Mark Arnold
| Марк Арнолд | |
| Туғилган санаси: | 20-ноябр 1992-йил |
| Туғилган жойи: | Халқаро мастер (1998-йил). |
| Максимал рейтинги: | 2540 (2012-йил август) |
| Ҳозирги рейтинги : | 2502 |
Марк Тайлер Арнолд (1992-йил 20-ноябрда туғилган) — 2012-йил сентабрда ФИДЕ гроссмейстер (ГМ) унвонини олган америкалик шахматчи[1].
Арнолднинг энг юқори УСCФ рейтинги 2012-йил июл ойида 2640 кўрсаткичга етди. 2012-йил август ойида у ФИДЕ рейтингининг энг юқори 2540 кўрсаткич етди ва гроссмейстер ГМ унвонига сазовор бўлди[2]. 2012[3] ва 2007 [4]-йилларда шахмат бўйича АҚШ ўсмирлар (ёпиқ) чемпионатида ғолиб бўлган. 2009-йилда Арнолд халқаро мастер ММ унвонига сазовор бўлди.
Арнолд 10 ёшида гроссмейстерга қарши биринчи ўйинда ғалаба қозонди ва 2003-йил 11-августда Лос-Анжелесда (Калифорния) 104-УС Опен[5] турнирида 6 карра АҚШ чемпиони Уолтер Шоун Браунни 29 та ҳаракатда мағлуб этди. Ўша пайтда, ёш талаба сифатида у миллий мастер Жон Мак Артур билан ҳафтада бир неча марта машғулотлар ўтказиб ўйин тактикасини белгилаб олди. Кейинчалик у гроссмейстерлар Уилям Ломбардия ва Жоэл Бенжаминлар билан шахмат маданияти ва ўйин охири техникаси устида жиддий шуғулланди. 2008-йилда Арнолд шахмат бўйича Wорлд Опен турнирида Вадим Миловни мағлуб этди[6]. Марк Арнолднинг халқаро мастерликка номзод бўлишида асосан гроссмейстер Жон Федорович билан ўтказган машғулотлари муҳим омиллардан бири бўлиши мумкин. Британия чемпиони ва гроссмейстер Марк Хебден 2010-йилда шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Маркка мураббийлик қилиб бирга ишлайди. Гроссмейстер Юрий Шулман гроссмейстер унвонини қўлга киритишида машғулотларини ўтказишда мас’улиятни зиммасига олади.
Арнолд Ню-Ёрк, Ню-Ёркдаги Колумбия Грамматика ва тайёргарлик мактабини (CГПС) тамомлаган биринчи шахмат гроссмейстеридир. У ерда савдо маданият сирлари, қадриятларга бўлган қизиқиши намоён бўла бошлаган. София Роҳде, гроссмейстер Майкл Роҳденинг рафиқаси Колумбия Грамматикасида болаларга боғчада ва 1-синфда ўқув машғулотларини олиб борган ва 1999-йилда мактабдан ташқари шахмат дарсларида Арнолддаги қобилият НМ Жон Мак Артурни эътиборига тортган. Арнолд 2000-йил декабрда Флорида штатининг Орландо шаҳридаги мактаблараро синфлари ўртасида ўтказилган АҚСҲ миллий чемпионатида (2-синф) ғолиб чиқди[7]. Арнолд 2011-йилда CГПС-ни тамомлаб, Колумбия грамматикаси ва тайёргарлик мактаби шахмат шон-шуҳрат зали асосчисига айланди.
Арнолд Индиана университетини тамомлаган ва ҳозирда Ню-Ёрк шаҳридаги Cоммодитиэс Традер ат а ҳедге фондида товар савдоси билан шуғулланади.
Манбалар
- ↑ „Лист оф титлес аппровед бй тҳе 83рд ФИДЕ Cонгресс (Септембер 1-9, 2012)“. ФИДЕ.cом (2012-йил 17-сентябр). Қаралди: 2022-йил 12-январ.
- ↑ „Титле Апплиcатионс: 83рд ФИДЕ Cонгресс 2012 - Грандмастер (ГМ): Арнолд, Марc Т“. ФИДЕ.cом. 2021-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „УС Жуниор Чесс Чампионшип 2012“. Чессбасе.cом.[сайт ишламайди]
- ↑ „2007 У.С. ЖУНИОР ИНВИТАТИОНАЛ“. УС Чесс Федератион.
- ↑ „104ТҲ АННУАЛ УС ОПЕН - 2003“. УС Чесс Федератион.[сайт ишламайди]
- ↑ „Вадим Милов вс Марc Тйлер Арнолд (2008)“. Чессгамес.cом (2008). Қаралди: 2013-йил 10-октябр.
- ↑ „УС Натионал Счоол Граде Чампионшип“. УС Чесс Федератион.