Марза — релеф шакли. Тепаси қабариқ шаклдаги муайян масофага чўзилган баландлик. М.лар тектоник йўл билан ҳосил бўлиши (антиклинал бурма), дарё, денгиз тўлқини келтирган қумлардан вужудга келиши (қум тиллари, барлар), морена жинсларининг тўпланишидан пайдо бўлиши (озлар), кишилар томонидан бунёд этилиши (йўл кўтармалари) мумкин. Тектоник йўл билан ҳосил бўлган М.лар доирасида жойлашган баъзи майда кўтармаларда нефт, газ конлари бўлиши мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил