Mary Kramer
| Марй Крамер | |
|---|---|
|
| |
| Қўшма Штатларнинг Барбадос ва Шарқий Кариб ҳавзасидаги элчиси | |
|
Мансаб даври 2004-йил 30-март – 2006-йил 30-октябр | |
| Президент | Георге W. Буш |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1935 -ил 14-июн [Бурлингтон]], Аёва, АҚШ |
| Сиёсий партияси | Республикачи |
| Турмуш ўртоғи | Кай Крамер |
| Болалари | 2 та |
| Таълим | Аёва университети |
| Касби | Ўқитувчи, сиёсатчи, дипломат |
Марй Э. Крамер (1935-йил 14-июнда туғилган) — собиқ Республикачи Аёва штати сенатори, 1990-йилдан 2003-йилгача хизмат қилган. У 1997-йилда Сенат президенти этиб сайланган ва бу лавозимни эгаллаган биринчи мустақил аёл бўлган. 2003-йилда Крамер президент Георге Буш томонидан АҚШнинг Барбадос ва Шарқий Кариб ҳавзасидаги элчиси лавозимига тайинланган, у Қўшма Штатлар Сенати томонидан тасдиқланган ва 2004--йилдан 2006-йилгача хизмат қилган.
Ҳаёти
Марй Крамер Аёва штатининг Бурлингтон шаҳрида туғилган ва Аёва шаҳрида ўсган. У Аёва университетида пианино ижрочилиги бўйича санъат бакалаври шунингдек, Аёва университетида таълим бўйича магистри даражасига эга.
Тахминан йигирма йил давомида Крамер Аёва штатида ўқитувчи ва мактаб маъмури бўлиб ишлаган. 1975-йилда у корпоратив секторга кириб, Ёункерс, Инc. корпоратив кадрлар директори бўлди. У 1981-йилда Wеллмарк Блуэ Cросс ва Блуэ Шиэлд компаниясига қўшилди ва компаниядаги ўн саккиз йил давомида ҲР (Ҳуман ресоурсе) бўйича вице-президент ва жамоат инвестициялари бўйича вице-президент лавозимларида ишлади.
Сиёсий мартаба
Крамернинг сиёсий фаолияти 1990-йилда у Клайв, Дес Мойн ва Ғарбий Дес Мойнлар вакили сифатида Аёва штати Сенатига биринчи марта сайланганида бошланган. Унинг алоҳида қизиқишлари таълим, иқтисодий ривожланиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида эди.
2002-йилда Президент Георге Буш Крамерни Оқ уйнинг Президент стипендиялари комиссияси раиси этиб тайинлади ва 2003--йилда Президент уни Шарқий Кариб денгизидаги етти орол давлатига Қўшма Штатлар элчиси этиб тайинлади[1]. Крамер охирги лавозимни 2004-йилдан 2006-йилда нафақага чиққунга қадар эгаллаб келган[2].
Шахсий ҳаёти
Крамер ва унинг марҳум эри Кай Крамер 1958-йилда турмуш қуришди. Уларнинг бир ўғил, бир қизи, тўрт набираси бор. Кай Крамер 2018-йил ноябр ойида вафот этди[3].
Крамер жамоат ишларида фаол қолмоқда ва ҳозирда сиёсатдаги тажрибалари ҳақида хотиралар устида ишламоқда[4].
Манбалар
- ↑ „Cоунcил оф Америcан Амбассадорс Мембершип“. 2010-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-август 2009-йил.
- ↑ „Марй Э. Крамер“. Иоwа Cоммиссион он тҳе Статус оф Wомен. 2012-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-август 2009-йил.
- ↑ „Cоунcил оф Америcан Амбассадорс Мембершип“. 2010-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-август 2009-йил.
- ↑ „Легислаторс“.[сайт ишламайди]