Мармелад (франс. мармеладе, пор-тугалча мармело — беҳи) — желесимон ширинлик; резавор-мева аралашмали пюре, шакар, патока, агар (ёки пектин), озиқ-овқат кислоталари, хушбўй ва бўёқ моддалари қўшиб қайнатиб тайёрланади. Мевали ва желели хиллари бор. Мевали М. мева, асосан, олма пюресини шакар ва қиёмга қўшиб қайнатиб тайёрланади. Масаллиқ вакуум-аппаратда ёки очиқ қозонда пиширилади, пишишига 1—2 мин. колганда унга қиём қўшилади. Ҳосил бўлган массага тегишли кислота, бўёқ моддалари, эфир мойлари ва эссенсия қўшилади. Массани яхшилаб аралаштириб, қолипларга қуйилади; масса 30—45 мин.да қотади, сўнгра намлиги 22—25% бўлгунча қуритилади. Желели М. таркибида желе ҳосил қилувчи ўсимлик моддалар (мас, агар) бўлади. Шакддор қолипларга қуйилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил