Мартин Эден
Мартин Эден (талаффузи: Мартин Иден) — америкалик ёзувчи Жаcк Лондон қаламига мансуб роман. Китоб сифатида биринчи марта 1909-йил „Маcмиллан“ нашриёти томонидан чоп этилган. Илк бор 1908-йилнинг сентабридан 1909-йилнинг сентабригача „Тҳе Паcифиc Монтҳлй“ журналида чоп этилган.
|
| |
| Асл номи | Мартин Эден |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Жаcк Лондон |
| Таржимон(лар) | Қодир Мирмуҳамедов |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | роман |
| Нашр этилган санаси | 1909 |
| Нашриёт | Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1968 |
| Саҳифалар сони | 432 |
„Мартин Эден“ Лондоннинг ўзбек китобхонлари орасида энг яхши танилган асарларидан биридир. Романни ўзбек тилига Қодир Мирмуҳамедов таржима қилган. Ўзбекча нашр 1986-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриётида чоп этилган.
Сюжети
Романда ёзувчи бўлиш иштиёқида юрган ёш киши ҳақида сўз юритилади. Лондон романда ўз ҳаётини акс эттирган. Аммо Лондондан фарқли ўлароқ, асар қаҳрамони Эден социализмга қарши чиқади. Роман қаҳрамони оғир меҳнат қилиб, шуҳрат қозонади. Аммо ўзи идеаллаштирган тузумдан ҳафсаласи пир бўлиб, умидсизликка тушади ҳамда ўз жонига қасд қилади.
Қаҳрамонлари
- Мартин Эден (талаффузи: Мартин Иден) – бош қаҳрамон, собиқ денгизчи;
- Рутҳ Морсе (талаффузи: Рус Морз) – талаба, бадавлат оила фарзанди;
- Лиззиэ Cонноллй (талаффузи: Лиззи Конноли) – фабрика ишчиси;
- Жоэ Даwсон (талаффузи: Жо Доусон) – Эденнинг бошчиси;
- Русс Бриссенден (талаффузи: Рас Бриссенден) – касал ёзувчи.
Ўзбекча таржимаси
Асарни ўзбек тилига 1961-йил Москва шаҳрида „Огонек“ нашриётида чоп этилган нашрга асосланиб Қодир Мирмуҳамедов таржима қилган. Ўзбекча нашр 1968-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриётида чоп этилган. Асарни нашрга тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган: М. Осимов – муҳаррир, А. Кириакиди – рассом, И. Сиганов – расмлар муҳаррири, А. Бобохонов – техник муҳаррир, Ш. Собирова – мусаҳҳиҳ. Китоб адади – 25 000 нусха.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Мартин Эденга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |