Маргарин (франсузча „маргарине“) — ўсимлик мойи ва ҳайвон ёғига сут, қанд, туз, витаминлар, бўёвчи ҳамда хушбўй моддалар қўшиб тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулоти. Физик хоссалари, кимёвий таркиби, таъми ва тўйимлилиги жиҳатдан сариёғга яқин. Маргариннинг қаймоқли (ошхона) нави таркибида 15,7% сув, 82,0% ёғ, 0,5% оқсил ва 0,4% углевод бор. 100 г маҳсулот 766 ккал беради.

Сутли маргарин— ёғнинг сут билан эмулсияли (қаймоқли, ошхона, экстра, лимонли ва бошқалар). Пазандалик маргарин — ўсимлик мойи билан ҳайвон ёғи аралашмаси (маргагуселин, пазандалик ёғи ва бошқалар); сут қўшиб ёки қўшмай тайёрланади. Озиқ-овқат саноатида ва пазандачиликда ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил