Карл Марх. Унинг номи билан марксизм атамаси келиб чиққан.
Фридрих Энгелс. Марксизм та’лимотини биргаликда ишлаб чиққан.

Марксизм — Маркс ва Энгелс асос солган фалсафий, иқтисодий ва сиёсий таълимот.

Тарихи

Немис мумтоз фалсафасини (Гегел, Феербах ва бошқалар), инглиз сиёсий иқтисодини (Смит, Рикардо ва бошқалар), франсуз хаёлий социализмини (Сен-Симон, Фуре ва бошқалар) ўрганишга таяниб, Маркс ва Энгелс диалектик, тарихий материализмга асосланган фалсафа, қўшимча қиймат назариясига асосланган сиёсий иқтисод ва коммунизм таълимотини ишлаб чиқдилар.

Марксизмда моддий ишлаб чиқариш усули, ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муносабатлари жамиятнинг негизи сифатида қаралади. Марксизм хусусий мулкчиликка асосланган жамиятда ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва ўзлаштиришнинг хусусий ҳарактерга эга эканлигига таяниб, ижтимоий инқилоб тўгрисидаги қонунни асослашга уринади. Ижтимоий-иқтисодий формация, синфий кураш билан боғлиқ назарияни илгари суради. Жамият тарихига синфлар кураши тарихи сифатида қарайди. Марксизмга кўра, синфий кураш пролетариат диктатурасига олиб келади. Пролетариат диктатурасининг мақсади эса синфсиз жамият қуришдан иборат деб ҳисоблайди. Марксизм ишлаб чиқариш воситаларига фақат ижтимоий мулкчиликни тан олди, бошқа мулк шаклларини инкор этди. Хусусий мулкни барча ижтимоий иллатларнинг асосий сабаби деган нотўғри қарашни илгари суради.

Марксизмнинг қўшимча қиймат қонуни капитализмнинг асосий иқтисодий қонуни деб қаралган. Марксизмда тарихни материалистик тушуниш орқали жамиятнинг ривожланиш қонунлари, капитализмнинг социализм билан алмашиниши муқаррарлиги, капитализмдан социализмга ўтиш даври, коммунизмнинг икки фазадан иборат эканлиги ғояси илгари сурилади ва социализм коммунизмнинг қуйи фазаси сифатида қаралади.

Марксизм ХИХ аср ижтимоий фикр тараққиётига таъсир кўрсатди. Айни вақтда ундаги хаёлий, зиддиятли ва хато тасаввурлар танқидга учради. Марксизмда ижтимоий қарама-қаршиликлар, синфий кураш ва зўрлик назарияси мутлақлаштирилди, пролетариатнинг тарихий роли асоссиз равишда улуғланди. Марксизм Россиядаги Октабр тўнтариши ва коммунистик тоталитаризмга хизмат қилди.

Марксизм давлат мафкураси бўлиб қолган кўп мамлакатларда ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб мустабид режимларнинг емирилиши ва мустақил давлатларнинг тараққиёт йўлларини белгилаб олиши марксизмни танқидий ўрганиш ва унга баҳо беришда янги даврни бошлаб берди[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Марксизм“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (М-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар