Mars
Марс ёки Миррих (араб.) – Қуёш тизимининг Қуёшдан узоқлиги бўйича тўртинчи ва кичиклиги жиҳатдан Меркурийдан кейинги иккинчи сайёрасидир. Бу сайёра қадимги Рим мифологиясидаги уруш худоси – Марс шарафига шундай номланган. Марс атмосфераси сийрак бўлган ички сайёра бўлиб, унинг пўсти асосан Ер пўстига ўхшаш унсурлардан, шунингдек, темир ва никелдан иборат ядродан ташкил топган. Марс сатҳини зарба кратерлари, водийлар, чўллар ва қутб қалпоқлари эгаллаган. Шунингдек, унинг Фобос ва Деймос номли иккита йўлдоши бор.
| Марс. | |
| Меҳвар таснифи | |
|---|---|
| Катта ярим ўқи | 227,936,637 км 1.52366231 АБ |
| Периметри | 1,429,000,000 км 9.553 АБ |
| Экссентриситети | 0.09341233 |
| Перигелий | 206,644,545 км 1.38133346 АБ |
| Афелий | 249,228,730 км 1.66599116 АБ |
| Сидерик даври | 686.9600 кун (1.8808 Ер йили) |
| Синодик даври | 779.96 кун (2.135 Ер йили) |
| Ўртача орбитал тезлиги | 24.077 км/сония |
| Энг катта орбитал тезлиги | 26.499 км/сония |
| Энг кичик орбитал тезлиги | 21.972 км/сония |
| Чекиниш | 1.85061° (5.65° (Қуёш экваторига нисбатан)) |
| Орбитал тугун узунлиги | 49.57854° |
| Перигелий аргументи | 286.46230° |
| Табиий йўлдошлари сони | 2 |
| Қуёшдан узоқлик масофаси | 1.52 АБ |
| Физик тасниф | |
| Экваторининг диаметри | 6,804.9 км (0.533 (Ер)) |
| Қутбий диаметри | 6,754.8 км (0.531 Ер) |
| Сиқиқлиги | 0.00736 |
| Майдони | 144,798,465 км2 (0.284 (Ер)) |
| Ҳажми | 1.6318×1011 км3 (0.151 (Ер)) |
| Массаси | 6.4185×1023 кг (0.107 (Ер)) |
| Зичлик | 3.934 г/см3 |
| Тортиш кучи (экваторда) | 3.69 м/с2 (0.376 г) |
| Биринчи космик тезлик | 5.027 км/с |
| Сидерик сутка | 1.025957 кун (24.622962 соат) |
| Айланиш тезлиги | 868.22 км/соат (экваторда) |
| Эклиптикага оғиш бурчаги | 25.19° |
| Ректассензия (Шимолий қутб учун) |
317.68143° (21 соат 10 дақ 44 с) |
| Деклинация | 52.88650° |
| Албедо | 0.15 |
| Сиртидаги ҳарорат - мин - ўрта - мах |
133 К (−140 °C) 210 К (−63 °C) 293 К (20 °C) |
| Атмосфера таснифи | |
| Атмосфера босими | 0.7–0.9 кПа |
| Карбонат ангидрид | 95.32% |
| Азот | 2.7% |
| Аргон | 1.6% |
| Кислород | 0.13% |
| Углерод моноксиди | 0.07% |
| Сув буғи | 0.03% |
| Азот оксиди | 0.01% |
| Неон | 0.00025% |
| Криптон | 0.00003% |
| Ксенон | 0.000008% |
| Озон | 0.000003% |
| Метан | 0.00000105% |
| таҳрир | |
Марс сатҳидаги энг эътиборга лойиқ обектлар қаторига Олймпус Монс ва Валлес Маринерисни киритиш мумкин. Олймпус Монс (лотинчадан таржимаси: „Олимп тоғи“) энг йирик вулқон ва Қуёш системасига кирувчи сайёралардаги энг баланд тоғ бўлса, Валлес Маринерис (лотинчадан таржимаси „Маринерис водийси“) Қуёш системасидаги энг йирик канёнлардан бири ҳисобланади. Шимолий ярим шардаги Бореалис ҳавзаси сайёранинг 40 фоизини эгаллайди.[1] У йирик зарбадан кейин ҳосил бўлган, деб тахмин қилинади. Марсда бўладиган кун ва фаслларни Ердаги билан таққослаш мумкин, чунки икки сайёрада ҳам айланиш даври ва айланиш ўқининг эклиптика текислигига оғмалиги ўхшаш ҳисобланади. Марс юзасида паст атмосфера босими (Ер атмосфера босимининг 1 фоизидан ҳам паст) туфайли суюқ сув бўлиши мумкин эмас.[2][3] Марснинг иккита доимий қутб қалпоқлари бор бўлиб, улар асосан музликлардан ташкил топган.[4][5] Кўплаб далиллар шуни кўрсатадики, Марсда узоқ ўтмишда сув бўлган ва шу сабабли, эҳтимол, ҳаёт ҳам бор бўлган. Аммо бу сайёрада ҳаёт бўлганми ва шундай бўлса, бугунгача сақланиб қолганми деган саволлар ҳамон жавобсиз қолмоқда.
Марсни тадқиқ қилиш 1965-йили Маринер фазо аппаратини унга учиришдан бошланди. НАСА фазо агентлигининг Викинг 1 фазо аппарати 1976-йилда сайёра сиртига қўниб, сайёра сиртидан илк тасвирларни Ерга узатди. Икки мамлакат Марсга роверларни (сайёраюрарлар) муваффақиятли қўндира олиб, улар: АҚШ (1997-йилда Сожоурнер ровери билан) ва Хитой (2021-йилда Зҳуронг ровери билан).[6] Шунингдек, Марсни тадқиқ қилиш учун кўплаб миссиялар режалаштирилган бўлиб, уларга 2026-йилда амалга оширилиши режа қилинган Марс сампле-ретурн миссион (МСР) ва 2018-йилда ишга туширилиши режа қилинган, аммо айрим сабаблар туфайли 2024-йилга қолдирилган Росалинд Франклин миссияларини киритиш мумкин.
Марс Ердан одам кўзига қизғиш рангдаги нуқта бўлиб кўринади. Унинг қизғиш рангда кўринишига сабаб сайёра сиртида темир оксиди кенг тарқалгани бўлиб, шунинг ортидан у Қизил сайёра, деб ҳам аталади.[7][8] Бу сайёра Ер осмонидаги энг ёрқин жисмлар сирасига кириб, кўринма юлдуз катталиги −2.94 га етади (буни Юпитерники билан таққосласа бўлиб, фақатгина ундан Венера, Ой ва Қуёш ёрқинроқдир). Тарихан, Марс одамлар томонидан қадим замонлардан бери кузатилган ва узоқ йиллар давомида ўрганилиб, инсониятнинг ушбу сайёра ҳақидаги билимлари ортиб борди.
Физик таснифи
Марс диаметри тақрибан Ер диаметрининг ярмига тенг, юзаси эса Ернинг умумий қуруқлик майдони юзасидан бироз камдир.[9] Марс зичлиги Ерникидан паст бўлиб, ҳажми Ер ҳажмининг 15 фоизини, массаси 11 фоизини, тортиш кучи эса 38 фоизини ташкил этади. Марс сирти унинг таркибидаги темир(ИИИ) оксиди ёки занг сабабли қизғиш-сариқ бўлиб кўринади.[10] Айрим соҳалари ўша ердаги мавжуд минераллар ҳисобига олтин, қўнғир, сарғиш-жигарранг ва кўкимтир бўлиб кўриниши ҳам мумкин.[11]
Ички тузилиши
Ер каби Марс ҳам дифференсиацияга учраган бўлиб, бу унинг зич металлик ядросининг оз зич материаллар билан қопланишига сабаб бўлди.[12][13] Марснинг ички тузилишини акс эттирувчи ҳозирги замонавий моделларга асосан сайёра ядросининг аксарияти темир ва никелдан, тахминан 16-17 фоизи эса олтингугуртдан иборат, деб тахмин қилинади.[14] Ядродаги енгилроқ унсурлар миқдори Ерникидан икки баробар кўпдир.[15] Бундан ташқари, ядро сайёрадаги тектоник ва вулканик хусусиятларнинг кўпини шакллантирган силикат мантия билан ўралган. Марс пўстида кремний ва кислороддан ташқари темир, магний, алуминий, калсий ва калий каби унсурлар ҳам аксариятини ташкил қилади. Сайёра пўсти ўртача 50 километр, максимум 125 километр қалинликка эга.[15] Солиштириш учун, Ер пўстининг ўртача қалинлиги 40 километрдир.[16]
Марс сейсмик жиҳатдан фаол ҳисобланади. 2019-йилда ИнСигҳт фазо аппарати ушбу сайёрада 450 та зилзилани қайд этди.[17][18] 2021-йилда ИнСигҳт қайд этган ўн битта паст частотали Марс силкинишларига асосан Марс ядроси ҳақиқатан суюқ жисмдан иборат эканлиги, радиуси тахминан 1830±40 км, температураси эса 1900-2000 К атрофида эканлиги маълум бўлди. Марс ядросининг радиуси Марс радиусининг ярмидан катта, Ер ядроси радиусининг эса тахминан ярмига тенгдир. Бу узунлик моделлар тахмин қилган узунликдан ортиқроқ бўлиб, ядро таркибида темир—никел қотишмалари ва олтингугурт (15 фоизгача) билан бир қаторда кислород ва водород каби енгилроқ унсурлар ҳам борлиги аниқланди.[19][20]
Марс ядроси тош жинсларидан ташкил топган мантия билан ўралган, аммо Ернинг пастки мантиясига ўхшаш қатламга эга эмас. Марс мантияси 500 км чуқурликкача (эриган жинслардан ташкил топган астеносфера қатлами бошланган жойгача) қаттиқ ҳолатда бўлади.[21] Астеносфера тагида сейсмик тўлқинлар тезлиги ортиб боради ва тахминан 1050 км чуқурликда Голицин қатлами билан чегараланди.[20] Марс пўсти деб аталувчи қатлам ўртача 24–72 км қалинликка эга ҳисобланади.[22]
Сирт геологияси
Марс ички сайёра ҳисобланиб, унинг сирти кремний ва кислородга бой минераллар, металлар ҳамда тоғ жинсларидан ташкил топган бошқа унсурлардан иборат. Марс сирти асосан базалтдан ташкил топган бўлса-да,[23] айрим қисмларининг таркиби оддий базалтга қараганда кўпроқ кремний диоксидга бой ҳамда улар Ердаги андезит жинсларига ёки кварс шишага ўхшаш бўлиши ҳам мумкин, деб тахмин қилинади. Ўрганишлар натижасида паст албедоли минтақаларда плагиоклаз дала шпатининг консентрациялари учраши аниқланди. Бундан ташқари, шимолий паст албедоли минтақаларда филосиликатлар ва ўта чидамли кремний шишанинг консентрациялари нормал миқдордан кўпроқ учраши ҳам маълум бўлди. Жанубий тепаликларида ўта чидамли калсий пироксенларни жузъий миқдорда учратиш мумкин. Шунингдек, гематит ва оливиннинг маҳаллийлашган консентрациялари ҳам топилган.[24] Сиртнинг кўп қисми майда донали темир(ИИИ) оксид чанги билан қопланган.[25]
Тадқиқотлар
Марс ХХ асрдан бери чуқур ўрганиб келинаётган бўлса ҳам илк марта Марс юзасини кавлаш 2013-йил „Cуриоситй“ марскезарида жойлаштирилган пармалаш ускунаси орқали амалга оширилган. Ушбу ускуна Марс юзасини бор-йўғи 3-5 см чуқурликда пармалай олган. АҚСҲнинг Марсдаги омадли миссияларидан руҳланган бошқа давлатлар ҳам ўзининг Марс дастурлари устида ишлай бошлашди. 2003-йил Буюк Британия ўзиниг Бигл-2 аппаратини Марсга қўндирди. Аммо қўёш панеллари жойлашган қанот тўлиқ ёйилмагани туфайли аппарат ишдан чиқди. Европа Иттифоқи 2016-йил Скиапарелли аппаратини Марс юзасига юмшоқ қўндиролмагани туфайли аппарат ҳалок бўлди ва миссия тугутилди[26].
2021-йилнинг 18-февралида НАСАнинг „Персеверанcе“, яъни „Қатъият“ номли навбатдаги марскезари қизил сайёра сиртига муваффақиятли қўнган эди. Энди у Марсга ўзи билан олиб келган вертолёт-дронни учиришга тайёргарлик кўрмоқда. Парвоз 11-апрелга режалаштирилган ва бу, шубҳасиз, апрел ойининг энг эътиборли илмий-космик воқеаси бўлди. Марсда учириладиган илк вертолётга „Ингенуитй“, яъни „Топқир“, (яна бир маъноси „Ихтирочилик“) деб ном берилган.
Ушбу вертолёт парвози нимаси билан аҳамиятли ва тарихий бўлади? Гап шундаки, космик тадқиқотлар тарихида илк бор коинот тадқиқот аппарати реактив таянч билан эмас, балки „муаллақ учиш“, яъни бошқариладиган атмосфера парвозини амалга ошириши кутилмоқда. Схематик чизмасига қаралса, „Ингенуитй“ кўпроқ дрон-коптерларга ўхшайди. У Ерда 1,8 кг вазнга эга бўлган. Лекин Марсда у Ердаги вазнининг атига 38 фоизига эга бўлади холос ва бу дегани, аппарат-дрон у ёқда тахминан 680 граммга тенг демакдир. Марснинг ўта сийрак атмосферасида парвоз учун бу вазн энг оптимал вазн бўлишини НАСА муҳандислари ҳисоблаб чиқишган.
„Ингенуитй“ – шунчаки ўзга сайёрада учадиган вертолёт эмас. У бир вақтнинг ўзида космик аппарат ҳамдир. У ўзини ўзи энергия билан таъминлайди ва жуфтликдаги шериги – „Персеверанcе“ марскезари билан симсиз алоқа орқали синхронланиб парвоз қилади. Дроннинг парвози унчалик узоқ бўлмайди. У кўпи билан 10 метр юқорига учади ва „Персеверанcе“дан 300 метрдан нарига кетмаслиги керак бўлади. Унга бирор-бир илмий аппаратура ўрнатилмаган, фақат камералар билан жиҳозланган бўлиб, „Персеверанcе“ учун юқоридан туриб маълумот йиғишга ва жой топографиясини ўрганишга ёрдам беради. Дрон умуман олганда, замонавий смартфонлардаги каби аппарат таъминоти билан жиҳозланган (ҳатто баъзи смартфонларнинг просессор ва оператив хотираси „Ингенуитй“никидан кучлироқ), у „Линух“ базасида ишлайди ва оддий литий-ион батарейкасидан энегрия олади. Батарейкани эса парракларнинг юқори сиртига ўрнатилган қуёш панеллари зарядлайди.
Умуман олганда, „Ингенуитй“ вертолётининг ҳозирги миссиядаги асосий мақсади – „Персеверанcе“ учун кейинги ҳаракат йўналишини аниқлашда ёрдам беришдан иборат. Дастлабки синов парвозида „Ингенуитй“ 3 метр юқорига 1-1,5 дақиқа давомида парвоз қилиб, бироз муаллақ туриши керак бўлади. НАСА ушбу тажриба парвози орқали, мазкур технологиянинг имкониятларини ўрганиб чиқади ва кейинги Марс миссияларида бундай дронлардан фойдаланишнинг истиқболларини баҳолайди.
Агар ҳаммаси рисоладагидек кеца, Қизил сайёрага кейинчалик „Ингенуитй“нинг давомчилари бўлган бошқа учиш аппаратлари йўл олади. Бундай турдаги аппаратлар орқали эса космик жисмларни тадқиқ қилиш янада осонроқ ва қизиқроқ бўлади. Чунки марскезарлар сиртда юргани боис, тўсиқларга ва гурунт таркибига нисбатан ҳимоясиз (масалан, „Спирит“ қумлоққа ботиб қолиб ишдан чиққан) ҳисобланади. Учиш аппаратлари эса сиртдаги тўсиқларни писанд қилмай, сайёрани янада тезкорроқ ва аниқроқ тадқиқ қилиши мумкин бўлади. Ингенуитй „авлодлари“ Марснинг марскезарлар етиб бора олмайдиган жойларига бемалол учиб бориб, илм-фан учун янги-янги маълумотларни йиғиб бера олади деб умид қилинмоқда[27].
Об-ҳаво
НАСА Марсдаги Жезеро кратери об-ҳавосини ўрганди. Марсда ўрнатилган „Персеверанcе“ космик қурилмаси МЕДА (Марсдаги ҳароратни ўлчовчи тизим) тизимидан фойдаланиб, сайёрадаги ҳаво ҳарорати, радиасия ва шамол ҳақида маълумот юборган. У ярим дақиқа давомида сайёрадаги ҳароратни ўлчаган.
Таъкидланишича, ҳар ярим соатда ҳарорат 5 даражага тушиши кузатилган ва сайёра сиртининг ҳарорати 20 даража совуқдан 25 даража совуққача тушган. Ҳаво босими 718 паскални ташкил қилган. Шу билан бирга, Марснинг Жезеро кратери Гейла кратерига нисбатан тозалиги аниқланган[28].
Иқлим

Қуёш системасидаги барча сайёралар ичида Марс фасллари икки сайёранинг айланиш ўқларининг ўхшашлиги туфайли Ерга ўхшайди. Марс фаслларининг узунлиги Ерникидан икки баравар кўп. Марс сиртининг ҳарорати экваториал, шунингдек, ҳароратларнинг кенг диапазони қуёш иссиқлигини кўп сақлай олмайдиган юпқа атмосферага эга, паст атмосфера босими (Ер атмосферасининг тахминан 1% зи) ва паст иссиқлик инерцияси билан боғлиқ. Сайёра Қуёшдан Ерга нисбатан 1,52 марта узоқликда жойлашган бўлиб, қуёш нури миқдорининг атиги 43 фоизини ташкил қилади.[29]
Агар Марс Ерга ўхшаш орбитага эга бўлса, унинг фасллари Ерникига ўхшаш бўлар эди, чунки унинг эксенел эгилиши Ерникига ўхшайди. Марс орбитасининг нисбатан катталиги сабабли эксентриситети сезиларли таъсир кўрсатади. Марс перигелион яқинида, агар жанубий яримшарда ёз, шимолда қиш бўлса, жанубий яримшарда қиш ва шимолда ёз бўлса, афелион яқинида жойлашган. Натижада, жанубий яримшарда фасллар экстремалроқ, шимолдаги фасллар эса бошқа ҳолатларга қараганда олоқроқ. Жанубдаги ёзги ҳарорат шимолдаги эквивалент ёзги ҳароратдан 30 C-гача иссиқроқ бўлиши мумкин. Марсда Қуёш тизимидаги энг катта чанг бо'рони тезлиги 100 км/соатдан ошади. Улар кичик ҳудуддаги бўрондан бутун сайёрани қамраб оладиган улкан бўронларгача фарқ қилиши мумкин. Улар Марс ҳамда Қуёшга яқин бўлгани сабабли содир бўлади. Марсда кўринадиган релеф шакллари сайёра юзасида суюқ сув мавжудлигини аниқ кўрсатади.
Марсни ўрганиши режалаштирилган биринчи вертолёт
Американинг „Персеверанcе“ космик қурилмасининг пастки қисмига ўрнатилган „Ингенуитй“ вертолёти 2021-йил апрел ойида Марс сайёрасига қўнди. Оғирлиги тахминан 1,8 килограмм бўлган вертолёт бошқа сайёрада учган биринчи қурилмага айланади. Унинг таъкидлашича, мутахассислар қурилмага ўрнатилган камералар ёрдамида вазиятни тасвирга олади. Бу, ўз навбатида, сайёранинг космосдан кузатилиши қийин бўлган баъзи жойлари ҳақида маълумот тўплашга имкон беради. Парвоз вақтида қурилма дастлаб тахминан 3 метр, кейинчалик 5 метр баландликка кўтарилади. Қурилма парвози камида Ер вақти билан 31 кун давом этади. Ҳисоб-китобларга кўра, қурилманинг нархи тахминан 80 миллион долларга тенг[30].
Режалар
Марсда қуриладиган илк шаҳар лойиҳаси эълон қилинди. Унга кўра, илк шаҳар пойтахти Нюва деб номланувчи 5 та кичик шаҳарчадан иборат бўлади. Аҳолини атмосфера босими ва нурланишдан ҳимоя қилиш мақсадида уйлар ҳамда бошқа бинолар тошдан қурилади. Шаҳар яшил майдонни ўз ичига олади. Кислород, асосан, ўсимликлар томонидан ишлаб чиқарилади, озиқ-овқат 90 фоиз ўсимликлардан иборат бўлиб, энергия қуёш батареяларидан олинади.
"Биз ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда кўплаб таҳлиллар ўтказдик, олимлар билан ишладик. Аммо, шунга қарамай, олдимизда ҳамон ҳал қилиниши керак бўлган масалалар кўп. Улардан бири – Марс шароитига хос бўлган тортишиш кучи. Сайёрада бу куч Ердаги кўрсаткичнинг учдан бирини ташкил этади, холос", – дейди АБИБОО архитектура фирмаси асосчиси Алфредо Мунос[31].
Сайёрадаги табиий ҳодисалар ва суратлар
„ЭхоМарс-2016“ миссиясининг „Траcе Гас Орбитер“ (ТГО) Россия-Европа космик кемаси Марсдаги улкан торнадоларни суратга олди. Марс жанубий ярим шарининг 70 километрли туби бўйлаб ҳаракатланган торнадолар ўзидан кейин қора чизиқлар қолдирган. Торнадолардан бири тахминан 4, иккинчиси 8 метр/секунд тезликда ҳаракатланган. Улкан торнадолар чанг бўронлари бўлиб, Марсда кузатиладиган доимий ҳодисадир. „ЭхоМарс-2016“ рус-европа миссиясининг „Траcе Гас Орбитер“ кемасига жойлаштирилган CаССИС камераси томонидан 2021-йилнинг 27-февралида 45 сония фарқ билан тасвирга олинган суратда иккита ҳаракатланаётган торнадо кўринган. Марс чанг гирдоблари ҳам Ердаги каби бир хил шаклланади, лекин улар анча каттароқ бўлиб, ўзидан кейин ўнлаб, юзлаб километрларни ташкил этувчи из қолдиради ва баландлиги 8 километрга етиши мумкин[32].
Шунингдек, Хитойнинг „Тянвен-1“ зонди ҳам Марснинг суратларини олган. Марснинг учта юқори аниқликдаги фотосуратларининг иккитаси оқ-қора, биттаси эса рангли тасвирга туширилган бўлиб, юқори аниқликда ишловчи камера томонидан обектгача бўлган 330 дан 350 километргача бўлган масофадан амалга оширилган. Камера обективига тушган энг катта кратернинг диаметри тахминан 620 метрга тенг[33]. Шунингдек, „Тянвен-1“ сайёралараро стансияси Марснинг жанубий ва шимолий ярим шарлари тасвирланган иккита янги суратини юборди. Суратларда сайёра ярим ой шаклида тасвирланган. Фотосуратлар қурилма сайёра юзасидан 11 минг километр баландликда бўлганида олинган. „Тянвен-1“ сайёралараро стансиясининг қўниш модули 2021-йилнинг май-июн ойларида сайёрада жойлашган Утопия текислигининг жанубий қисмига қўниши кутилган. Сайёранинг ушбу қисмида ерости сувлари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда[34]. НАСАнинг „Инсигҳт“ зонди 2021-йилда Марсда 3,3 ва 3,1 балли иккита зилзилани қайд этди[35].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Сампле, Иан. „Cатаcлйсмиc импаcт cреатед нортҳ-соутҳ дивиде он Марс“. Тҳе Гуардиан (26-июн 2008-йил). Қаралди: 12-август 2008-йил.
- ↑ „НАСА – НАСА Ровер Финдс Cлуэс то Чангес ин Марс' Атмоспҳере“. НАСА. 2018-йил 26-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-июл.
Бу мақола жамоат мулки бўлган маълумотларни ўз ичига олади.
- ↑ „Атмоспҳере“. Марс Эдуcатион ат Аризона Стате Университй. Қаралди: 2022-йил 8-апрел.
- ↑ Бйрне, Шане; Ингерсолл, Андреw П. (2003). „А Сублиматион Модел фор Мартиан Соутҳ Полар Иcе Феатурес“. Сcиэнcе. 299-жилд, № 5609. 1051–1053-бет. Бибcоде:2003Сcи...299.1051Б. дои:10.1126/сcиэнcе.1080148. ИССН 0036-8075. ПМИД 12586939. С2CИД 7819614.
- ↑ „Полар Cапс“. Марс Эдуcатион ат Аризона Стате Университй. Қаралди: 2022-йил 6-январ.
- ↑ Амос, Жонатҳан. „Чина ландс иц Зҳуронг ровер он Марс“. ББC Неwс (2021-йил 15-май). Қаралди: 2022-йил 30-март.
- ↑ Универсе: Тҳе Дефинитиве Висуал Гуиде. Неw Ёрк: Дорлинг Киндерслей, Оcтобер 2012 — 160–161-бет. ИСБН 978-0-7566-9841-6.
- ↑ „Тҳе Луре оф Ҳематите“. Сcиэнcе@НАСА. НАСА (28-март 2001-йил). 14-январ 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-декабр 2009-йил.
- ↑ Wиллиамс, Давид „Марс Фаcт Шеэт“. НАСА Годдард Спаcе Флигҳт Cентер (2018). 2020-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 22-март.; Меан Аномалй (дег) 19.412 = (Меан Лонгитуде (дег) 355.45332) – (Лонгитуде оф периҳелион (дег) 336.04084)
Бу мақола жамоат мулки бўлган маълумотларни ўз ичига олади.
- ↑ Пеплоw, Марк (6 Май 2004). „Ҳоw Марс гот иц руст“. Натуре. неwс040503–6-бет. дои:10.1038/неwс040503-6. Қаралди: 10 Марч 2007.
- ↑ НАСА – Марс ин а Минуте: Ис Марс Реаллй Ред? (Трансcрипт (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-11-06 санасида архивланган))
Бу мақола жамоат мулки бўлган маълумотларни ўз ичига олади.
- ↑ Ниммо, Франcис; Танака, Кен (2005). „Эарлй Cрустал Эволутион оф Марс“. Аннуал Ревиэw оф Эартҳ анд Планетарй Сcиэнcес. 33-жилд, № 1. 133–161-бет. Бибcоде:2005АРЕПС..33..133Н. дои:10.1146/аннурев.эартҳ.33.092203.122637. С2CИД 45843366.
- ↑ „Ин Дептҳ | Марс“. НАСА Солар Сйстем Эхплоратион. Қаралди: 2022-йил 15-январ.
- ↑ Риволдини, А.; Ван Ҳоолст, Т.; Верҳоэвен, О.; Моcқуэт, А.; Деҳант, В. (Жуне 2011). „Геодесй cонстраинц он тҳе интериор струcтуре анд cомпоситион оф Марс“. Иcарус. 213-жилд, № 2. 451–472-бет. Бибcоде:2011Иcар..213..451Р. дои:10.1016/ж.иcарус.2011.03.024.
- ↑ 15,0 15,1 Жаcқуé, Даве. „АПС Х-райс ревеал сеcрец оф Марс' cоре“. Аргонне Натионал Лабораторй (2003-йил 26-сентябр). 2009-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 1-июл.
- ↑ „cруст“ (эн). Натионал Геограпҳиc Эдуcатион Ресоурcе Либрарй. Натионал Геограпҳиc Соcиэтй (2015-йил 29-май). 2022-йил 1-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-ноябр.
- ↑ Голомбек, М.; Wарнер, Н. Ҳ.; Грант, Ж. А.; Ҳаубер, Э.; Ансан, В.; Wеитз, C. М.; эт ал. (24 Фебруарй 2020). „Геологй оф тҳе ИнСигҳт ландинг сите он Марс“. Натуре Геосcиэнcе. 11-жилд, № 1014. 1014-бет. Бибcоде:2020НатCо..11.1014Г. дои:10.1038/с41467-020-14679-1. ПМC 7039939. ПМИД 32094337.
- ↑ Банердт, W. Бруcе; Смрекар, Сузанне Э.; Банфиэлд, Дон; Гиардини, Домениcо; Голомбек, Маттҳеw; Жоҳнсон, Cатҳерине Л.; эт ал. (2020). „Инитиал ресулц фром тҳе ин Сигҳт миссион он Марс“. Натуре Геосcиэнcе. 13-жилд, № 3. 183–189-бет. Бибcоде:2020НатГе..13..183Б. дои:10.1038/с41561-020-0544-й.
- ↑ Йирка, Боб. „Дата фром Инсигҳт ревеалс сизе оф Марс'с cоре“. Пҳйс.орг (2021-йил 19-март). Қаралди: 2021-йил 19-март.
- ↑ 20,0 20,1 Стäҳлер, Симон C.; Кҳан, Амир; Банердт, W. Бруcе; Логноннé, Пҳилиппе; Гиардини, Домениcо; Cейлан, Савас; эт ал. (23 Жулй 2021). „Сеисмиc детеcтион оф тҳе мартиан cоре“. Сcиэнcе. 373-жилд, № 6553. 443–448-бет. Бибcоде:2021Сcи...373..443С. дои:10.1126/сcиэнcе.аби7730. ҳдл:20.500.11850/498074. ПМИД 34437118. С2CИД 236179579.
- ↑ Кҳан, Амир; Cейлан, Савас; ван Дриэл, Мартин; Гиардини, Домениcо; Логноннé, Пҳилиппе; Самуэл, Ҳенри; эт ал. (23 Жулй 2021). „Уппер мантле струcтуре оф Марс фром ИнСигҳт сеисмиc дата“ (ПДФ). Сcиэнcе. 373-жилд, № 6553. 434–438-бет. Бибcоде:2021Сcи...373..434К. дои:10.1126/сcиэнcе.абф2966. ПМИД 34437116. С2CИД 236179554.
- ↑ Кнапмеер-Эндрун, Бригитте; Паннинг, Марк П.; Биссиг, Фелих; Жоши, Ракшит; Кҳан, Амир; Ким, Доеон; эт ал. (23 Жулй 2021). „Тҳиcкнесс анд струcтуре оф тҳе мартиан cруст фром ИнСигҳт сеисмиc дата“ (ПДФ). Сcиэнcе. 373-жилд, № 6553. 438–443-бет. Бибcоде:2021Сcи...373..438К. дои:10.1126/сcиэнcе.абф8966. ҳдл:10261/250669. ПМИД 34437117. С2CИД 236179574.
- ↑ МcСwеэн, Ҳаррй Й.; Тайлор, Г. Жеффрей; Wятт, Мичаэл Б. (Май 2009). „Элементал Cомпоситион оф тҳе Мартиан Cруст“. Сcиэнcе. 324-жилд, № 5928. 736–739-бет. Бибcоде:2009Сcи...324..736М. CитеСеэрХ 10.1.1.654.4713. дои:10.1126/сcиэнcе.1165871. ПМИД 19423810. С2CИД 12443584.
- ↑ Бандфиэлд, Жошуа Л. (Жуне 2002). „Глобал минерал дистрибутионс он Марс“. Жоурнал оф Геопҳйсиcал Ресеарч: Планец. 107-жилд, № Э6. 9–1–9–20-бет. Бибcоде:2002ЖГРЕ..107.5042Б. CитеСеэрХ 10.1.1.456.2934. дои:10.1029/2001ЖЕ001510.
- ↑ Чристенсен, Пҳилип Р.; эт ал. (27 Жуне 2003). „Морпҳологй анд Cомпоситион оф тҳе Сурфаcе оф Марс: Марс Одйссей ТҲЕМИС Ресулц“ (ПДФ). Сcиэнcе. 300-жилд, № 5628. 2056–2061-бет. Бибcоде:2003Сcи...300.2056C. дои:10.1126/сcиэнcе.1080885. ПМИД 12791998. С2CИД 25091239.
- ↑ „Эксперт минбари. «Персеверанcе» ва Марс колонизацияси. Ўзбеклар қачон Марсга учиб кета олади?“. Бугун.уз. 2021-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 07-04-2021.
- ↑ „Бугун Сcиэнсэ. Роботлар сайёрасидаги дрон парвози ҳақида 5 дақиқалик мутолаа“. Бугун.уз. 2021-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 06-04-2021.
- ↑ „НАСА Марсдаги об-ҳаво ҳақида илк ҳисоботни тайёрлади“. Бугун.уз. 2021-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ Ҳилле, Карл „Тҳе Фаcт анд Фиcтион оф Мартиан Дуст Стормс“. НАСА (2015-йил 18-сентябр). 2016-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-декабр.
- ↑ „Марсни ўрганиши режалаштирилган биринчи вертолёт сайёрага қўнди — фото“. Бугун.уз. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-август.
- ↑ „Марсда қуриладиган илк шаҳар суратлари эълон қилинди — видео“. Бугун.уз. 2021-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-август.
- ↑ „Марсда содир бўлган 2 та улкан торнадо расмлари эълон қилинди“. Бугун.уз. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 28 февраль.
- ↑ „Марснинг янги суратлари эълон қилинди“. Бугун.уз. 2021-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 3 март.
- ↑ „Хитойнинг «Тяньвэнь-1» зонди Марснинг янги суратларини юборди“. Бугун.уз. 2021-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-август.
- ↑ „Марсда кучли зилзила қайд этилди — видео“. Бугун.уз. 2021-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-август.