Karl Marx
Карл Марх (талаффузи: Карл Маркс; 1818-йил 5-май, Трир, Пруссия — 1883-йил 14-март, Лондон, Буюк Британия) — немис файласуфи, тарихчиси, иқтисодчиси, социологи, сиёсий журналисти ва социал инқилобчиси. Унинг ғоялари оммавий фанлар яратилишида ва социалистик ҳаракатнинг ривожланишида муҳим ўринга эга бўлган. Марх фалсафада диалектик ва тарихий материализм, иқтисотда қўшимча нарх назарияси, сиёсатда синфлар кураши назариясининг муаллифидир. У ҳаёти давомида кўплаб асарлар яратган, улардан энг таниқлилари — „Коммунистик партия манифести“ ва „Капитал“.
| Карл Марх | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
5-май 1818-йил |
| Вафоти |
14-март 1883-йил (64 ёшда) Лондон, Буюк Британия |
Марх адвокат оиласида туғилди. 1835—1841-йилларда Бонн ва Берлин унтларининг юридик факултетларида ўқиди. Фалсафий қарашлари ёш гегелчилар таъсирида шаклланди. 1842-йил „Рейн газетаси“ (Кёлн)га муҳаррирлик қилди. 1843-йил Парижга кўчиб келди. Бу ерда Фридрих Энгелс билан дўстлашди (1844) ва у билан биргаликда ёзган „Муқаддас оила“ асари (1845) тузумни ўзгартиришга шайланган пролетариатнинг назария ва тактикасига бағишланди.
Пруссия ҳукуматининг тазйиқи туфайли Париждан чиқариб юборилгач, Брюсселга келди. Бу ерда Энгелс билан ҳамкорликда яратган „Немис мафкураси“ (1845—46) асарида диалектик ва тарихий материализмнинг асосий қоидалари баён этилган.
Мархнинг „Фалсафа қашшоқлиги“ (1847) асарида эса тарихий материализм ва пролетар сиёсий иқтисоди асослари ёритилган. „Коммунистлар уюшмаси“ халқаро ташкилотининг ишида фаол қатнашган Марх ва Энгелс бу ташкилотнинг дастури — „Коммунистик партия манифести“ни ёздилар (1848). Франсияда 1848-йил инқилоби бошлангандан кейин Белгия ҳукумати Мархни қамоққа олди ва мамлакатдан чиқариб юборди. Марх Парижга келиб, Коммунистлар уюшмасининг янги МКни тузди. Апрелда Марх ва Энгелс Кёлнга жўнадилар, бу ерда Марх „Янги Рейн газетаси“га бош муҳаррир бўлди. 1849-йилнинг майида Пруссия ҳукумати Мархни бадарға қилиб, газетани ёпди. Марх 1849-йилнинг августида Лондонга кўчиб борди ва умрининг охиригача ўша ерда яшади. Бу ерда Энгелснинг моддий ёрдами билан назариётчилик ва жамоатчилик фаолиятини давом эттирди.
Марх 1-Интернационал (1864—76)нинг ташкилотчиси ва етакчиси эди. 1867-йил Мархнинг асосий асари „Капитал“ (1-жилди) босилиб чиқди; Марх унинг кейинги жилдларини тугата олмади. Уларни Энгелс нашрга тайёрлади (2-жилд, 1885; 3-жилд, 1894). Бу асар Мархизм иқтисодиёти ва синфий кураш назариясига оид асосий китоб ҳисобланади. Мархнинг бошқа асарлари: „Луи Бонапартнинг ўн саккизинчи брюмери“ (1852), „Сиёсий иқтисод танқидига доир“ (1859), „Франсияда фуқаролар уруши“ (1871), „Гота дастурини танқид“ (1875)[1].
Ҳаёти

Ёшлик даври
Карл Марх Трир шаҳридаги адвокат Гейнрих Марх (яҳуди) оиласида 3-чи фарзанд бўлиб дунёга келди. Туғилган уйи (ҳозир музей) Трир шаҳрининг Брюккергассе/Брücкергассе, 669 манзилида жойлашган. 1819-йилда Мархнинг оиласи Симёнштрассе/Симеонстраßэ, 8 манзилига кўчиб ўтади.
1830-1835-йиллар давомида Марх Трир шаҳридаги гимназияда таҳсил олади.
17 ёшида гимназияни тамомлаб, аввал Бонн Университетида, сўнг Берлин Университетида таҳсил олади. Университетда юридик фанларини ўрганади, бироқ кейинчалик тарих ва фалсафага қизиқиши кучаяди.
1836-йилда Женни фон Вестфален (Женнй вон Wестпҳален 1814 — 1881) билан унаштирилади. Кейинчалик унга уйланади.
1841 — 1883
1841йилда Университетни тамомлагач, Марх Бонн шахрига кўчиб ўтади.
1842—1843-йилларда Марх „Рҳеинисеҳе Зеитунг“ газетасида журналист ва муҳбир бўлиб ишлайди. 1843-йилда газета ўз фаолиятини тамомлайди, оқибатда Марх ҳам ишдан бўшайди. Шу йили у Женни фон Вестфален ҳонимга уйланади ва ёш оила Парижга кўчиб ўтади.
Парижда у Геине ва Энгелс билан танишади. Умрининг оҳиригача шу инсонлар билан дўст ва ҳамкасаба бўлиб яшайди. Мархнинг ишчилар синфининг шароитига эътибор қаратишига ҳам Энгелс сабабчи бўлган.
1849-йилда Марх Лондонга кўчиб ўтади. 1864-йилда Марх „Халқаро ишчилар ассоциациасини“ ташкил этди. 1867-йилда „Капитал“ нинг 1чи томи нашр қилинади. Карл Марх 1883-йилда Лондон шахрида 64 ёшида вафот этган. Лондондаги Ҳенгейст мозорига давн этилган.
„Капитал“нинг кейинги томлари Энгелс томонидан нашр қилинади.
Илмий ишлари
- Иқтисодий-фалсафий қўлёзмалар (1844)
- Феербах ҳақидаги тезислар (1845)
- Немисча идеология (1846)
- Фалсафа қашшоқлиги (1847)
- Маош ва капитал (1847)
- Коммунистик партия манифести (1848)
- Сиёсий иқтисод танқидига доир (1857-1859)
- АҚСҲдаги фуқаролар уруши ҳақидаги мақолалар (1861)
- Капитал 1-том (1867)
- Франсияда фуқаролар уруши (1871)
- Капитал 2-том (1885)
- Капитал 3-том (1894)
- Капитал 4-том (1905-1910)
Болалари
- Женнй Cаролине (1844 — 1883), Чарлес Лонгуэтнинг турмуш ўртоғи
- Женнй Лаура (1845 — 1911), Паул Лафаргуэнинг турмуш ўртоғи
- Эдгар (1847—1855)
- Ҳенрй Эдwард Гуй („Гуидо“) (1849—1850)
- Женнй Эвелине Франcес („Франзиска“) (1851—1852)
- Женнй Жулиа Элеанор (1855—1898), Эдwард Авелингнинг турмуш ўртоғи
- 1857-йилда туғилган бола исм берилмасидан аввал вафот этган
Адабиётлар
- Саитходжаев Ҳ. Б. Социология: Маърузалар курси. — Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2008. — 169 б.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Карл Мархга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |