Марибор — Словениядаги шаҳар, Драва дарёси соҳилида. Аҳолиси 114,8 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Машинасозлик ва металлсозлик саноатлари ривожланган. Киме, тўқимачилик, қоғоз, кўн-поябзал, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Ўлкашунослик музейи, бадиий галерея бор. Меъморий ёдгорликларидан ХВИ аср қурилган қаср, собор (12— ХВИ асрлар), ратуша (ХВИ аср) сақланган. Шаҳар яқинида Драва дарёсида ГЕС каскади қурилган. Туризм ривожланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил