Марвон — умавийлар сулоласидан бўлган 2-халифанинг исми. М. И (623— 685) Усмон ибн Аффоннинг яқин кишиси бўлган. Усмон ўлдирилгач, қочишга мажбур бўлган. Муовия ИИ ва-фот этгач (684), қонуний халифа Холид ибн Язид И балоғат ёшига етгунига қадар тахтга ўтирган. Рақиби Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг саркардалари устидан ғалаба қозонган ва Сурия, Миср ва Месопотамияда халифа сифатида тан олинган. Бироқ ўғли Абдулмаликни ўзига валиаҳд қилиб белгилаганида Холиднинг онаси томонидан бўғиб ўлдирилган. М. ИИ (688—750), М. И нинг набираси. Дастлаб (734—744) Арманистонда ноиб бўлган, сўнгра халифа Валид ИИИнинг қасоскори сифатида танилган, халифаликка сайланган (744) ва Ғарон шаҳрини қароргоҳ қилган. Ҳарбий иқтидори туфайли Сурия ва Ироқдаги кўплаб рақиблари (айниқса, хорижийлар) устидан ғалаба қозонган. Лекин аббосийлар хонадонига мансуб Иброҳимни қатл этиши билан ушбу хонадон аъзоларининг қўзғолон кўтаришларига сабабчи бўлган. Арбела шаҳри яқинидаги Зоб дарёси бўйида Абул Аббос саркардаси Абу Муслим томонидан енгилгач (750), Мисрга қочган ва у ерда христиан қибтий томонидан ўлдирилган. М. ИИ ўлими билан Умавийлар халифалигининг Осиёдаги ҳукмронлиги барҳам топган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил