Mariner
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
"МАРИНЕР" (инг . Маринер — денгизчи) — Венера, Марс, Меркурий сайёрасини ва космик фазони тадқиқ қилиш учун 1962—75 йилларда учирилган америка сайёралараро автоматик стансиялари серияси номи; уларни ишлаб чиқиш ва учириш дастури. "М."лар хизмат асбоблари билан жиҳозланган герметик бўлма, Қуёш батареялари панели ва аниқ йўналтирилган параболик антеннадан иборат. 1962-йилда учирилган "М.-1" ва "М.-2" ҳамда 1967-йилда учирилган "М.-5" Венерани тадқиқ этган, "М.-З" ва "М.-4" (1962), "М.-8" ва "М.-9" (1974) эса Марсни тадқиқ этган. "М.-10" (1973) Венера ва Меркурийни тадқиқ қилди. Венерадан 5770 км масофадан ўтаётиб Ерга унинг 3700 дан ортиқ сифатли расмларини узатган. Сўнгра гелиоцентрик орбитага ўтиб, Меркурий билан 3-марта яқинлашди ва унинг 50 м гача жойини ажратиб кўра оладиган 3000 га яқин расмини олди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |