Marsel
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Марсел — Франсиянинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар. Ўрта денгизнинг Лион қўлтиғи соҳилида, Рона дарёси этагида. Буш-дю-Рон департаментининг маъмурий маркази. Аҳолиси 855 минг киши (2013). Катталиги ва аҳамияти жиҳатидан мамлакатда Париждан кей-ин 2-ўринда. М. — мамлакатнинг энг йирик порти (юк ортиб-тушириш 90 млн. т дан зиёд). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Марсел ва автомобил йўллари тугуни.
Шаҳарга милоддан аввалги ВИ асрда юнонларнинг Массалия колонияси сифатида асос солинган. Милоддан аввалги И асрдаримликлар эгаллаган. Милоддан аввалги ВИ асрдан Франклар давлати, ХИ асрдан Прованс графлиги, 1481-йилдан Франсия қироллиги таркибида. М. — мамлакатнинг муҳим саноат маркази. Нефтни кайта ишлаш, нефт кимёси, кимё, машинасозлик (жумладан, кемасозлик, самолёцозлик) са-ноатлари ривожланган. Озиқ-овқат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. М.дан Страсбур ва Карлсруэ шаҳарларига нефт қувурлари ўтказилган. Метрополитен қурилган. Фанлар ва санъат академияси, 2 университет, консерватория, археология, нафис санъат ва бошқа музейлар, аквариум, ботаника ва ҳайвонот боғлари бор. Меъморий ёдгорликларидан Рим қалъаси қолдиқлари, Сен-Виктор черкови (11 — ХВ асрлар), Ла-Мажор собори (ХИИ аср), ратуша, базилика (1864) ва бошқа сақланган. Туризмнинг йирик маркази.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |