Mary Read
| Марй „Марк“ Реад | |
|---|---|
|
Реад (ўнгда) қароқчини ўлдириш жараёни эскизи. 1842-йил | |
| Таваллуди |
1680 ёки 1695-йил |
| Вафоти |
1721-йил, 28-апрел Ямайка, Порт Роял |
| Фуқаролиги | Инглиз |
| Касби | Қароқчи |
| Фаолият йиллари | 1708—1721-йиллар |
Марй Реад – (таваллуди номаълум – 1721-йил 28-апрелда вафот этган)[1] Марк Реад номи билан машҳур бўлган инглиз қароқчиси. У ва Анне Боннй ХВИИИ асрнинг икки машҳур аёл қароқчилари бўлган ва қароқчиликнинг олтин даврида фаолият юритган саноқли аёл қароқчилардан эди.
Реад 1680 ёки 1695-йилларда Англияда туғилган. Манбаларда[2] таъкидланишича, у ёшлигидан бошлаб онасининг илтимоси билан мерос пулини олиш, кейинчалик ўсмирлик даврида Британия армиясига қўшилиш учун ўғил болалар каби кийинишни бошлаган. У оила қургач, кўп ўтмай турмуш ўртоғи вафот этади ва кейин ўзи 1715-йилда Ғарбий Ҳиндистонга кўчиб ўтган. Тахминан 1720-йилда у Жаcк Раcкҳам билан танишади ва Анне Боннй билан эркакча кийиниб, уларнинг қароқчилар жамоасига қўшилади. Унинг қароқчилик даври муваффақиятли бўлган, лекин ҳукумат томонидан қўлга олиниши сабаб қисқа умр кўради. Реад 1721-йил апрел ойида қамоқнинг ўзида туғруқ пайтидаги кучли иситмадан вафот этган.
Ҳаёти
Марйнинг онаси дастлаб денгизчига турмушга чиққан бўлиб уларнинг ўғил фарзанди бор эди[3]. Эри денгизда ғойиб бўлгач, онаси ўғлига моддий ёрдам юбориб туради[4]. У тез орада бошқа одамдан яна ҳомиладор бўлиб, бу иккинчи ҳомиласини яширишга уринади. У Марй исмли қиз фарзандини кўради, бу орада эса ўғли вафот этади. Иккинчи ноқонуний фарзандини яшириш учун онаси Марйни ҳаммага биринчи ва ягона ўғли деб таништиради[5].
Реад 13 ёшида ўғил боладек кийиниб, уй ҳизматчилиги юмушларидан бирида иш топади, кейин эса кемада ишлай бошлайди[4]. Кейинчалик, у Британия армияси экипажига қўшилади. Лекин кейин бу ишдан воз кечиб, Фландрияга кўчиб ўтади. У ерда курсант сифатида қуролланиб пиёда полкда жасорат билан ҳизмат қилади. Марй франсузларга қарши Голландия қўшинлари билан иттифоқдош бўлган отлиқлар полкига[6] қўшилади (бу тўққиз йиллик уруш ёки Испания ворислиги уруши пайтига тўғри келиши мумкин). Реад эркак қиёфасида жангда ўзини салмоқли кўрсатади. У сафдоши фламанд аскарига ошиқ бўлиб, улар турмуш қуришади. Улар ўзларининг ҳарбий топшириқлари ҳамда биродарлари томонидан топширилган совғалар ҳисобига Голландиянинг Бреда қал’аси яқинидаги „Де дриэ ҳоэфижзерс“ (Уч тақа) номли меҳмонхонани сотиб олади.
Эри эрта вафот этиб, Реад яна эркаклар кийимида Нидерландияда ҳарбий хизматни давом эттиришга киришади. Аёл бўлгани учун муоммосиз олдинга силжишга имконият ёқлиги сабаб ишини ташлашга мажбур бўлади ва Ғарбий Ҳиндистонга кетаётган кемага қўшилади[7]. У минган кема қароқчилар ҳужумига учрайди. Британиялик экипаж аъзолари уни олиб кетишганида, унинг британиялик эркак қиёфасида эканлиги фойда беради.
Қароқчилик фаолияти


Реаднинг кемасини қароқчилар олиб кетганида у бажонидил уларнинг буйруқларига бўйсунади. У ҳукуматга қайтарилганда қиролнинг кечиримини қабул қилади ва хусусий мулкдорга топширилади, лекин яна ғалаён вақтида экипажга қўшилиб олади. 1720-йилда Марй қароқчи Жоҳн (Cалиcо Жаcк) Раcкҳам ва унинг ҳамроҳи Анне Боннй жамоасига қўшилади. Уларнинг иккиси ҳам дастлаб унинг эркак эканлигига ишонади. 1720-йил 22-августда учаласи Нассау портидан Wиллиам[8] номли қуролли шпални ўмаришга муваффақ бўлади[9].
Қароқчиларга асирлигига тушган Доротҳй Тҳомас Реад ва Боннйни шундай таърифлайди: „Улар эркаклар курткалари, узун шимлар кийган ва бошларига рўмоллар боғлашган эди. Ҳар бирининг қўлларида порох ва тўппонча бўлиб улар уни (Доротҳй Тҳомасни) ўлдириш учун одамларни лаънатлаб қасам ичдилар[10]“.
Қўлга олиниши
1720-йил 15-ноябрда қароқчилар овчиси капитан Жонатҳан Барнет Ямайка колониясининг ғарбий қирғоғидаги Жанубий Негрил нуқтасида инглизларнинг бошқа экипажи билан ром зиёфати пайтида, яқиндаги Раcкҳам экипажини сезиб қолади[11]. Дарҳол ҳужумга ўтган Жонатҳан Барнет отишмада қароқчилар кемасини ишдан чиқаради. Раcкҳам экипажи аъзоларидан кўпчилиги маст ҳолда қочиб кетишади ва Барнетнинг бортига қарши жангга фақат икки аёл ва бир киши қолади[9]. Реад ғазаб билан жанг қилади ва амбар (кема қисми) га ўқ узиб уни синдиради, бир кишини ўлдириб бошқаларни яралайди. Барнетнинг флоти сон жиҳатдан устун бўлиб, аёлларни қўлга олишга эришади[12].
Вафоти
Раcкҳам ва унинг экипажи ҳибсга олиниб, Ямайканинг ҳозирги Испания шаҳарчасида суд қилинади. Реад ва Боннй ҳам эркаклар қатори ўлим жазоси сифатида осишга ҳукм қилинади. Бироқ аёлларнинг иккиси ҳам ҳомиладорлиги сабаб ҳукм ижроси кечиктирилади[13].
Марй Реад судда ҳеч қачон кемада бирон бир одам билан зино қилмаганлигини такидлайди. Аммо унга ўлим жазоси берилишида жиноятларига қўшилган далиллардан бири унинг Раcкҳам билан бирга бўлгани деб таҳмин қилинади[14].
Реад қамоқхонада кучли иситма сабабли вафот этади. Унинг дафн маросими 1721-йил 28-апрелда Ямайкадаги Авлиё Cатҳрине черковининг ёзувларида қайд этилган[15]. Туғилган боланинг дафн этилгани ҳақида малумотлар мавжуд эмас, шу сабаб Реад ҳомиладорлик вақтида вафот этган бўлиши мумкин деб ҳисобланади.
Марй Реаднинг замонавий талқинлари
У ҳақидаги тўқима ҳикояларда кўп жиҳатдан ХВИИИ аср мустақил аёли тасвирланади. Шу билан бирга жангчи аёл, жиноятчи аёл ғоялари илгари сурилади. Буларнинг барчасида у трансатлантик суб’ект ғоясига асос бўлади[16].
Эркакча кийинган аёл
Марй Реад ўзини эркак қиёфасига солиб, талон-тарож қилиш ҳамда қароқчилик фаолиятини осон амалга оширар эди. Бу унинг учун флотдаги эркак қароқчилар билан муносабатда, жанг вақтида самарали ҳисобланган. Анне Боннй ҳам бу ниқобни ишлатган ва бу билан кемадаги эркак қароқчилар орасида эркин ўзини тута олган[17].
Жиноятчи аёл
Жиноятчи аёл таърифи Марй Реадда яққол намоён бўлган. Чунки у айёр ва сезгир эди ва бу орқали кўплаб экипаж аъзоларини алдай олган. Қароқчиларнинг умумий тарихи китобида унинг қаттиқ ва жасур феъл-атворга эгалиги айтилган. Бу хусусиятлар унинг ҳаётида ҳам яққол кўзга ташланади, чунки ҳар бир қарори ва ҳаракатида қароқчиларга ҳос бўлган қатъиятлилик борлиги сезилган[17].
Эркаклар орасидаги роли
Марй Реад орқали талқин қилиниши мумкин бўлган яна бир тушунча эркаклар ҳукмронлик қиладиган муҳитда аёлларга нисбатан муносабатлар ҳақидаги фикрлардир. Марй Реаднинг ўзаро муносабатлардан ўрганилган маълумотларга кўра, у қароқчиликда эркак ҳамкасбларидан яхшироқ натижаларга эришган. Улар базида жанг қилиш, ичиш, ишлаш кабиларда эркаклардан яхшироқ бўлган ва бу ҳам Реадга узоқ вақт давомида эркак қароқчилар орасида юришига сабаб бўлган[17].
Оммавий маданиятда

- Марй Реаднинг тўқима образи 2013-йилда Ассассинъс Cреэд ИВ: Блаcк Флаг видео ўйинида пайдо бўлади ва Оливиа Морган томонидан овозлаштирилган[18].
- 2006-йилги Труэ Cариббеан Пиратес телефилмида Кимберли Адаир Марй Реад шахсиятини тасвирлаган[19].
- 1961-йилги Қуээн оф тҳе Сеас италян филмида Марй Реад ҳақида ҳикоя қилинади ва унинг ролини Лиса Гастони ўйнаган[20].
- Марй Реад Анне Боннй билан бирга Детеcтиве Cонан: Жоллй Рогер ин тҳе Деэп Азуре анимацион филмида тасвирланган.
- Марй Реад Фате/Гранд Ордер филмида Анне Боннй билан бирга камончи ва чавандоз тоифасидаги хизматкор қаҳрамонлар бўлишган. Уларни Аяко Каwасуми (Боннй) ва Аи Нонака (Реад) образлаштирган.
- Реад (Кара Роберц) Блаcк Саилс сериалининг охирги қисмида Марк Реад номи билан ўзини Анне Боннйга таништиради[21].
- Марй Реад Бажа Бригадасининг „Тҳе Баллад оф Марй Реад анд Анне Боннй“ қўшиғида тасвирланган[22].
- Марй Реад италиялик Сеcрет Спҳере гуруҳининг „Ундер тҳе Флаг оф Марй Реад“ қўшиғида бош қаҳрамон қилиб олинган.
- Марй Реад ва Анне Боннй биргаликда Wелл-Беҳавед Wомен китоблари сериясида асосий қаҳрамон қилиб олинади[23].
- Реад, Боннй ва Раcкҳам учлиги Cарина Родней томонидан ёзилган Ҳелл Cац аудиосида намойиш этилган[24].
- Марй Реад Тиме Принcесс видео ўйинида ҳамроҳ ўйинчи сифатида қўшилади[25].
- Марй Реад Жулиэ Wалкернинг 2022-йилда нашр этилган Боннй & Реад фантастик китобидаги бош қаҳрамонлардан бири.
Ҳайкали
- Марй Реаднинг ХВИИИ асрда ёғоч ҳайкали ишланган ва у Норфолк штатининг Ҳейдон шаҳридаги ХВИИИ асрга тааллуқли Тҳе Эарле Армс жамоат уйининг олд қисмига ўрнатилган[26].
- 2020-йилда Лондоннинг Wаппинг шаҳридаги Эхеcутион Доcкда Реад ва Боннй ҳайкали ўрнатилган. Кейинчалик ҳайкални Девон жанубидаги Бургҳ оролига кўчириш режалаштирилган[27].
Манбалар
- ↑ Cарлова, Жоҳн. Мистресс оф тҳе Сеас. Неw Ёрк: Cитадел Пресс, 1964
- ↑ ҳттпс://wорлдcат.орг/эн/титле/225292570
- ↑ Cординглй, Давид. Сеафаринг wомен : адвентурес оф пирате қуээнс, фемале стоwаwайс, анд саилорс' wивес, 2007 Рандом Ҳоусе Траде папербаcк, Неw Ёрк: Рандом Ҳоусе Траде Папербаcкс, 2007. ИСБН 9780375758720. ОCЛC 140617965.
- ↑ 4,0 4,1 Cординглй, Давид. Ундер тҳе Блаcк Флаг: Тҳе Романcе анд тҳе Реалитй оф Лифе Амонг тҳе Пиратес. Неw Ёрк: Рандом Ҳоусе, 1996 — 61-бет.
- ↑ Даниэл, Дефоэ „Чаптер ВИИ: Оф Cаптаин Жоҳн Раcкҳам анд Ҳис Cреw“, . А Генерал Ҳисторй оф Пйратес. Лодон: Ч. Ривингтон, Ж. Лаcй, анд Ж. Стоне, 1724. „Финдинг ҳер Буртҳен греw, ин ордер то cонcеал ҳер Шаме, ше такес а формал Леаве оф ҳер Ҳусбанд’с Релатионс, гивинг оут, тҳат ше wент то ливе wитҳ соме Фриэндс оф ҳер оwн, ин тҳе Cоунтрй: Аccординглй ше wент аwай, анд cаррй’д wитҳ ҳер ҳер ёунг Сон, ат тҳис Тиме, нот а Еар олд: Соон афтер ҳер департуре ҳер Сон диэд, бут Провиденcе ин Ретурн, wас плеасед то гиве ҳер а Гирл ин ҳис Роом, оф wҳич ше wас сафелй деливеред, ин ҳер Ретреат, анд тҳис wас оур Марй Реад.“
- ↑ Дефоэ, Даниэл, анд Чарлес Жоҳнсон. А Генерал Ҳисторй оф Пйратес . Принтед бй Ж. Wатц …, 1725.
- ↑ Друэтт, Жоан. Ше cаптаинс : ҳероинес анд ҳеллионс оф тҳе сеа. Неw Ёрк: Барнес & Нобле Боокс [2000], 2005. ИСБН 0760766916. ОCЛC 70236194.
- ↑ Рогерс, Wоодес. А проcламатион. Тҳе Бостон Газетте (1720-йил 10-октябр).
- ↑ 9,0 9,1 Cординглй, Давид. Ундер тҳе Блаcк Флаг. Неw Ёрк: Рандом Ҳоусе, 2006 — 57–58-бет. ИСБН 978-0812977226.
- ↑ Бурл, Аубрей. Блаcк Бартй: Бартҳоломеw Роберц анд ҳис Пирате Cреw 1718–1723. Строуд: Суттон Публишинг, 2006 — 147–148-бет. ИСБН 978-1846324338. ОCЛC 852757012.
- ↑ Паллардй. „Анне Боннй“. Энcйcлопæдиа Британниcа. Қаралди: 2015-йил 15-июн.
- ↑ Балдwин, Роберт. Тҳе Триалс оф Cаптаин Жоҳн Раcкам анд отҳер Пиратес, Жамаиcа, 1721.
- ↑ Жоҳнсон, Чарлес. А Генерал Ҳисторй оф Пйратес, 1ст, Лондон: Т. Wарнер, 1724.
- ↑ Дефоэ, Даниэл, анд Чарлес Жоҳнсон. А Генерал Ҳисторй оф Пйратес . Принтед бй Ж. Wатц …, 1725.
- ↑ Wоодард. „Марй Реад Биограпҳй“. 2020-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 20-август.
- ↑ Клеин, Ула Луксзо. „Бустй Буccанеэрс анд Саппҳиc Сwашбуcклерс он тҳе Ҳигҳ Сеас .“ Трансатлантиc Wомен Травелерс, 1688-1843, Буcкнелл Университй, Леwисбург, ПА, 2021.
- ↑ 17,0 17,1 17,2 Клеин, Ула Луксзо. „Бустй Буccанеэрс анд Саппҳиc Сwашбуcклерс он тҳе Ҳигҳ Сеас .“ Трансатлантиc Wомен Травелерс, 1688-1843, Буcкнелл Университй, Леwисбург, ПА, 2021.
- ↑ Каин, Эрик (10 Деcембер 2013). "Тҳе Сурприсинглй Беаутифул Эндинг Оф 'Ассассин'с Cреэд ИВ: Блаcк Флағ". Форбес. ҳттпс://www.форбес.cом/ситес/эриккаин/2013/12/10/тҳе-сурприсинглй-беаутифул-эндинг-оф-ассассинс-cреэд-ив-блаcк-флаг/#1бфcд4ад1д42. Қаралди: 24 Деcембер 2017.Марй Реад]]
- ↑ Счеи, Келлей (2 Жануарй 2007). Заркер, Карен. эд. "Труэ Cариббеан Пиратес". ПопМаттерс. ҳттпс://www.попматтерс.cом/труэ-cариббеан-пиратес-2495758925.ҳтмл. Қаралди: 26 Марч 2018.Марй Реад]]
- ↑ Дзики, Оскар (8 Жуне 2016). "Қуээн оф тҳе Сеас (1961). Włоска ҳероина на морзу" (пл). Киномисжа. ҳттп://киномисжа.пл/қуээн-оф-тҳе-сеас-wлоска-ҳероина-на-морзу/. Қаралди: 8 Фебруарй 2018.Марй Реад]]
- ↑ Паттен, Доминиc (2 Април 2017). Флеминг, Мике. эд. "'Блаcк Саилс' Cреаторс Он Тонигҳт'с Сериэс Финале & Море Поссибле Пирате Адвентурес". Деадлине Ҳоллйwоод (Пенске Бусинесс Медиа, ЛЛC). ҳттпс://деадлине.cом/2017/04/блаcк-саилс-споилерс-сериэс-финале-тобй-степҳенс-жон-стеинберг-роберт-левине-старз-1202057945/. Қаралди: 26 Марч 2018.Марй Реад]]
- ↑ „Тҳе Баллад оф Марй Реад анд Анне Боннй, бй Тҳе Бажа Бригаде“. Тҳе Бажа Бригаде. Қаралди: 2018-йил 6-июн.
- ↑ „Wелл-Беҳавед Wомен Боок Сериэс“. Амазон.
- ↑ Ҳелл Cац (эн).
- ↑ Даwн. „Ревиэw: Тиме Принcесс - Тҳе Перфеcт Сторм“ (2022-йил 1-август). Қаралди: 2022-йил 27-декабр.
- ↑ „Тҳе Эарле Армс, Ҳейдон, Норфолк | Он тҳе оуциде оф тҳе пуб … | Флиcкр“ (2019-йил 15-феврал).
- ↑ „Фемале пирате ловерс wҳосе сторй wас игноред бй мале ҳисторианс имморталисед wитҳ статуэ“. Тҳе Индепендент (2020-йил 18-ноябр).