Марям Маҳбуб – афғон муаллифи бўлиб, афғон муҳожирлари ва Афғонистон жамиятидаги патриархат ҳақидаги ёзувлари билан танилган[1]. Маҳбуб 1955-йилда Афғонистоннинг Маймана шаҳрида туғилган. Отасининг Афғонистон ҳукумати билан ишлаши туфайли у мамлакатнинг турли қисмларидаги афғон аёлларининг турмуш тарзини билиб олади. У ўрта маълумотни Кобулда тамомлаган ва магистратура таълимини Теҳрон университетида олган.

1979-йилда Афғонистонга рус истилосидан сўнг, Маҳбуб аввал Покистонга, кейин 1981-йилда Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрига кўчиб ўтади. Маҳбуб бошқа афғон муҳожирлари билан биргаликда Афғонистоннинг коммунист ҳукуматига ҳамда Мужоҳиддинга қарши маданий қаршиликни ифодалаш учун Гаҳнама („нотекис журнал“) журнали фаолиятини бошлайди. Бироқ, Ҳиндистондаги афғон жамоасида Мужоҳиддин босимига учраб, 1983-йилда Канадага кўчиб ўтади.

Маҳбуб ўзининг асосий бадиий асарларининг кўп қисмини диаспорада яратди. Унинг асарлари аёлларнинг фикрларини бостирилиши ва четлаштирилишига қаратилган бўлиб, шу билан бирга аёлларга нисбатан ижтимоий нормалар ва муносабатларга қарши қўзғолонни ифодалайди[1].

Асарлари

  • Кҳана-и Делгир (Қопланган уй) (1990) Кобул: Анжоман Неwисендаган Афгҳанистан
  • Гум (Кўринмас) (1999) Торонто: Зарнегаар Публиcатионс.
  • Кҳанум Жорг (қисқа ҳикоялар) (2003) Торонто: Зарнегаар Публиcатионс.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Безҳан, Фаридуллаҳ (2014). "Эхиле, гендер анд идентитй: тҳе шорт сториэс оф Афгҳанистани аутҳор Марям Маҳбооб". Соcиал Идентитиэс: Жоурнал фор тҳе Студй оф Раcе, Натион анд Cултуре 20 (2–3): 239–256. дои:10.1080/13504630.2014.936374.