Mars maydoni
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Марс майдони - 1) Қад. Римда Тибр дарёсининг чап соҳилидаги майдон (шаҳар ташқарисида). Дастлаб Марсга бағишланган маросимлар, ҳарбий ва гимнастик ўйинлар, чавандозлик мусобақалари ўтказилган. Республика даври (милоддан аввалги ВИ аср охири)да халқ йиғини ўтказилган жой. Кейинчалик майдоннинг бир қисмида иморат қурилиб, Марс меҳроби ўрнатилган жойгина Марс майдони деб юритиладиган бўлган; 2) Париждаги (Сена дарёсининг чап соҳилида) майдон. ХВИИИ асрнинг 2-ярмида ҳарбий машклар, Буюк франсуз инқилоби даврида оммавий намойишлар ва тантанали маросимлар ўтказилган. Марс майдони да 1889-йилда Эйфел минораси курилган; 3) Петербургдаги майдон, шаҳар маркази лойиҳа тизимидаги муҳим таркибий қисми. 1818-йил қад. Рим Марс майдонига қиёслаб номланган. Саркарда П. А. Румянсев ("Румянсев обелиски", мармар гранит, 1798—99, меъмор В. Ф. Бренно) ва А. В. Суворов (бронза, гранит, 1799—1801, ҳайкалтарош М. И. Козловский)га ёдгорлик ўрнатилган. Ансамблда мармарли сарой (1768—85, меъмор А. Риналди), Павловск казармалари (1817—20, меъмор В. П. Стасов), шунингдек, Муҳандислик қўрғони, Ёзги боғ бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |