Mark Karni
Марк Карни (инглизча: Марк Cарней; 1965-йил 16-март, Форт-Смит, Шимолий-ғарбий ҳудудлар, Канада) – канадалик ва британиялик иқтисодчи ва банкир, Канада Бош вазири. 2025-йил 9-мартдан Канада Либерал партияси етакчиси[2]. 2008-йилдан 2013-йилгач Канада банкини бошқарган. 2013-йилдан 2020-йилгача Англия банкининг бошқарувчиси бўлган.
| Марк Карни | |
|---|---|
инглизча: Марк Cарней | |
|
| |
|
Мансаб даври 2025-йил 14-март – ҳозиргача | |
| Монарх | Карл ИИИ |
| Губернатор | Мерй Сеймон |
| Ўтмишдоши | Жастин Трюдо |
|
Мансаб даври 2025-йил 9-март – ҳозиргача | |
| Ўтмишдоши | Жастин Трюдо |
| 120-Англия банки бошқарувчиси | |
|
Мансаб даври 2013-йил 1-июл – 2020-йил 15-март | |
| Ўтмишдоши | Мервин Кинг |
| Вориси | Эндрю Бейли |
| Канада банки бошқарувчиси | |
|
Мансаб даври 2008-йил 1-феврал – 2014-йил 3-июн | |
| Ўтмишдоши | Девид Дож |
| Вориси | Стивен Полоз |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1965-йил 16-март Форт-Смит |
| Фуқаролиги |
|
| Сиёсий партияси | Либерал Партия |
| Турмуш ўртоғи |
Диана Фокс (турм. 1994) [1] |
| Болалари | 4 нафар қиз |
| Алма матер |
Гарвард университети (СБ) Авлиё Пётр коллежи Наффилд коллежи, (Оксфорд) |
| Касби | банкир |
| Илмий унвони | Фалсафа магистри (МПҳил) |
| Мукофотлари |
|
| Имзоси |
|
| Вебсайти | ҳттп://маркcарней.cа/ |
Биография
Марк 1965-йил 16-мартда Канаданинг шимолий-ғарбидаги Форт Смит шаҳрида туғилган. 1988-йилда Гарвард университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. 1993-йилда Оксфорд университети қошидаги Авлиё Пётр коллежида иқтисод йўналиши бўйича магистрлик даражасини (МПҳил) олади, 1995-йилда эса шу университетнинг Наффилд коллежида докторлик (ДПҳил) даражасини олади ва ўша ерда „Рақобатнинг динамик афзалликлари“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади.
13 йил давомида Голдман Сакс компаниясининг Лондон, Ню-Ёрк, Торонто ва Токиодаги бўлимларида ишлайди. У ерда суверен риск, ривожланаётган иқтисодларда қарз капитали ва банк инвестициялари масалалари бўйича шуғулланган.
2003-йилдан 2004-йилгача Канада банкида халқаро масалалар бўйича бошқарувчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2004-йил ноябридан 2007-йил октябригача Канада молия департаментида фаолият юритган.
2008-йил феврал ойида Канада банки бошқарувчиси этиб тайинланади. 2010-йилда Карни Г7 давлатлари ичида қайта молиялаш ставкасини оширишга қарор қилган ягона марказий банк раиси бўлган эди.
2011-йилдан 2018-йилгача ўзининг асосий фаолияти билан бир қаторда Молиявий барқарорлик кенгаши раиси ҳам бўлган. Шунингдек Ўттизлик гуруҳи аъзоси бўлган.
2013-йил 21-июлда у Англия банки бошқарувчиси этиб тайинланади ва ушбу банк тарихидаги энг ёш бошқарувчига айланади. У Банк билан 5 йилга мўлжалланган, йиллик маоши 624 минг фунт стерлинг бўлган меҳнат шартномаси тузади. 2018-йилда Карнининг шартномаси 2020-йилнинг январига қадар узайтирилади.
2018-йилнинг ноябрида Марк Ирландия ва Канада фуқаролигидан ташқари Британия фуқаролигини ҳам[3] олади.

Американинг Жексон Хоул шаҳрида бўлиб ўтган 2019-йилги АҚШ Федерал захира тизимининг йиллик конференсиясида турли мамлакатлар марказий банклари раҳбарлари ва Федерал захира тизими бўлимлари раҳбарлари билан учрашув чоғида Марк Карни долларни жаҳон захира валютаси сифатида янги рақамли валютага алмаштиришни таклиф қилади[4]. Унинг фикрига кўра, кўп қутбли дунёга кўп қутбли валюта керак. Глобал товарлар саватига асосланган янги рақамли валюта жаҳон иқтисодиётига мувозанат олиб келади. Карни савдо урушлари бутун дунё бўйлаб бизнес шароитларини ёмонлаштирмоқда, деб ҳисоблайди[5].
2023-йил августидан Блоомберг директорлар кенгаши раиси этиб тайинланади.
2025-йил январ ойида амалдаги партия етакчиси Бош вазир Жастин Трюдо ўзининг истеъфога чиқишини эълон қилганидан сўнг у Канада Либерал партияси етакчилигига ўз номзодини расман эълон қилади[6]. Сайлов пойгаси давом этар экан, Карни ички сайловларда фаворит сифатида кўрила бошлайди. Унинг асосий рақиби собиқ молия вазири Христия Фриланд эди[7]. Ижтимоий сўровлар, агар у партияга раис этиб сайлана олса, Трюдонинг сайловларда истеъфога чиқиши вақтида шаклланган консерваторлар билан орадаги катта фарқни деярли бутунлай йўққа чиқара олишини кўрсатади[8].

2025-йил 9-мартда Марк Канада Либерал партияси етакчиси этиб сайланади[9]. 14-март куни[10] Карни Канаданинг 24-бош вазири сифатида ўзидан олдинги бош вазир Жастин Трюдо[11] истеъфога чиққанидан кейин қасамёд қилади.
Оиласи
Марк 1994-йил Диана Фокс билан турмуш қуради. Уларнинг тўрт нафар қизлари бор.
Манбалар
- ↑ Фох Cарней, Диана „Диана Фох Cарней“. Сколл. Қаралди: 2025-йил 19-январ.
- ↑ „Марк Cарней: Cанада'с нехт ПМ воwс то wин траде wар wитҳ Трумп“ (эн-ГБ). www.ббc.cом (2025-йил 10-март). Қаралди: 2025-йил 10-март.
- ↑ Фергал ЎБриэн. „БОЭ Говернор Cарней Фулфиллс Промисе бй Беcоминг У.К. Cитизен“. Блоомберг. Блоомберг (2018-йил 22-ноябр). 2019-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 31-июл.
- ↑ „Глава ЦБ Англии предложил заменить доллар новой резервной валютой“ (ру). РБК (2019-йил 23-август). 2019-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 23-август.
- ↑ Ал Леwис. „Банк оф Энгланд Говернор Марк Cарней пропосес неw cурренcй, анд сайс траде wар ис дампенинг бусинесс cонфиденcе“ (эн). CНБC (2019-йил 23-август). 2019-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-август.
- ↑ „Бывший глава Банка Англии Марк Карни хочет заменить Трюдо на посту премьера Канады“. Русская служба ББC (2025-йил 17-январ). Қаралди: 2025-йил 21-феврал.
- ↑ „Марк Карни Канаданинг янги бош вазири бўлади“. кун.уз. Қаралди: 10.3.25.
- ↑ Лори Турнбулл. „Тҳе Либерал Леадершип Дебатес: Ит’с Алл Абоут Cарней“ (эн). Полиcй Магазине (2025-йил 18-феврал). Қаралди: 2025-йил 21-феврал.
- ↑ Ҳира Ҳумаюн. „Cанада’с Либерал Партй чоосес Марк Cарней то суccеэд Жустин Трудеау“ (эн). CНН (2025-йил 10-март). Қаралди: 2025-йил 10-март.
- ↑ „Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди“. кун.уз (2025-йил 14-март). Қаралди: 15.3.25.
- ↑ „Марк Cарней рунс фор леадер оф Cанада'с Либерал Партй“ (эн-ГБ). www.ббc.cом (2025-йил 16-январ). Қаралди: 2025-йил 10-март.


