Martinika
Мартиника (франсузча: Мартиниқуэ) – Кичик Антил ороллари архипелагининг марказий қисмидаги орол, Атлантика океанининг Кариб денгизида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан Франсиянинг бу минтақаси ва айни пайтда денгиортидаги департаментдир (дéпартемент д’оутре-мер, ёки ДОМ). Префект томонидан бошқариладиган Бош кенгаш мавжуд. Мартиника Франсия Миллий Мажлисининг 4 аъзосини ва 2 та франсуз сенаторини сайлайди. Оролнинг пойтахти – Форт-де-Франс. Ҳудуди – 1128 км². 2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, аҳоли 392 291 киши (асосан қора танлилар ва мулатлар яшайди).
Мартиника Департаменти фр.Cоллеcтивитé Территориале де Мартиниқуэ
| |
|---|---|
| Шиор: Ла cоллеcтиве ау сервиcе ду пайс | |
| Мадҳия: Ансанм | |
|
| |
| Пойтахт | Фор-де-Франс |
| Расмий тил(лар) | Франсузча |
| Ҳукумат | |
• Президент кенгаши раиси |
Серж Личими |
• Префект |
Станислас Казей |
• Ташкил топган |
1946-йил |
| Майдон | |
• Бутун |
1,128 км2 |
| Аҳоли | |
• 2020-йилги рўйхат |
361 225 киши |
| • Зичлик | 320/км2 |
| Пул бирлиги | Евро |
| Вақт минтақаси | УТC−4:00 |
| Қисқартма | МҚ |
| Телефон префикси | +596 |
| Интернет домени | .мқ |
Географик жойлашуви ва табиати
Мартиника – Кариб денгизидаги Кичик Антил ороллари архипелагида, Шимолий ва Жанубий Америка оралиғида жойлашган. Пасттекисликлардан иборат водийда вулқонлар кўп. Фаол Монтан-Пеле вулқони 1851, 1902, 1930-йиллари ҳаракатга келган.
Иқлими – тропик, пассатли. Тез-тез довуллар бўлиб туради. Палма, қизил дарахт, манго, папаротниклар ўсади. Турли-туман қушлар (тўтиқуш, колибри), хашаротлар кўп.
Давлат тузилиши, сиёсий партиялари
Франсиянинг Денгизорти департаменти. Давлат бошлиғи – Франсия президенти номидан префект. Ҳукумат бошлиғи – Бош кенгаш президенти. Мартиника 2 та округга бўлинади. Сиёсий партиялари: Франсия партияларининг маҳаллий бўлинмалари – Республикани қўллаб-қувватлаш бирлашмаси, Франсия социалистик партияси, Мартиника социалистик федерацияси, Мартиника коммунистик партияси, Мартиника кучи, Мартиника прогрессив партияси ва бошқалар.
Иқтисоди, транспорт коммуникациялари
Иқтисодининг негизини қишлоқ хўжалиги ва туризм ташкил этади. Ром, шакар, полиграфия, тўқимачилик, семент, нефтни қайта ишлаш корхоналари мавжуд. Шакарқамиш, ананас, банан етиштирилади. Чорвачилик ва балиқчилик ривожланган. 2010-йилда ЙАИМ микдори 6153 млн (аҳоли жон бошига – 14500) долларни ташкил этган. Асосий савдо ҳамкорлари: Франсия, Германия, Италия, Буюк Британия, Гваделупа, Япония. Мартиникада Ламантен халқаро аэропорти мавжуд.
Тарихи
1493-йили Христофор Колумб кариблар яшаётган бу оролни кашф қилди. 1635-йилдан франсузлар босқини бошланди. Улар маҳаллий ҳинду қабилаларини кириб ташлаб, оролга африкалик қулларни олиб киришди. 1762 ва 1794—1815-йиллар инглиз мустамлакачилиги даври. 1848-йили қуллик бекор қилинган. 1946-йили Мартиника Франсиянинг денгизорти департаменти мақомини олди.
Манба
- Префеcт вебсайти (франсузча)
- Департамент вебсайти (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-05-31 санасида архивланган) (франсузча)