Маржан Калҳор (форсча: مرجان كلهر ‎‎; 1988-йил 21-июлда Теҳронда туғилган[1]) — эронлик чанғичи. Ванкуверда ўтказилган 2010-йилги Қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этган ва Қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этган биринчи эронлик аёл спортчига айланган. Слалом ва улкан слалом йўналишларида қатнашган. Шунингдек, Олимпиаданинг очилиш маросимида байроқдор ҳам бўлган[2]. Калҳор улкан слалом йўналишида 86 нафар иштирокчи орасида 60-ўринни[3], слалом йўналишида эса 87 нафар иштирокчи орасида 55-ўринни эгаллаган[4].

Маржон Калҳор
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги Eron bayrogʻi Эрон
Таваллуд санаси 1988-йил 21-июл (1988-07-21) (38 ёш)
Теҳрон, Эрон
Бўйи 1.68
Вазни 60 кг
Спорт
Қайси спорт Тоғ чанғи спорти

Калҳор чанғида учишни 4 ёшида Теҳрон шимолидаги Дизин курорти Албурз тоғ тизмаларида бошлаган. 11 ёшида у миллий мусобақада иштирок этиб ғолиб чиққан. Кейинчалик эса Туркия ва Ливанда ўтказилган мусобақаларда қатнашиб, медалларни қўлга киритган[5]. Спортчи ҳали Жаҳон кубоги мусобақаларида иштирок этмаган[1]. Калҳор бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида таҳсил олмоқда[5].

2023-йил 7-июнда Калҳор эронлик ҳамкасби, чанғичи Поря Савеҳ Шемшаки билан бирга Франсияга кўчиб кетган[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „КАЛҲОР Маржан“. ФИС-Ски.cом. Интернатионал Ски Федератион. 2009-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-феврал.
  2. ↑ Поулади, Фарҳад. „Фирст Ираниан wоман скиэр реадй фор Cанада слопес“. Агенcе Франcе-Прессе (2010-йил 7-феврал). 2010-йил 17-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 12-феврал.
  3. ↑ „Wомен'с ГС оффиcиал ресулц“. Ванcоувер 2010 Олймпиcс. 2010-йил 25-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-феврал.
  4. ↑ „Wомен'с слалом оффиcиал ресулц“. Ванcоувер 2010 Олймпиcс. 2010-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 27-феврал.
  5. ↑ 5,0 5,1 Симоне, Самира; Ансари, Азадеҳ. „Олймпиc дреам а реалитй фор Иран'с фемале скиэр“. CНН (2010-йил 10-феврал). Қаралди: 2010-йил 12-феврал.
  6. ↑ „اختصاصی ایران اینترنشنال؛ مهاجرت دو اسکی‌باز دیگر به فرانسه“ (фа). иранинтл.cом. Қаралди: 2026-йил 18-январ.

Ҳаволалар