Марвин Жоб Матип (1985-йил 25-сентябрда туғилган) – собиқ профессионал футболчи, ҳимоячи сифатида ўйнаган. Германияда туғилган ва Камерун миллий футбол терма жамоаси шарафинини халқаро миқёсда ҳимоя қилган.

Марвин Матип
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Марвин Жоб Матип
Таваллуд санаси 1985-йил 25-сентябр (1985-09-25) (41 ёш)
Таваллуд жойи Бочум, Германия
Бўйи 1.84 м[1]
Амплуаси ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1992–1994 СC Wеитмар 45
1994–2004 ВфЛ Бочум
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004–2005 ВфЛ Бочум ИИ (3)
2004–2005 ВфЛ Бочум (0)
2005–2006 1. ФC Кöлн ИИ (1)
2005–2010 1. ФC Кöлн (1)
2010 → Карлсруҳер СC (ижара) (1)
2010–2019 ФC Инголстадт (11)
2013–2016 Камерун (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клубдаги карераси

Бочумда туғилган Матип ўз фаолиятини ВфЛ Бочумда бошлаган ва 2005-йилда 1. ФC Кöлн клубига кўчиб ўтган. 2010-йилнинг 1-февралида эса Карлсруҳер СC клубига ижарага берилган[2].

Халқаро карераси

Матип Германиянинг 19 ёшгача ва 21 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2005-йилги ФИФА У-20 Жаҳон чемпионатида ва 2006-йилги УЭФА 21 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида ҳам терма жамоа сафида ҳаракат қилган. 2007-йилда эса Камерун терма жамоасидан чақирув олган[3]. Бироқ, ФИФА учун ҳужжатлар ўз вақтида топширилмагани учун Камерундаги фаолияти кечиктирилган. У ўз халқаро миқёсдаги дебютини 2013-йилнинг 2-июнида Украинага қарши ўртоқлик баҳсида қилган[4].

Шахсий ҳаёти

Матипнинг отаси камерунлик онаси эса германиялик немис бўлган. Шунинг учун у ҳар иккила миллат вакили бўлиш ҳуқуқига эга эди[5].

Унинг отаси Жеан собиқ профессионал футболчи бўлган. Унинг укаси Жоëл Матип эса Ливерпул сафида тўп суради.

Манбалар

  1. ↑ „Марвин Матип“ (Герман). ФC Инголстадт 04. 2016-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ Алехандер Ҳаубричс анд Маркус Крücкен. „Стурм-Жуwел Ионита им Анфлуг, Матип геҳт“ (Герман). эхпресс.де (2010-йил 1-феврал). 2011-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-июл.
  3. ↑ Муса, Танса „Соccер-Cологне'с Марвин Матип cаллед уп то Cамероон сқуад“. ЭСПН.cом (2007-йил 17-май). Қаралди: 2015-йил 25-феврал.
  4. ↑ „Столз wиэ Оскар: Марвин Матип унтерwегс мит Камерун!“ (Герман). ФC Инголстадт 04. 2014-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган.
  5. ↑ Ҳугҳес, Иан „Тунисиа'с плай-офф аппеал режеcтед“. ББC Спорт (2013-йил 28-ноябр). Қаралди: 2015-йил 25-феврал.