Martin Haydegger

Мартин Ҳайдеггер (1889.26.9 — Мескирх, Баден - 1976.26.5) — немис файласуфи-экзи-стенсиалист. 1928—45 йилларда Фрейбург, кейин Брейсгау унтларида профессор Гуссерлнинт шогирди ва издоши бўлган бўлса-да, аста-секин ундан узоклаша борди. Борлиқ ҳақидаги таълимот ("фундаментал онтология")ни ривожлантирди; бу таълимот асосида ҳақиқий мавжудлик (экзистенсия) билан кундалик. оддий дунёни қарама-қарши қўйиш ётади; Ҳ. фикрича, борлиқнинг маъносини англаб етиш инсон мавжудлигининг бебақолигини фаҳмлаш билан боғлиқдир. Ҳ.га кўра, борлиқнинг, инсон шаклининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, у нафақат борлиқнинг бошқа кўринишларини, балки ўзини ўзи билишга ҳам қодир. Шунингдек, инсон борлиқнинг бошқа шакллари билан турли муносабатлар ўрнатиш хусусиятига эга. Шунинг учун ҳам бундай борлиқ, яъни инсон экзистенсияси — онтологиянинг пой-девори бўлмоғи керак. Ҳ. таълимоти ва у яратган ўзига хос атамалар ҳозирги замон тафаккури, хусусан Европа фал-сафаси учун кучли туртки бўлди.
Асосий асарлари
- "Борлиқ ва замон" (1927);
- "Кант ва метафизика муаммоси" (1929);
- "Замон олам манзарасида" (1938);
- "Бурилиш" (1949);
- "Техника ҳақидаги масала" (1953);
- "Метафизи-кага кириш" (1953).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |