Фелдмаршал эрцгерцог Фридрихга тегишли бўлган маршаллик шезли. Венадаги Ҳарбий-тарихий музей экспонати.
россия генерал-фелдмаршалининг мундири. (1793-йил).

Маршал (франсузча: марчал) – 1) ўрта асрларда Франсияда сарой мулозимлари унвони (ХВИ асргача); 2) бир қанча давлатлар (Франсияда ХВИ асрдан) армияларидаги олий ҳарбий унвон; М. унвони ХИХ асрда Испания, Туркия (мушир), Италия, Япония, ХХ асрда Буюк Британия, Ҳиндистон, Полша, Финландия, Руминия, Хитой, Корея, Монголия, Болгария ва бошқа давлатларга киритилган. Буюк Британия, Пруссия (кейинроқ Германия), Австрия (кейинрок, Австро-Венгрия) ва Россияда М. унвони генерал-фелдмаршал унвонига мувофиқ келади. Ҳозирги Россия армиясида олий ҳарбий унвон; 3) Полипада – баъзи мансабдор граждан шахслар унвони (сейм М.ли, сеймвице М.ли).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил