Марк Аллан Ҳоппус (15-март, 1972) америкалик мусиқачи, продусер ва телевошловчидир. У Блинк-182 поп пунк ва +44 алтернатив рок гуруҳларининг басчи ва вокалчисидир. Иккала гуруҳни тузишда қатнашган. Ҳоппус шунингдек Идиот Пилот, Неw Фоунд Глорй, Тҳе Матчес ва Мотион Cитй Соундтраcк гуруҳлар учун албомлар чиқаришда иштирок этди. 2010-йил 16-сентабридан Фусе ТВ каналида Ҳоппус он Мусиc ҳафталик шоуни бошлаб келмоқда.[1]

Марк Ҳоппус

Марк Ҳоппус жонли ижро пайтида (2011)
Умумий маълумот
Таваллуди Марк Аллан Ҳоппус
1972-йил 15-март (1972-03-15) (54 ёш)
Жанрлар Поп пунк, алтернатив рок, пунк роcк, скате пунк
Касби Қўшиқчи, шоир, телебошловчи, мусиқа продусери
Фаолият йиллари 1988—бугун
Гуруҳлари Блинк-182, +44, Cитй (Cомма) Стате, Бох Cар Раcер, Мотион Cитй Соундтраcк, Тҳе Атарис, Алл Тиме Лоw, Неw Фоунд Глорй, Гоод Чарлотте, Симпле План, Лесс Тҳан Жаке, Оwл Cитй
Фуқаролиги Amerika Qoʻshma Shtatlari

Калифорниянинг Ридгеcрест шаҳрида таваллуд топган Ҳоппус болалигини у учинчи синфда ўқиётганида ажрашган ота-онасининг уйларига навбатма-навбат кўчиб ўтказди. Скейтборд ва пунк роcк мусиқага қизиқди, ўн беш ёшида ота унга бас гитара олиб берди. Синглиси Анне уни курсдоши Том ДеЛонге билан таништиргунича Ҳоппус турли гуруҳларда гитара чалиб юрди. Ҳоппус ва ДеЛонге кейин Блинк-182 гуруҳига асос солиб, кенг шуҳратга эришишди. Блинк-182 2005-йили тарқалиб, Ҳоппус Травис Баркер билан +44 гуруҳини тузди. 2009-йили Блинк-182 қайта йиғилди. Бироқ Ҳоппус +44 лойиҳасини „тугади“, деб ҳисобламайди.[2]

Манбалар

  1. ↑ „Cоминг то Фусе Тҳис Фалл: Ҳоппус он Мусиc“. Фусе.тв (2010-йил 22-июн). 2010-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 22-июн.
  2. ↑ Алтернативе Пресс Магазине. „Интервиэw wитҳ Марк Ҳоппус“. 2009-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 16-май. (WебCите сайтида 2009-05-19 санасида архивланган)

Ҳаволалар