Марожил (арабча: مراجل‎‎; ваф. 786-йил) халифа Ҳорун ар-Рашиднинг умму валади ва халифа Маъмуннинг онаси.

Марожил
مرجل
Аббосий халифанинг умму валади
Даври 786 – 786-йил 14/15-сентябр
Туғилиши Бадғис, Аббосийлар халифалиги
Вафоти тах. 786
Бағдод, Аббосийлар халифалиги
Дафн этилган жой
Бағдод
Турмуш ўртоғи Ҳорун ар-Рашид
Фарзандлари Маъмун

Биографияси

Марожил Аббосий шаҳзодаси Ҳоруннинг (бўлажак халифа Ҳорун ар-Рашид) форс қул канизи эди. Бир ривоятга кўра, у аббосийлар хонадонига ҳарбий асир сифатида келтирилган. Марожил шаҳзода Ҳорунга канизакликка берилгунга қадар Аббосийлар хонадонида тарбияланган. Марожил Ҳорундан икки ёш кичик эди.

Маражилнинг ягона фарзанди Абдуллоҳ (бўлажак Маъмун) Бағдодда милодий 786-йил 13-сентябрдан 14-сентябрга ўтар кечаси туғилган. Кейинчалик „уч халифа кечаси“ номи билан машҳур бўлган ўша кечада Маъмуннинг амакиси Ҳадий вафот этиб, ўрнига отаси Ҳорун ар-Рашид Аббосийлар халифалиги ҳукмдори этиб тайинланган[1]. Ҳорун 786-йил йигирма ёшида халифа бўлган. Ўша вақтда Ҳорун баланд бўйли, кўриниши чиройли, нозик, аммо кучли, жингалак сочли ва териси зайтун рангли эди[2]. Ҳорун халифа бўлиши билан Бағдоддаги Катта масжидда жума намозини ўқиди. Сўнгра амир ал-мўминин ҳузурига келганидан хурсанд бўлганларини эълон қилиб, байъат қилиш учун саф тортган амалдорлар ва оддий халқ олдида чиқиш қилди[3]. Ҳорун ўз ҳукмронлигини қобилиятли вазирларни тайинлашдан бошлаган. Вазирлар ҳукумат ишини шу қадар яхши олиб борганки, натижада халқнинг аҳволи сезиларли даражада яхшиланган[4]. Марожил Ҳоруннинг тахтга ўтиришига гувоҳ бўлиб, халифадан Умму Абдуллоҳ унвонини олди. Бироқ, 786-йил сентябрда Ҳорун тахтга ўтирган кечада Абдуллоҳ туғилганидан кейин Марожилнинг аҳволи ёмонлаша бошлади.

Фарзанди туғилганидан кўп ўтмай Марожил вафот этди. Абдуллоҳ Ҳорун ар-Рашиднинг рафиқаси, халифа Мансурнинг (ҳ. 754–775 набираси Зубайда қўлида тарбияланди[5]. Марожилнинг Хуросон билан алоқаси борлиги Маъмуннинг келажакдаги фаолиятига катта ҳисса қўшди.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Рекая, М. „ал-Маʾмūн“ (эн). Энcйcлопаэдиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион (2012-йил 24-апрел). Қаралди: 2019-йил 20-сентябр.
  2. ↑ Бобриcк 2012, с. 37.
  3. ↑ Бобриcк 2012, с. 36.
  4. ↑ Неw Арабиан нигҳц' энтертаинменц, Волуме 3
  5. ↑ Рекая 1991, с. 331; Абботт 1946, с. 141.

Адабиётлар