Мароканда — Самарқанднинг юнонча номи (милоддан аввалги ИВ аср —милодий 4-алар). Аслида Самарқанднинг қадимий номи Суғд ёзма манбаларида Смараканса (Смараканса) бўлиб, уни юнон тарихчилари Мароканда деб юнончага ағдариб олганлар. Самарқанднинг Мароканда номи ХВИИ асрдан сўнг Европа тарихчиларининг асарлари орқали кириб келган. Археологик тадқиқот натижаларига кўра, дастлаб, милоддан аввалги 8—ВИИ асрларда М. атрофи мудофаа деворлари билан ўралган қалъа-қўрғон бўлган. Милоддан аввалги ВИИ асрдан шаҳар девори девғиштлардан қайта тикланган. Унинг шим. қисмида ҳукмдор қароргоҳи — Арки аъло жойлашган. Юнон муаллифлари Арри-ан, Страбон ва Курсий Квинт Руфларнинг маълумотларига кўра, милоддан аввалги 329 йилда Александр қўшинлари Ҳиндукушдан ошиб ўтиб уни забт этиб, вайрон қилган. Ўша кезларда шаҳар майдонининг айланаси 12 км бўлган. Александр қўшинларига қаттиқ қаршилик кўрсатган суғд қаҳрамони Спита-мен отрядининг тўсатдан пайдо бўлишидан чўчиган юнонлар шаҳарда ўз ҳарбий гарнизонини сақлаш мақсадида шаҳар қалъа деворини қайта тиклатган. Страбоннинг маълумотларига кўра, Спитамен бошчилигидаги қўзғолон бостирилгач, Александр яна М.ни вайрон қилишни буюрган. Кейинчалик шаҳар атрофидаги мудофаа девори маҳаллий ҳокимлар томонидан антик даврга хос анъана асосида қайта тикланган. М. милоддан аввалги ВИИИ асрдан то милодий ИХ асргача суғдийча Смараканса, сўнг форсийча Самарқанд, ИХ асрдан туркийча Семиз-кент номи билан манбаларда учрайди. Кейинроқ Самарқанд номи шаҳарнинг мутлақ номига айланди. Унинг Афросиёб номи эса шаҳарнинг қад. Қалъаи Ҳисор — Кўҳна қалъа қисмига нисбатан ХВИИ асрдан бошлаб маҳаллий аҳоли томонидан ишлатила бошланган[1].

Адабиёт

  • Арриан, Поход Александра, М., 1962;
  • Квинт Курсий Руф, История Александра Македонского, М., 1963;
  • Страбон, География в 17 ти книгах, перевод с греческого Ликошина, М., 1964;
  • "Афрасиаб", сборник, вип. 1, Т., 1969.

Манбалар

  1. ↑ Аҳмадали Асқаров. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил