Maria das Neves
Мариа дас Невес Кейта Баптиста ди Соуза (португалча: Мариа дас Невес Cеита Баптиста де Соуса, 1958-йилда туғилган) – Сан-Томе ва Принсипи сиёсатчиси, 2002-йил 7-октябрдан 2004-йил 18-сентябргача мамлакат Бош вазири сифатида фаолият кўрсатган. Невес Мариа Сан-Томе ва Принсипи озодлиги учун ҳаракат қилган сиёсатчилардан ҳисобланади. Социал-демократик партиянинг (МЛСТП-ПСД) асосий арбобларидан бири ва мамлакатдаги биринчи аёл ҳукумат раҳбари бўлган.
| Мария дас Невес Кейта Баптиста ди Соуза | |
|---|---|
|
| |
| 11-Сан-Томе ва Принсипи Бош вазири | |
|
Мансаб даври 7-октябр 2002-йил – 18-сентябр 2004-йил | |
| Президент | Фрадиқуэ де Менезес |
| Ўтмишдоши | Габриэл Cоста |
| Вориси | Дамиãо Ваз д'Алмеида |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1958 (ёши 67–68) Португалия Сан-Томе ва Принсипи |
| Сиёсий партияси | Сан-Томе ва Принсипи озодлик ҳаракати |
| Бошқа сиёсий бирлашмалари |
Социал-демократик партия |
Ҳаёти
Мариа дас Невес Кубада давлат молиясига ихтисослаштирилганган иқтисод йўналишида таҳсил олган. Мариа дас Невес ҳукумат бошлиғи бўлгунга қадар Молия вазирлиги, Жаҳон банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармасида (ЙУНИСЕФ) давлат хизматчиси бўлиб ишлаган. Невес Мариа оила қурди ва икки қиз фарзанди бўлиб, уларни баркамол қилиб тарбиялаган. Иқтисодиёт вазири (1999-2001-йил), Молия вазири (2001-2002-йил) ва Савдо, саноат ва туризм вазири (2002-йил) каби муҳим давлат идораларида ишлаган.
2001-йилда Фрадиқуэ де Менезес Марказ партияси кўмагида Сан-Томе ва Принсипи президенти этиб сайланган. Аммо парламентда аниқ кўпчилик йўқ эди ва натижада, қисқа муддатли мухолифат бошчилигидаги кабинетлар билан беқарор ўзаро ҳамкорлик қилган. Социалистик Габриэл Коста бошчилигида учта партиядан иборат коалиция тузилган ва Мариа дас Невес янги ҳукумат аъзоси бўлган[1].
Меҳнат фаолияти
Мариа дас Невес 2002-йил 7-октябрдан 2004-йил 18-сентябргача Сан-Томе ва Принсипи бош вазири лавозимида ишлаган ва бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлган. Президент Фрадиқуэ де Менезес уни бу лавозимга Габриэл Коста бошчилигидаги уч партияли миллий бирдамлик ҳукумати армиянинг тайинловларга қарши норозиликлари ортидан қулаганидан кейин тайинлаган. Мамлакат оғир аҳволга тушиб қолди, катта қарзлар ва ташқи ёрдамга қарам эди. Мамлакатнинг сиёсий муҳитида сезиларли бўлинишлар ва ҳокимият учун кураш бор эди. Нигерия билан нефт шартномаси имзоланганда, 2003-йил 16-июлда ҳарбий тўнтариш содир бўлди. Президент чет элда эди, армия ва ёлланма аскарлар Мариа Дас Невес ва бошқа ҳукумат амалдорларини ҳибсга олишди. Давлат тўнтариши етакчилари коррупсиядан шикоят қилиб, бўлажак нефт даромадлари адолатли тақсимланмаслигини айтди. Халқаро босимдан сўнг келишувга эришилди ва бир ҳафтадан сўнг Менезес қайта тикланди. Мариа дас Невес йэнгил юрак хуружидан сўнг, касалхонага ётқизилди. У бош вазирликдан истеъфога чиқди, бироқ президент Менезес унга бўлган ишончини билдирганидан кейин ишини давом этишга рози бўлган[2].
Президент Менезес 2004-йил 15-сентябрда уни бош вазир лавозимидан четлатиб, унга ва ҳукумат аъзоларига нисбатан коррупсия айбловлари қўзғатилганидан кейин ўз партиясини янги бош вазир сайлашни таклиф қилди. У коррупсион ҳаракатларга алоқадорлигини рад этди. Истеъфога чиққанидан уч кун ўтиб, Дамиан Ваз д’Алмейда бошчилигидаги янги ҳукумат қасамёд қилди. Мариа дас Невес қўшимча парламент аъзоси этиб сайланди ва депутатлик лавозимини эгаллади. Мариа дас Невес ўз мамлакатларининг амалдаги ва собиқ аёл президентлари ва бош вазирларидан иборат халқаро ташкилот бўлган Жаҳон етакчи аёллар кенгаши аъзоси бўлган. Унинг вазифаси бутун дунёдаги энг юқори даражадаги аёллар етакчиларини аёллар ва адолатли ривожланиш учун муҳим масалалар бўйича жамоавий ҳаракатларга сафарбар этишдан иборат бўлган.
Манбалар
- ↑ Скард, Торилд (2014) „Мариа дас Невес“ ин Wомен оф поwер – ҳалф а cентурй оф фемале пресиденц анд приме министерс wорлдwиде, Бристол: Полиcй Пресс, ИСБН 978-1-44731-578-0, пп. 299—300
- ↑ Женсен, Жане С. (2008) „Мариа дас Невес“ ин Wомен Политиcал Леадерс – бреакинг тҳе ҳигҳест гласс cеилинг, Неw Ёрк, НЙ: Палграве Маcмиллан, ИСБН 978-0-312-22338-0, п. 58; Скард (2014), пп. 299—300