Margarit
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Маргарит (юн. маргаритес — марварид) — қатли силикатлар кенжа синфига мансуб минерал (мурт слюдалар гуруҳидан), Ҳ2CаАл2Си2О|2. Қўшимчалардан, кўпинча, На, Фе, Мг, баъзан Бе ва Ли. Моноклин сингонияда кристалланади. Ажралиш шакли — пластинкасимон ва тангасимон агрегатлар. Ранги марваридсимон оқ, сарғимтир, пушти; кулрангсимон товланади. Ялтироқлиги садафсимон. Қовушқоқлиги бир йўналишли мукаммал. Қаттиклиги 3,5—4,5; зичлиги 3,0—3,1 г/см3. Мўрт. Метаморфик сланецларда, кўпинча, корунд билан бирга ҳосил бўлади. Илгари М. нисбатан камёб минерал ҳисобланар эди, кейинчалик оддий жинс ҳар хил қилувчи минерал эканлиги маълум бўлди. Ўзбекистонда кристалли сланецларда ва наждак билан бирга учрайди. Хорижда Швейсария, Канада, Греция, Қозоғистон (Семизбуғи), Россия Федерацияси ва бошқа мамлакатларда бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |