 2013-йил). Қаралди: 8-апрел 2013-йил.
- ↑ „Маргарет Тэтчер вафот этди“ (ўзбекча). кун.уз (2013-йил 8-апрел). Қаралди: 9-апрел 2013.[сайт ишламайди]
Ҳаволалар
- Маргарет Тҳатчер Фоундатион (ингл.)
| Викиомборда „Маргарет Тҳатчер“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |