Марлен Бургандинович Чобанов (2000-йил 10-октябрда туғилган) – украиналик ва ўзбекистонлик профессионал футболчи, Ироқнинг „Эрбил“ клубида ҳимоячи ампуласида ўйнайди.

Марлен Чобанов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Марлен Бургандинович Чобанов
Таваллуд санаси 2000-йил 10-октябр (2000-10-10) (26 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон
Бўйи 189 cм (6 фт 2 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Эрбил
Рақами 14
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
– Пахтакор ФК
2015—2016 ФC Арсенал Кйив
2017 Пиддубнй Олймпиc Cоллеге
2018—2019 ФC Оболон Кйив
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2018—2020 ФC Оболон Кйив 0 (0)
2019—2020 →  Оболон-2 20 (0)
2021 Пахтакор ФК 10 (0)
2022—2023 Турон 40 (1)
2024 Андижон 0 (0)
2025 Шўртан 0 (0)
2025 Истиқлол 9 (1)
2026— Эрбил 19 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 18-апрел учун)

Футболчилик фаолияти

Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси тарбияланувчиси, кейинчалик Украинага кўчиб ўтган. Марлен Украина болалар ва ўсмирлар футбол лигасида Киевнинг „Арсенал“ (2015—2016), Иван Поддубний Олимпия коллежи (2017) ва Оболон (2018—2019) жамоалари таркибида ўйнаган. 2018/2019-йилги мавсумда 19 ёшгача бўлганлар тоифасида Ёшлар лигасининг энг яхши ҳимоячиси деб топилган. 2018-йилда Оболон жамоаси сафида 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ёшлар чемпионати ғолиб бўлган[1].

2019/2020-йилги мавсумда у Украина Иккинчи лигасида иштирок этувчи „Оболон-2“ жамоаси таркибида ўйнай бошлаган. Жамоа либосида илк бор 2019-йилнинг 27-июлида „Диназ“ жамоасига қарши ўйинда (1:0) майдонга тушган. Умуман олганда, Марлен „Оболон-2“ жамоаси сафида олти ой ўйнаган[2].

2020-йилнинг иккинчи ярмида Чобанов „Пахтакор“ жамоаси таркибида машғулотларни бошлаган. 2021-йилнинг январида Украина клуби билан шартномаси якунланганидан сўнг, Чобанов „Пахтакор“ жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолаган[3]. Клубда Чобанов йилига 482,8 миллион ўзбек сўми (44,8 минг доллар) маош олган[4]. 2021-йил 12-май куни Ўзбекистон чемпионатида „Қўқон 1912“ жамоасига қарши ўйинда (3:0) дебют ўйинини ўтказган. Жамоадаги илк мавсумида Чобанов ОЧЛда ҳам дебют ўйинини ўтказган[2].

2022-йилги мавсумда Яйпанинг „Турон“ жамоасига ижарага берилган. Яйпан клуби таркибида икки мавсум давомида ўйнаган ва лига ўйинларида 40 та ўйинда иштирок этган,1 та гол муаллифи бўлган. 2024-йилги мавсумда „Яйпан“ жамоасини тарк этган ва „Андижон“ жамоаси билан шартнома имзолаган.

Халқаро ўйинлар

Марлен 14 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси лагерига чақирилган[5].

2021-йилнинг ноябр ойида Среčко Катанеc илк бор Ўзбекистон терма жамоаси машғулот йиғинга чақирди[6]. Терма жамоа таркибида расмий ва норасмий ўйинларда иштирок этмаган.

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ Іванченко Андрій. „20-річний захисник Оболоні гратиме за чемпіона Узбекистану“ (ук). голдталант.cом.уа (2021-йил 23-январ). 2022-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
  2. ↑ 2,0 2,1 {{Соccерwай}} темплате миссинг ИД анд нот пресент ин Wикидата.
  3. ↑ „Марлен Чобанов стал футболистом "Пахтакора"“ (ру). Спутник Узбекистан (2021-йил 20-январ). 2021-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
  4. ↑ „В «Пахтакоре» раскрыли зарплаты игроков и тренеров“ (ру). спот.уз (2021-йил 18-июн). 2021-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
  5. ↑ „Юношеская сборная (У-14) начала столичный сбор“ (ру). УзДаилй.уз (2013-йил 11-феврал). 2021-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
  6. ↑ „Сречко Катанец огласил окончательный список игроков, которые будут приглашены на сборы“ (ру). уфа.уз (2021-йил 8-ноябр). 2021-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.

Ҳаволалар