Масал (араб. — намуна, мисол) — дидактик адабиёт жанри. Таълимий ҳарактердаги, аксарият кичик шеърий, баъзан насрий шаклдаги асар. М.да инсонга хос хусусиятлар, жамиятга хос ижтимоий ҳодисалар, муносабатлар қушлар, ҳайвонлар орасидаги муносабатлар ва табиат ҳодисалари воситасида акс эттирилади. Мазмуни мажоз асосига қурилади, комикликнинг ва ки-ноянинг, ижтимоий танқид мотивининг устунлиги М.га ҳажвий руҳ бағишлайди. М.нинг ҳикоя қисми ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, новелла ёки латифаларта яқин бўлиб, хотимаси, таълимий хулосаси мақол, ҳикматли сўз ва иборалар тарзида бўлади. М. материаллари аксарият эртак, мажоз, новелла, латифа ва бошқа да ҳам қўлланиши мумкин. Рамзли ҳикоядан фарқли равишда М.нинг ўз анъанавий образлар ва мотивлар доираси мавжуд бўлади (ҳайвонлар, ўсимликлар, қушлар, муайян тизимдаги одамлар ва ҳоказо). М. жанри унсурлари жуда қадимдан маълум. Унинг намуналари "Калила ва Димна" (Панчатантра, ИИИ аср) таркибида учрайди. М.лар Фаридиддин Аттор, Румий, Навоий асарларида тамсил учун ишлатилган. Гулханий "Зарбулмасал" асарида М.дан моҳирлик билан фойдаланган. Қад. юнон адабиётида Эзоп (милодий ВИ—В асрлар), Рим адабиётида Федр (милоддан аввалги И аср), франсуз адабиётида Лафонтен (ХВИИ аср), рус адабиётида Крилов бу жанрнинг етук намояндалари сифатида шуҳрат қозонганлар. Рус адабиётида Д. Бедний, С. Маршак, С. Михалқов М.нинг ажойиб намуналарини яратдидар. Замонавий ўзбек адабиётида С. Абдуқаҳҳор, О. Қўчқорбеков, Я. Қурбонов ва бошқа М. жанрини ривожлантирдилар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил