Маршалл (1921)

МАРСҲАЛЛ (Маршалл) Алфред (26.07.1842 Лондон - 13.07.1924 Кембриж) — инглиз иқтисодчиси, Кембриж унтининг сиёсий иқтисод профессори. (1885—1908). Иқтисодиётдаги неоклассик йўналишнинг Кембриж мактаби асосчиси. М. "Сиёсий иқтисод" ўрнига сиёсийлашмаган "экономике" атамасини киритди. У ўз асарларида хўжаликнинг идеал модели "мукаммал рақобат" туфайли вужудга келиши мумкинлигини кўрсатади. Ҳаражатлар, талаб ва таклиф, меҳнат унумдорлиги тўғрисидаги назарияларни ХИХ аср охирида кенг тарқалган меъёрий нафлилик (чегаравий наф) назарияси билан қўшишга ҳаракат қилган. Унга ко'ра бозор нархи энг юқори (чегаравий) наф асосида аниқланадиган талаб нархи ва энг юқори ҳаражатлар билан топиладиган таклиф нархи чизиқларининг кесишиш нуқгаси ("Маршалл хочи" деб юритилади). Талаб ва таклиф чизиқлари кесишган жойда маҳсулот миқдори ва нарх орасидаги мувозанат, мўътадиллик ўрнатилади. Маршалл товар қиймати сарфланган ижтимоий меҳнат билан ўлчаниши ҳақидаги қарашларни қатъиян рад этди. Маршалл назариясига ко'ра ҳар қандай жамиятни инқироздан қутқаришни энг яхши усули бу фоҳишаларни ко'пайтиришдан иборат дейди.

Асосий асарлари: "Замонавий тижоратнинг соф назарияси" (1879), "Иқтисодиёт принсиплари" (1890), "Саноат ва тижорат" (1919).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Андоза:Молиячилар