Marvon II
Марвон ибн Муҳаммад ибн Марвон (арабча: مروان بن محمد بن مروان; тах. 691-йил – 750-йил 6-август), асосан, Марвон ИИ номи билан танилган, Умавийлар халифалигининг ўн тўртинчи ва охирги халифаси. 744-йилдан то вафотига қадар ҳукмронлик қилган. Унинг ҳукмронлиги даврида Учинчи фитна содир этилган ва Марвон ИИ Аббосийлар инқилоби Умавийлар сулоласини ағдаришидан олдин бирлашган халифаликни бошқарган охирги Умавий ҳукмдор бўлган.
| Марвон ИИ арабча: مروان بن محمد | |||||
|---|---|---|---|---|---|
|
Марвон ИИ даврида зарб этилган дирҳам | |||||
| Умавийларнинг 14-халифаси | |||||
| Салтанат | 744-йил 4-декабр – 750-йил 25-январ | ||||
| Ўтмишдоши | Иброҳим ибн ал-Волид | ||||
| Давомчиси |
лавозим бекор қилинган ас-Саффоҳ (Аббосий халифа сифатида) | ||||
| Туғилиши |
тахминан 691-йил Билод аш-Шом, Умавийлар халифалиги (ҳозирги Сурия | ||||
| Вафоти |
750-йил 6-август (59 ёшда) Ал-Миср, Умавийлар халифалиги (ҳозирги Миср) | ||||
| Турмуш ўртоғи | Музна | ||||
| Фарзандлари |
| ||||
| |||||
| Уй | Марвонийлар | ||||
| Сулола | Умавийлар | ||||
| Отаси | Муҳаммад ибн Марвон | ||||
| Онаси |
Умму Марвон (Умму валад) | ||||
| Дини | Ислом | ||||
Таваллуди ва ота-онаси
Марвон ибн Муҳаммад Умавийлар халифалигининг марвонийлар хонадонидан бўлган. Бувисининг исми Зайнаб эди. Марвоннинг отаси Муҳаммад ибн Марвон тўртинчи Умавийлар халифаси Марвон И нинг (ҳ. 684–685) ўғли, бешинчи Умавийлар халифаси Абдулмалик ибн Марвоннинг (ҳ. 685–705) ота бир укаси бўлган[1][тўлиқ бўлмаган қисқа иқтибос][2].
Онасининг исм-шарифи аксар манбаларда ошкор этилмаган, баъзи маълумотларга кўра, Райя ёки Таруба деб аталган, араб миллатига мансуб бўлмаган (кўп маълумотларга кўра курд) аёл эди. Баъзилар унинг онаси Марвонннинг қонуний отаси Муҳаммад билан бирга бўлмасидан аввал фарзандига ҳомиладор бўлган ва шу сабабли Марвон Муҳаммаднинг фарзанди эмас дея таъкидлаган[3]. Айрим манбаларда келтирилишича, Муҳаммад уни Ибн аз-Зубайр қўзғолони бостирилган вақтда асирга олган, у бундан олдин Ибн Зубайрнинг Зумрий исмли қули ёки ошпази бўлган[4][тўлиқ бўлмаган қисқа иқтибос]. Умавийларнинг рақиблари ушбу икки кишини Марвоннинг ҳақиқий биологик отаси деб ҳисоблаган[5]. Онасининг исми ҳақида жуда кўп шубҳа ва баҳслар мавжуд, бироқ кўпинча Умму Марвон (Марвоннинг онаси) номи билан машҳур бўлган.
Ёшлик йиллари
732–733-йилларда халифа Ҳишом ибн Абдулмалик Марвонни Арманистонга ҳоким этиб тайинлаган. 735–736-йилларда Марвон Грузияга бостириб кирган, у ерни вайрон қилиб, Аланларнинг учта қалъасини эгаллаб олган ва Туманшоҳ билан сулҳ тузган. 739–740-йилларда ўзининг навбатдаги юришларини амалга оширган ва босиб олган ерларидан ўлпон олган.
744–745-йилларда Волид ИИ ни ҳокимиятдан ағдариш фитнаси ҳақидаги хабарни эшитган Марвон бундан қаттиқ таъсирланиб, Арманистондан келган қариндошларига хат ёзган. Уларни Умавийлар халифалигининг барқарорлиги ва фаровонлигини уйғун тарзда сақлашга чақирган, аммо улар бунга эътибор бермаган, кўплаб қуролланган кишилар Дамашққа кириб борган. Язид ИИИ Дамашққа кириб, давлат тўнтариши ўтказган ва ал-Волидни тахтдан ағдарган[6].
Халифаликнинг шимоли-ғарбий чегараларида бир неча йил давомида византияликлар ва хазарларга қарши юришларга бошчилик қилган Марвон ИИ ал-Волид ИИ нинг вафотидан кейин халифалик тахтига даъвогарлик қилишни ўйлаб кўрган, бироқ Калбий қўзғолони уни кутишга мажбур қилган. Язид ИИИ уни Юқори Месопотамияга ҳоким этиб тайилаган ва у Қайс ҳукмронлик қилувчи Ҳарран шаҳрида истиқомат қилган[7]. Язид ИИИ халифалиги даврида Марвон ҳоким бўлиб қолган ва бу вақт давомида халифалик тахтига даъво қилмаган.
Ҳукмронлиги

Язид ИИИ ал-Волид ИИ ни тахтдан ағдаришга уринаётганида, Марвон аввалига унга қаршилик кўрсатган, кейин эса унга бўйсуниб, бай’ат қилган. Язиднинг эрта вафотидан сўнг (Язид ўзининг укаси Иброҳим ибн ал-Волидни меросхўр сифатида белгилаган эди. У мия шишидан азият чеккан[8]), Марвон ўзининг амбицияларини янгилаган ва Язиднинг Иброҳимни меросхўр сифатида белгилаганига қарамай, халифа бўлган. Иброҳим аввалига яшириниб юрган, сўнгра Марвондан шахсий хавфсизлигини таъминлашни сўраган. Марвон унинг бу сўровини қабул қилган ва ҳатто Иброҳим янги халифага ҳамроҳлик қилиб, у билан Ҳишомнинг Русофадаги қароргоҳига бирга борган.
Марвон икки ўғли Убайдуллоҳ ва Абдуллоҳни ўзининг ворис этиб белгилаган. Халифаликка ҳокимлар тайинлаб, ўз ҳокимиятини куч билан таъминлашга киришган. Бироқ Умавийларга қарши муносабат, айниқса, Эрон ва Ироқда жуда кенг тарқалган эди. Бунинг кетидан Аббосийлар катта ёрдамга эга бўлганлар. Шундай қилиб, Марвоннинг халифа сифатидаги ҳукмронлиги деярли Умавийлар империясини бутунлай сақлаб қолишга қаратилган эди.
Ўн ойлик кучли қамалдан сўнг Марвон Эмесани (Ҳимс) эгаллаб олди. Даҳҳок ибн Қайс аш-Шайбоний хорижийлар қўзғолонига бошчилик қилди ва Сурия қўшинларини мағлуб этиб, Куфани эгаллади. Сулаймон ибн Ҳишом Марвонга қарши чиқди, бироқ кучли мағлубиятга учради. Хорижийлар ҳам Мосулга келдилар ва мағлуб бўлдилар. Сулаймон ҳам уларга қўшилди. Даҳҳокнинг вориси ал-Хайбарий дастлаб Марвон қўшининг марказий қисмини ортга қайтаришга муваффақ бўлди, ҳатто халифанинг қароргоҳини ҳам ўз назорати остига олди. Яъни Марвоннинг гиламига ўтирди, бу эса рамзий маънода ҳокимият эгалланганлигининг тасдиғи эди. Бироқ дастлабки муваффақиятига қарамай, ал-Хайбарий ва унинг издошлари орасида ички можаро юзага келди ва бу уларнинг кучини заифлаштирди. Можарода Шайбоннинг қўли баланд келди. Марвон Шайбон ва Сулаймонни Мосулга қадар таъқиб қилди ва 6 ой давомида қамалда ушлаб турди. Шундан кейин Марвоннинг қўли баланд келиб, уларни қувиб юборди. Шайбон Баҳрайнга қочиб кетди ва ўша ерда ўлдирилди, Сулаймон эса Ҳиндистонга сузиб кетди.
Хуросонда ички ихтилоф бўлиб, Умавийлар ҳокими Наср ибн Сайёр Ҳорис ибн Сурайж ва ал-Кирмонийнинг қаршиликларига дуч келди. Ҳорис ибн Сурайж ва ал-Кирмоний нафақат Насрга қарши, балки бир-бирларига ҳам қарши жанг олиб боришди. Бундан ташқари, Аббосий элчилари ҳам у ерга етиб келди. Бу даврда Аббосийлар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, жумладан, Аббосийларнинг Умавийларни ағдариб, янги, адолатли бошқарув ўрнатишига ишонган халқнинг бунга бўлган умиди кучайиб борди. 747-йилнинг Рамазон ойида (16-май – 14-июн) Аббосийлар қўзғолон кўтарди. Қўзғолонни бостириш мақсадида Наср Язидни Аббосийларга қарши юборди, бироқ Язид мағлубиятга учради ва асирга олинди. Асирдалик пайтида Язиднинг Аббосийлар ҳақидаги қарашлари ўзгарди ва озодликка чиққач, у Насрга Аббосийларга қўшилмоқчи эканлигини айтди. Бироқ Насрга содиқлиги ва мажбуриятлари уни олдинги вазифасига қайтарди.
Аббосийлар кучайиб бориши билан Хуросон бўйлаб жанглар давом этди. Ниҳоят, Наср бетоб бўлиб, 748-йил 9-ноябрда саксон беш ёшида Рай шаҳрида вафот этди.
Марвон бошмурийлар қўзғолонини бостириш ва орқа томондан келувчи таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида 749-йилда Мисрда юриш бошлади, аммо унинг юриши муваффақияцизлик билан якунланди[9]. Аббосийлар эса Ҳижозда муваффақиятга эришдилар. Марвон Буюк Заб қирғоғида бўлиб ўтган Заб жангида Абу ал-Аббос ас-Саффоҳ қўшини томонидан томонидан ҳал қилувчи мағлубиятга учради. Биргина шу жангда Умавийлар оиласининг 300 дан ортиқ аъзоси ҳалок бўлди. Марвон қочиб, Дамашқ, Иордания ва Фаластиндан ўтиб, Мисрга етиб келди ва у ерда 750-йил 6-августда қўлга олиниб, ўлдирилди. Унинг меросхўрлари Убайдуллоҳ ва Абдуллоҳ Эритреяга қочиб кетишди. Абдуллоҳ у ердаги жанглардан бирида ҳалок бўлди.
Марвоннинг ўлими Шарқда Умавийлар ҳукмронлигининг якунига етганидан дарак берди. Сўнгра Аббосийлар томонидан Умавийлар оммавий қирғин қилинди. Испанияга қочиб кетган ва у ерда Умавийлар сулоласига асос солган шаҳзода Абдураҳмон И дан ташқари деярли бутун Умавийлар сулоласи вакиллари ўлдирилди. Мисрда Марвоннинг тили мушукка ем қилинди[10].
Жисмоний тавсифи
Марвон оқ танли, кўк кўзли, кенг соқолли, боши катта ва ўрта бўйли киши бўлган. Соқоли оқарган пайтда ҳам хина билан бўямаган[11].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Зеттерстéэн (1993), п. 408
- ↑ Доннер (2014), п. 110
- ↑ Wомен анд тҳе Стате ин Эарлй Ислам (1942), п. 361
- ↑ Ҳаwтинг (1991), п. 623
- ↑ Деннетт, Даниэл C.. Марwан Ибн Муҳаммад: тҳе пассинд оф тҳе Умайяд cалипҳате (эн). Университй Миcрофилмс, 1985 — 189-бет.
- ↑ Тҳеопҳилус. Қуотед Роберт Ҳойланд, Сеэинг Ислам ас Отҳерс Саw Ит (Дарwин Пресс, 1998), 660
- ↑ Ҳаwтинг 2000.
- ↑ Дионйсиус оф Телмаҳре апуд Ҳойланд, 661 н 193
- ↑ Габра 2003.
- ↑ Бобриcк, Бенсон. Тҳе Cалипҳ'с Сплендор: Ислам анд тҳе Wест ин тҳе Голден Аге оф Багҳдад. Симон & Счустер, 2012 — 12-бет. ИСБН 978-1416567622.
- ↑ Катҳир. „البداية والنهاية“. — „وكان أبيض مشرباً بحمرة، أزرق العينين، كبير اللحية، ضخم الهامة، ربعة الجسم، ولم يكن يخضب لحيته لا بالحناء ولا الكتان ويتركها بيضاء“. 2018-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июн.
Адабиётлар
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХВ: Тҳе Энд оф Эхпансион: Тҳе Cалипҳате оф Ҳишāм, А.Д. 724–738/А.Ҳ. 105–120, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1989. ИСБН 978-0-88706-569-9.
- Габра, Гаwдат „Тҳе Револц оф тҳе Башмуриc Cопц ин тҳе Эигҳтҳ анд Нинтҳ Cентуриэс“, . Диэ коптисче Кирче ин ден эрстен дреи исламисчен Жаҳрҳундертен W. Белтз: . Институт фüр Ориэнталистик, Мартин-Лутҳер-Университäт, 2003 — 111–119-бет (2020-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган).
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХВИ: Тҳе Wанинг оф тҳе Умайяд Cалипҳате: Прелуде то Револутион, А.Д. 738–744/А.Ҳ. 121–126, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1989. ИСБН 978-0-88706-810-2.
- Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Пропҳет анд тҳе Аге оф тҳе Cалипҳатес: Тҳе Исламиc Неар Эаст фром тҳе 6тҳ то тҳе 11тҳ Cентурй, Сеcонд, Ҳарлоw: Лонгман, 2004. ИСБН 978-0-582-40525-7.
- Сир Жоҳн Глубб, „Тҳе Эмпире оф тҳе Арабс“, Ҳоддер анд Стоугҳтон, Лондон, 1963
- Сед Амеэр Али, „А Шорт Ҳисторй оф тҳе Сараcенс“, Маcмиллан анд cо., Лондон, 1912
- Тҳе Ҳисторй оф ал-Ṭабарī, Волуме ХХВИИ: Тҳе ʿАббāсид Револутион, А.Д. 743–750/А.Ҳ. 126–132, СУНЙ Сериэс ин Неар Эастерн Студиэс.. Албанй, Неw Ёрк: Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 1985. ИСБН 978-0-87395-884-4.
Марвон ИИ Таваллуди: 691 Вафоти: 750-йил 6-август
| ||
| Суннийлик унвонлари | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Умавийлар халифалигининг сўнгги халифаси Ислом халифалари Умавий халифа 744-йил – 750-йил 6-август |
Кейингиси |
| Ҳумкдорлик унвони | ||
| Олдингиси | Умавийлар сулоласи етакчиси 744-йил – 750-йил 6-август |
Кейингиси |