Margaux Pinot
Маргаух Пинот (талаффузи: Марго Пино; 6-январ 1994-йил, Бесанçон) – франсуз дзюдочиси, 63—70 кггача вазн тоифаларида дзюдо мусобақаларида қатнашади. 2024-йилги жаҳон чемпиони. Икки карра Европа чемпиони, 2019-йилги Европа ўйинлари ғолиби. Жаҳон чемпионати совриндори. 2016-йилги Европа чемпионатининг жамоавий баҳсида бронза медали совриндори ва 2017-йилги Европа чемпионатининг кумуш медали совриндори.
| Маргаух Пинот | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Аёл |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1994-йил 6-январ Бесанçон, Франсия |
| Бўйи | 169 см |
| Вазни | 70 кг |
| Профессионал фаолият | |
| Ҳаваскор фаолият | |
Ҳаёти
Маргаух Пинот 1994-йил 6-январда Франсиянинг Бесансон шаҳрида туғилган. Маргаух катталар сафида дебютини 2010-йилнинг декабр ойида Сувондаги жаҳон чемпионатида ўтказган. Бир йил ўтгач, Маргаух у ерда 3-ўринни эгаллаб, биринчи марта шоҳсупага кўтарилган. 2013-йил ноябр ойида Абу-Дабидаги Гран-прида 3-ўринни эгаллаган ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган[1]. Маргаух ўзининг биринчи йирик ғалабасини 2014-йил март ойида Варшавадаги Европа очиқ чемпионатида қўлга киритган.
2016-йилда Маргаух бир нечта Гран-прида ғалаба қилган ва Қозондаги Европа чемпионатида жамоавий баҳсда учинчи ўринни эгаллагн[1]. 2017-йилда Варшавада бўлиб ўтган Европа чемпионатида кумуш медални қўлга киритган.
Токиода бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Маргаух учинчи ўрин учун курашда швед спортчиси Анна Бернҳолмни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритган[2].
2020-йил ноябр ойида Чехия пойтахтида бўлиб ўтган Европа чемпионатида Маргаух 70 кггача бўлган вазн тоифасида чемпионлик унвонини қўлга киритган[3]. Финалда Маргаух голландиялик спортчи Санне ван Дижкени мағлуб этган.
2021-йил Португалия пойтахти Лиссабонда бўлиб ўтган Европа чемпионатида 70 кггача бўлган вазн тоифасида франсиялик спортчини финалда голландиялик дзюдочи Санне ван Дижке мағлуб қилган, Маргаух эса кумуш медални қўлга киритган.
2022-йилги Европа чемпионати аралаш жамоавий баҳсда олтин медални қўлга киритган[4][5]. 2024-йил баҳорида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Маргот финалда ҳамюрти Мариэ-Èве Гаҳиéни мағлуб этиб, фаолиятида биринчи марта жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Маргаух Пинот“. жудоинсиде. 2017-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 21-август.
- ↑ „Жудо Ресулц Боок“. Токё 2020 Олймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2021-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-август.
- ↑ Броwне, Кен. „Cлариссе Агбегненоу стормс то фифтҳ Эуропеан титле ин Прагуэ“. Олймпиc Чаннел (2020-йил 20-ноябр). 2020-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
- ↑ „Эуропеан Жудо Чампионшипс Сениор Михед Теам Мулҳоусе 2022 — Драw“. Интернатионал Жудо Федератион. 2022-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-ноябр.
- ↑ „Эуропеан Жудо Чампионшипс Сениор Михед Теам Мулҳоусе 2022 — Натионс — Франcе“. Интернатионал Жудо Федератион. 2022-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-ноябр.