Mario Basler
Марио Баслер (олмонча: Марио Баслер ; 1968-йил 18-декабрда туғилган, Неустадт ан дер Wеинстрассе, Ғарбий Германия) — немис футболчиси ва футбол мураббийи. Қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган.
|
| ||||||||||||||||
| Шахсий маълумот | ||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Марио Баслер | |||||||||||||||
| Таваллуд санаси | 1968-йил 18-декабр | |||||||||||||||
| Таваллуд жойи | Неустадт (Wеинстраßэ), Г'арбий Германия | |||||||||||||||
| Бўйи | 1.86 м | |||||||||||||||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи | |||||||||||||||
| Клуб маълумоти | ||||||||||||||||
Жорий клуб | ТСГ Эисенберг (плаер анд адвисор) | |||||||||||||||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | ||||||||||||||||
| 1974-1984 | ВфЛ Неустадт | |||||||||||||||
| 1984-1987 | 1. ФC Каисерслаутерн | |||||||||||||||
| Тотал | 425 | (87) | ||||||||||||||
Медаллар
| ||||||||||||||||
Фаолияти
Баслер Неустадтда туғилган ва фаолиятини маҳаллий футбол жамоасида бошлаган. 1984-йилда " Кайзерслаутерн " ёшлар жамоасига ўтган. 1987-йилда у асосий жамоа машғулотларида иштирок этган. Аммо кейинги икки мавсумда у Бундеслигада фақат битта ўйин ўтказган.
1989-йилда ўйин амалиёти ва истиқболлари тўлиқ йўқлиги сабабли у „Кайзерслаутерн“ни тарк этган ва Иккинчи Бундеслиганинг " Эссен Рот-Вайс " клубига ўтган ва у ерда икки мавсум ўтказган, иккинчиси эса Рот-Вайс кулибидан кетиши билан якунланган. Баслер 1991/92 ва 1992/93-йилги мавсумларни ўша йилларда Иккинчи Бундеслигада ҳам ўйнаган „Герта “ да ўтказган. Биринчи мавсумда Герта учинчи, иккинчи мавсумда эса бешинчи ўрин билан якунлаган. Баслер ҳар икки мавсумни ҳам асосий таркибда мустаҳкам ўйинчи, жамоа етакчиларидан бири сифатида ўтказган ва 17 та гол урган.
1993-йилда " Вердер " Бундеслига клубига ўтган. 1993/94-йилги мавсумда „Вердер“ чемпионатда саккизинчи ўрин билан якунлаган, аммо Германия кубогини қўлга киритган. Кейинги мавсумда, яъни 1994/95-йилги мавсумда „Вердер“ иккинчи ўринни эгаллаган, аммо 1995/96-йилги мавсумда улар яна жадвалнинг ўртасига 9-ўринга тушиб кетишган.
Баслер 1994-йилда Германия терма жамоасида дебютини ўтказиб, тез суръатлар билан ривожланган. У 1994-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган, фақат битта ўйинда майдонга тушган — немислар учун турнирда Боливияга қарши ўйинда асосий таркибда бошлаган, ярим соатдан сўнг алмаштирилган (немислар 1: 0 ҳисобида ғалаба қозонган), турнирнинг қолган қисмини захирада ўтказган. Ўша жаҳон чемпионатида немислар болгарларни 1:2 ҳисобида ютиб, 1/4 финалга йўл олишган.
Марио 1994/95-йилги мавсумда 20 та гол билан Бундеслиганинг энг яхши тўпурари бўлган ва Мёнхенгладбахнинг „Боруссия“ си Хайко Херлих билан чемпионликни бўлишиб олган. „Вердер“даги уч мавсумнинг барчасида Баслер Бремен жамоасида барқарор ўйинчи ва жамоанинг энг яхшиларидан бири бўлган.
1996-йилнинг ёзида у Европа чемпионати учун терма жамоага чақирилган. Турнир охирида немислар ғалаба нашидасни сурушган ва Баслер мусобақа бошланишидан бироз олдин олган жароҳати туфайли ҳеч қачон майдонга тушмаган.
1996/97-йилги мавсум бошланишидан олдин у „Вердер“ни тарк этиб, "Бавария"га ўтган. Кейинги уч мавсум Баслер учун ҳам, унинг клуби учун ҳам жуда муваффақиятли бўлган. 1996/97 ва 1998/99-йилги мавсумлар „Бавария“ чемпион бўлган ва 1997/98-йилги мавсумда „Бавария“ Бундеслигада иккинчи ўринни эгаллаб, „Кайзерслаутерн“га (Баслер фаолиятини бошлаган клуб) ютқазиб, Германия кубогини бой берган. Жамоа шунингдек, учта Германия Лигаси кубогини қўлга киритган: 1997 (биринчи кубок), 1998, 1999. 1998/99-йилги мавсумда „Бавария“ Чемпионлар Лигаси финалига чиқган. „ Барселона“нинг ''Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтган финалда айнан Баслер 6-дақиқада жарима зарбасини амалга ошириб, ҳисобни очган. Немислар ҳали ҳам 1:0 ҳисобида олдинда бораётган 89-дақиқада ажойиб ўйин кўрсатган Баслер алмаштирилган. Бироқ, қўшиб берилган вақтда манкунианликлар нафақат ҳисобни тенглаштирган, балки ғалаба қозонишган — Шерингем ҳисобни тенглаштирган, бир дақиқадан сўнг Сулшер ғалаба тўпини киритган (иккала футболчи ҳам захирадан майдонга тушган). "Манчестер Юнайтед " 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраган.
1999-йил ноябр ойида Баслер чемпионат бошланишидан олдин ёзда „Бавария“ таркибида учинчи Лига кубогини қўлга киритган ва Кайзерслаутернга кўчиб ўтган ва у буерга роппа-роса ўн йилдан кейин қайтиб келган. У ерда у тўрт мавсум ўйнаган, биринчи учтасида жамоа жадвалнинг юқори ярмида қолган (мос равишда 5, 7 ва 8-ўринлар), тўртинчиси эса лигада муваффақияциз якунланган (14-ўрин), лекин шу билан бирга клуб мамлакат кубоги финалига йўл олган ва у ерда кучлироқ собиқ Баслер Бавария жамоасига 1:3 ҳисобида ютқазган Баслер ўша йилларда беқарор ўйнаган, ҳар доим ҳам асосий таркибга тушмаган.
2002/03-йилги мавсум охирида Марио Қатарда ўйнашни танлаган. Эр Райян клуби билан шартнома имзолаган. Баслер футболчилик фаолиятини Қатарда якунлаган.
Мураббийлик
2004/05-йилги мавсумда у ўзини биринчи марта мураббий сифатида синаб кўрган[2], у Германиянинг минтақавий лигаси (немис футболининг учинчи тоифаси) Регенсбургдан Ян клубини бошқарган. Мавсум охирида клуб қуйи дивизионга, Бавария Оберлигасига тушиб кетган ва ҳатто банкротга учраган.
2007/08-йилги мавсумда у Иккинчи Бундеслиганинг Кобленц клубида ёрдамчи бўлиб ишлаган. 2008-2010-йилларда у Ғарбий минтақавий лигада (немис футбол пирамидасининг тўртинчи даражаси) ўйнайдиган Триэрнинг " Айнтрахт " клубини бошқарган.
2011-йил 24-октябрда Баслер Рот-Вайс Оберхаузен бош мураббийи этиб тайинланган[3].
Халқаро майдондаги голлар
| № | Сана | Жой | Рақиб | Натижа | Ҳисоб | Мусобақа |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2.06.1994 | Эрнст-Ҳаппел-Стадион, Виэнна, Австрия | 5-1 | 5-1 | Ўртоқлик | |
| 2 | 30.04.1997 | Wесерстадион, Бремен, Германия | 2-0 | 2-0 | 1998-йил ФИФА жаҳон кубоги саралаш |
Шахсий ҳаёт
Баслер жуда мустақил хулқ-атвори билан ажралиб турган. У ҳамма нарсани жамоатчилик фикрига зид равишда қилган. Футбол ўйнаб, кунига икки қути сигарета чеккан. Машқ бошланишидан 15 дақиқа олдин бир стакан пиво ичиши мумкин эди. Ва у ҳамма нарсани очиқчасига қиллган.
Ютуқлар
- Европа чемпиони 1996-йил
- Икки карра Германия чемпиони : 1996/97, 1998/99
- Икки карра Германия кубоги соҳиби: 1993/94, 1997/98
- Чемпионлар лигаси финалчиси : 1998/99
- Германия кубоги финалчиси 2002/03
- Германия Лига кубогининг уч карра ғолиби: 1997, 1998, 1999
- Бундеслиганинг 1994/95-йилги мавсумининг энг яхши тўпурари, Киcкер журнали мукофотини олган (Хейко Ҳеррлих билан биргаликда — ҳар бири 20 та гол)
Манбалар
- ↑ „Марио Баслер“ (де). фуссбаллдатен.де. Қаралди: 2008-йил 23-феврал.
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-июл.
- ↑ „Супер Марио ист да“. 2011-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 24-октябр.
