Мариэ Ундер (1883-йил 27-мартда туғилган – 1980-йил 25-сентябрда вафот этган) – эстон шоираси. 14 йил давомида адабиёт бўйича Нобел мукофотига номзоди қўйилган[1][2][3][4][5].

Мариэ Ундер

Мариэ Ундер, тахминан 1899-йил
Таваллуди 27-март 1883-йил
Ревал (Таллинн), Эстония губернияси, Россия империяси
Вафоти 25-сентябр 1980-йил(1980-09-25)
(97 ёшда)
Стоcкҳолм, Швеция
Ижод қилган тиллари эстон тили
Турмуш ўртоғи
Болалари Дагмар Стоcк (1902–1994)
Ҳедда Ҳаcкер (1905–1988)

Ёшлик йиллари

Мариэ Ундернинг эстониялик рассом Анц Лаикмаа томонидан 1904-йилда ишланган портрети

Мариэ Ундер 1883-йил 27-мартда[6] Эстониянинг Ревал (Таллин) шаҳрида дунёга келган. Униг ота-онаси Фриэдрич (1843–1930) ва Лиэна Ундер (қизлик фамилияси Кернер; 1854–1934) мактаб ўқитувчилари бўлган. Оилада тўрт фарзанднинг бири бўлган Мариэнинг Эвангелине (1880–тахминан 1932) исмли опаси, Готфрид (1881–1882) исмли акаси, Берта (1885–1974) исмли синглиси ва Кристфрид (1887–1934) исмли укаси бўлган. Мариэ немис тилида таълим берувчи қизлар хусусий мактабида таълим олган. Мактабни тугатгач, бир муддат китоб дўконида сотувчи бўлиб ишлаган. Бўш вақтларида эса немис тилида шеърлар ёзган. 1902-йилда Мариэ эстониялик ҳисобчи Cарл Ҳаcкер билан турмуш қурган. Улар Россиянинг Москва шаҳри яқинидаги Кучино шаҳарчасида истиқомат қилган. Ўша даврда Мариэ Дагмар ва Ҳедда исмли фарзандларини дунёга келтирган. Бироқ 1904-йилда Мариэ ва эстон рассоми Анц Лаикмаа ўртасида муҳаббат ришталарини пайдо бўлган. Лаикмаа Мариэни шеърларини эстон тилига таржима қилишга ундаган ва таржима қилинган асарларини маҳаллий газетага топширган.

Эстонияга қайтиши

1904-йилда Мутти тахаллуси билан Мариэ Ундер ўзининг биринчи шеърини Постимеэс газетасида нашр эттирган.

1906-йилда Мариэ Ундер Таллинга қайтиб келган. 1913-йилда котиб Артур Адсон билан учрашган. 1924-йилда Мариэ Ундер Cарл Ҳаcкер билан ажрашган ва Адсон билан оила қурган.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ „Номинатион Датабасе“. www.нобелпризе.орг. Қаралди: 2017-йил 31-январ.
  2. ↑ „Номинатионс 1968“. www.свенскаакадемиэн.се. Қаралди: 2022-йил 3-феврал.
  3. ↑ „Номинатионс 1969“. www.свенскаакадемиэн.се. Қаралди: 2022-йил 3-феврал.
  4. ↑ „Номинатионс 1970“. www.свенскаакадемиэн.се. Қаралди: 2022-йил 3-феврал.
  5. ↑ „Номинатионс 1971“. www.свенскаакадемиэн.се. Қаралди: 2022-йил 3-феврал.
  6. ↑ Аспел, Алехандер (1969). "Мариэ Ундер'с Қуэст фор Трансcенденcе". Боокс Аброад 43 (3): 363–365. дои:10.2307/40123537. ИССН 0006-7431. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/40123537. 

Ҳаволалар