Масадон (ўзбекча: Масадон) — шаҳар атрофидаги қишлоқ, Жалолобод шаҳридан 3 км олисда жойлашган. Сузоқ туманига қарашли.

Масадон
ўзбекча: Масадон
қишлоқ
40°53′52″Н 72°58′09″Э / 40.89778°Н 72.96917°Э / 40.89778; 72.96917
Мамлакат Қирғизистон
вилоят Жалолобод вилояти
Овул округ Ирис овул округи
Аҳолиси
 (2009)
1 640[1]
Вақт минтақаси УТC+6
Телефон коди +996 3722
Почта индекс(лар)и 721308
Автомобил коди Д
Masadon oʻzbekcha: Масадон xaritada
Masadon oʻzbekcha: Масадон
Масадон
ўзбекча: Масадон

Аҳолиси

Аҳолиси - 1640 киши.[1] Қишлоқликлар асосан пахтачилик ва тамакичилик билан шуг’улланишган. Ҳозир пахта майдонлари қисқариб, қишлоқликлар асосан полиз экинларини етиштириш билан шуг’улланади. Қишлоқда маданият уйи, Бакиэв ко’часидаги, №8 – Оилавий шифокорлар бо’лими, Ж. Юнусов ко’часидаги, Фурқат номидаги №44-о’рта мактаби бор.[2]

Тарихи

Масадон қишлог’и жойлашган ҳудуд о’тган асрнинг бошларида қамишлар о’сиб то’қай бо’лган. Бу ерга дастлаб Сузоқдан Тошмат ва Жиянбой ко’чиб келишган. Улар о’з оилалари, қариндошлари ва до’стлари билан бирга ерни тозалаб, деҳқончилик қилиб ишладилар. 1929-йилда улар О’розбеков номидаги колхозни ташкил этишди. Шамшидин Ёқубов кенгаш раҳбари этиб сайланади. Колхоз кейинчалик Жума Ота, Шермат Ота, Аҳмаджон Режавалиэв, Маман Ота, Нишонов, Аҳмедов, Оймирза Бо’табоэв, А'замжон Ёқубов, Узоқ Ахмарқулов ва бошқалар томонидан бошқарилган. 1938-йилда О’розбеков қатаг’он қурбони бо’лганидан со’нг колхоз Молотов (Вячеслав Михайлович Молотов номига берилган (ҳақиқий фамилияси – Скрябин) деб о’згартирилди. 1950-йилда қо’шни Ирис қишлог’идаги Намуна колхози ҳам Молотов колхозига қо’шилди. Ушбу колхоз 1954-йилда Киров номидаги колхоз билан бирлаштирилди.

Намуна колхози 1932-йилда ҳозирги Ирис қишлог’ида ташкил топиб, қо’шни Тейит қишлог’ининг деҳқонлари ҳам бирлашган. Ушбу колхозда биринчи аёл тракторчи Ирис Худайбердиэва ишлаган. Манбаларда ёзилишича 1934-йилда бир қатор бадавлат бойваччалар Ириснинг ишдаги муваффақиятини ко’ра олмай, уни қийноққа солиб о’лдирган. Ирисни о’лдирганларнинг барчаси Совет ҳукумати томонидан жазоланган. У вафот этганидан со’нг унинг номи қишлоққа берилган. О’ша пайтда колхоз Чо’ка-Тепа қишлоқ кенгашига қарашли эди. Кейинчалик ҳозирги қишлоқ ҳукумати таркибига қо’шилган. Бу жамоат 1950-йилда Молотов колхозига, 1954-йилда кичик колхозларга бирлашиб, Киров номидаги колхозга қо’шилган.[2]

Қишлоқда таваллуд топган таниқли шахслар

Курманбек Бакиев - Қирғизистоннинг иккинчи президенти.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Перепись населения Киргизии 2009. Джалал-Абадская область (ПДФ), 2011-08-10да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2011-08-10
  2. ↑ 2,0 2,1 Масадон қишлоғи ҳақида, 2022-08-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-05-29